Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 02 Март 2018 Кӯришлар: 2108
Печат

 

repor 2018 2Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Мамлакат Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Рўдакий ноҳияси Маориф ва илм

бўлими, Сомониён шаҳарчаси маъмурияти ҳамда 2-ўрта умумтаълим муассасаси педагогик жамоаси ҳамкорлигида 2-ўрта умумтаълим муассасасида сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигига бағишланган халқ ҳунармандчилиги намуналари кўргазма-намойиши ҳамда адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирда халқимиз ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари намойишга қўйилиб, унинг адабий-бадиий қисмида ўқувчилар томонидан классик шоирларимиз шеърлари қироат қилинди, миллий куй-қўшиқларимиз ижро этилди.

repor 2018- Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида умумтаълим муассасамизда ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларимизнинг ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга эҳтиром ҳиссини ошириб, уларнинг ўзлигимизни англашларида муҳим аҳамият касб этади, - деди 2-ўрта умумтаълим муассасаси директори Баҳриддин Одинаев. – Мазкур тадбирни ташкил этишда технология ва меҳнат ўқитувчиси, ижодкор Шарофат Кўганованинг ҳиссаси катта бўлди. Бошқа педагоглар қаторида ўқитувчилар Феруза Қаюмова ҳамда Муҳаббат Шоймардоновалар ташкилотчига яқиндан ёрдам берганликлари таҳсинга арзийди.

Ўтказилган тадбирда таълим муассасасининг юқори синф ўқувчилари Абдураҳмонова, Жумаева, Кўкиева, Азизова, Абдуллоева, Норбоева, Ўрозова, Абдужалиловалар миллий кийимларимизни намойиш этишда, куй-қўшиқ, рақслар ижросида катта маҳорат кўрсатдилар. 2-синф ўқувчиси Гулноза Гулаеванинг чиқишлари эса, тадбир қатнашчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

repor 2018 1- Мактабимиз педагогик жамоаси яқин кунларда ўқувчилар иштирокида юртимиз тарихий мавзеларига сафар уюштиришни режалаштиришган,- деди Б. Одинаев. – Ички сайёҳлик ривожлантиришга қаратилган бу тадбир ўқувчиларимизда аждодларимизнинг эзгу удумлари, миллий қадриятларимиз, тарихимизнинг ёрқин саҳифаларига эҳтиром кўрсатиш ҳисларини тарбиялаши шубҳасиздир.

 

Қурбоной ГУЛАЕВА, Рўдакий ноҳияси, ўқитувчи.

Суратларда тадбирдан лаҳзалар акс этган.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Қозоғистонга иш сафари

 

6 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Қозоғистон Республикасига борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Остона шаҳрида «Остона халқаро молиявий маркази» тақдимотида иштирок этди.

Муфассал...

"ГИННЕС КИТОБИ"ГА ДАЪВОГАР БОЛАКАЙ

 

Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2524289

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10010792
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
209
7299
7508
9980795
46762
100591
10010792

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 00:51:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015