Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 03 Апрел 2018 Кӯришлар: 2164
Печат

 

hunar 20182018 йил Тожикистонда "Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили", деб эълон қилингач, Конибодом шаҳрида миллий ҳунарларни ривожлантиришга жиддий эътибор берилмоқда. Қадим-қадимдан конибодомликлар наққошлик, сўзаначилик, зардўзлик, дўппи тикиш, гилам тўқиш каби ҳунарлари билан машҳур. Жумладан, Кўчкак қишлоғидан машҳур ўймакор Усмонбек Мараҳимов, равотлик зардўз Назира Отажоноваларнинг номлари бутун

мамлакатда танилган. Ана шундай ҳунар эгалари тажрибасини янада кенгроқ ёйиш, унутилаётган ҳунармандчилик турларини қайта жонлантириш мақсадида, танлов ўтказилди.

"Энг яхши ҳунар ўргатиш тўгараклари", деб аталган мазкур танлов иштирокчилари олтита шарт бўйича беллашдилар. Қатнашчилар орасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган таълим масканлари билан бирга янги ташкил этилган тўгараклар ҳам бор эди. Танлов ҳакамлари Конибодомда сўзана, дўппи, қуроқ тикиш, гилам тўқиш, адрас тўқиш, наққошлик каби ҳунар эгаларининг маҳоратлари тобора ошиб бораётганини қайд этишди.

Конибодом шаҳар раиси матбуот хизматидан билдиришларича, танловда биринчи ўрин икки тўгаракка тақсимланган. Булар "Сўзанадўз" ва "Кешбоф" тўгаракларидир. Иккинчи ўрин эса, "Зардўз" ва "Гулдўз" халқ ҳунармандчилиги тўгаракларига берилган. "Қолинбоф" ва "Наққош" тўгаракларига эса, учинчи ўрин насиб бўлган.

Ғолиблар Ифтихорномалар ва қимматбаҳо совғалар билан қадрландилар.

 

«Дўлона»да саломатлик маркази

Ашт ноҳиясининг Меҳробод қишлоқ жамоатидаги «Дўлона» қишлоғи аҳолиси Наврўз кунлари ажойиб совғага эга бўлди. Бу ерда замонавий саломатлик маркази ишга туширилди.

Марказдаги тўртта хонада малакали шифокорлар аҳоли саломатлигини сақлаш ва беморларни сифатли даволаш йўлида фаолият олиб боришмоқда.

Мазкур саломатлик маркази маҳаллий тадбиркор Аюбжон Мусаев ташаббуси билан бунёд этилди. Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи қўллаб-қувватлаган иншоот учун 33 минг сомоний маблағ сарфланди.

Ноҳия соғлиқни сақлаш бўлими ходими Шуҳрат Имомназаровнинг айтишича, энди дўлоналиклар шифо излаб, сарсон бўлишмайди.

 

Спортчиларга Наврўз совғалари

Исфара шаҳри ва Бобожон Ғафуров ноҳиясида "Соғ танда - соғлом ақл" шиори остида ўз вақтларини мазмунли ўтказаётган ёшлар Наврўзни янги очилган спорт иншоотларида кутиб олишди.

Исфара шаҳрининг 1-лицейида ишга туширилган янги спорт иншоотида бокс, кичик футбол каби спорт турлари билан шуғулланиш мумкин. 350 ўринли спорт зали йилнинг ҳар қандай фаслида спорт мусобақалари ўтказишга мослаштирилган. Шунингдек, янги иншоотда ҳарбий-спорт ўйинларига мўлжалланган махсус майдонча ва ёзги синфхоналар мавжуд.

Исфарадаги кимёгарлар шаҳарчаси - Навободда эса, яна бир замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди. "Корхонаи кимёвий" очиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан қурилган бу иншоотда фақат мазкур жамият ишчи-хизматчилари эмас, навободлик барча ёшлар спорт билан шуғулланиш имкониятларига эгадирлар.

Исфарадаги яна бир янги спорт маскани Хонобод қишлоқ жамоатига қарашли Яккачинор қишлоғида қуриб битказилди. Бу замонавий спорт иншооти маҳаллий тадбиркор Шоҳжаҳон Раҳимов ташаббуси билан қурилди.

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказидаги спорт мажмуаси эса, "Тожикистон темир йўллари" Давлат унитар корхонасининг маҳаллий бўлими томонидан барпо этилди. Мазкур замонавий мажмуада футбол, волейбол, стол тенниси каби спорт турини хуш кўрадиган турли ёшдаги кишилар машқ қилмоқдалар.

Бобожон Ғафуров ноҳияси раиси Зарифжон Назирийнинг айтишича, жорий йилда ноҳиянинг турли қишлоқ жамоатларида янги спорт иншоотлари барпо этиш назарда тутилган. Жумладан, Исписор қишлоқ жамоатидаги 57-ўрта умумтаълим муассасаси ёнида янги спорт мажмуасини қуриш бошлаб юборилган.

 

Кимнинг оти биринчи?

Халқимизнинг қадимий ва миллий спорт турларидан бири - чавандозлик мусобақалари ўтказилишини эшитган одамлар Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Абдураҳим Жумаев номли ҳиссадорлик жамияти отчопарига ошиқишди.

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Наврўз кунлари ўтказилган чавандозлар беллашувини очиб берар экан, миллий спорт ишқибозларини баҳор, яшариш байрами билан қизғин табриклади.

Чавандозлар, аввалига, от пойгада кимўзарга киришишди. Бу мусобақада биринчи ўринни Шукрулло Усмоновнинг "Ректор" лақабли оти эгаллади. Иккинчи ва учинчи бўлиб маррага Мўминжон Ҳожибоев ва Олимбек Йўлдошзодаларнинг "Достон" ва "Вазир" лақабли отлари етиб келди. Ғолиблар вилоят раиси томонидан белгиланган мукофотлар билан тақдирланишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шеърга сиғмаган туйғулар

 

Шеърга сиғмаган туйғулар

МЕН ГУЛЛАРНИ ҚАЛБИМГА ЭКДИМ

Кўнгил ичра гоҳ шам йилтирайди, гоҳ зимистон чодирини ёяди. Кўнгилни ғам-ғурбат, айрилиқ тоши эзади, хароб этади. Муҳаббат эса, унинг бошини силаб эркалайди, юпатади.

Муфассал...

Турналар қанотидаги соғинч…

 

Катта чилланинг ўрталари бўлишига қарамасдан об-ҳаво худди мезонлари осмону фалакларда сайр қилиб юрган куз ҳавосига ўхшаб кетарди. Илмилиқ шабадалар одам юзини сийпаласа-да, гоҳ-гоҳида дайдиб юрган изғирин ўзининг борлигидан дарак бериб, юз-кўзларингни чимчилаб ўтади. Худди шундай пайтларда Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, руҳиятимда бир мажҳуллик пайдо бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086945

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151748
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1268
2101
9674
8112414
1268
89570
8151748

Сизнинг IPнгиз: 18.225.54.37
Бугун: 01-05-2025 12:24:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015