Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 1983
Печат

 

telefon 2017Мобил телефонлар яратилишини техник тараққиётнинг ҳақиқий инқилоби, дейиш мумкин. Аммо барча техник тараққиёт ҳам яхшилик билан бир қаторда салбий оқибатларга ҳам эга. Биз бугун мазкур русумдаги телефонлардан таралаётган электромагнит нурлари зарари  ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Олимларнинг фикрича, узоқ муддат электрон нурланиш манбаларига яқин бўлиш организмнинг тез қариши, моддалар алмашинуви жараёни бузилиши,

асаб тизими, сезиш органлари ўтмаслашуви каби касалликларни келтириб чиқараркан.

Ушбу русумдаги телефонлардан нурланишга биринчи навбатда болалар таъсирчанроқ бўлишади. Олимлар мобил телефонлардан фойдаланган болаларда хотира сусайиши ва уйқу бузилиши каби хавфли ҳолатга дучор бўлишлари ҳақида огоҳлантирганлар. Зеро, суст ҳаракатдаги электромагнит тўлқинлари болаларнинг кичкина ва нисбатан ингичка  мия қобиғига тез кириб боради.

Шунингдек, мобил телефонларидаги нурланишнинг ёш болалар иммун тизимига ҳам жиддий зарар етказиш хавфи бор. Бу нурланиш мия ритмларига таъсир этиб, боланинг ривожланиш жараёнидаги  иммун тизимини сусайтиради.

Нурланиш қуйидаги оқибатларга олиб келади:

1. Организм ҳужайраларининг барқарорлиги бузилиши.

2. Асаб тизими фаолияти зарар кўриши.

3. Бош оғриғининг пайдо бўлиши.

4. Хотира заифлашуви.

5. Уйқу мувозанати бузилиши.

Куни кеча марказий телевидение орқали бир қатор таълим муассасалари ўқувчиларининг дарс машғулотларини тарк этиб, электрон ўйинлар залларида турли хил электрон ўйинлари билан машғул эканликлари, уларнинг ота-оналари тегишли идораларга чақирилиб, суҳбат уюштирилгани, танбеҳ берилгани ҳақидаги тарбиявий характердаги филм намойиш этилди. Тожикистон Республикасининг "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"ги Қонуни асосида олинган ушбу филм ҳали ҳам ўз фарзандлари келажагига бефарқ ота-оналар борлигига далолат қилади. Ота-оналар унутмасинларки, электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт таназзулга юз тутишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда эса унга маҳорат, тажриба етишмайди…

Юқорида ёзганларимни ўқиб, мобил телефонларининг турган-битгани зарар экан, деган хулоса қилинмаслиги лозим. Ўз ўрнида ундан оқилона фойдаланилса, у беминнат дастёр ҳамдир.

 

Ойишахон СОЛИЕВА,

Қўрғонтепа шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

12 рубоий

 

Кўнгил ободлиги – бу Ватан, бу юрт,

Ватан бор, юртинг бор, кўнгиллар ҳам бут.

Ватангадолардай бўлмайин десанг,

Ватанни сев, хокин  кўзларингга сурт.

***

Муфассал...

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Душанбеда

 

2018 йилнинг 1 февралида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келди. Олиймақом меҳмонни кутиб олиш расмий маросими Миллат қасрида бўлиб ўтди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578300

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195514
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
794
3672
15750
10151415
92607
138877
10195514

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 04:58:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015