Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 1890
Печат

 

kitobxona 2017Қадим-қадимдан халқимизда китоб ва китобхонликка бўлган қизиқиш ҳамда интилиш кучли бўлиб келган. Бу фикрни тош ва ҳайвонлар терисига битилган ёзувларнинг топилиши билан исботлаш мумкин. Чунки бугунгача юзлаб китоблар тадқиқотчилар қўлига етиб, неча асрлардан бизга мерос қолган. Уларнинг ҳар бирида эса, тожиклар миллий давлатчилигини асослаш борасидаги ҳикматли сўзлар, таъбирлар ва турли ҳужжатлар ёзилган.

Шуларнинг энг олий намуналаридан бири бу, буюк Куруш эъломияси саналади . У инсоният эркинлиги борасидаги биринчи ҳужжат ҳисобланади. Бундан ташқари, миллий маданиятимизнинг  энг олий намуналарини кўрсатиб берувчи қадимги номлар, жумладан, "Асурик дарахти", "Бундаҳишн", "Менуи хирад" ва бошқалар бизга ўтмишимиз ва маданиятимиз билан яқиндан танишишга ёрдам беради.

Яъни тожик миллати барча давру замонларда Ориёийлардан Оли Сомонгача ва Оли Сомондан мустақиллик давригача китобдан айри эмасди ва ажрамайди ҳам.

Асрлар давомида китоб инсоният тараққиётининг муҳим омили саналган, хусусан, у билан психологик ва жисмоний боғлиқлиги бўлган тожик халқи учун.  Ҳатто, янги туғилган гўдак ҳамда ўсмирларнинг ёстиғи тагига китоб қўйиб, бу билан уларни ёвуз кучлардан сақлаб келганлар. Ва гўдакларни китоб билан ваяга етказганлар. Бундай ёндашув тўлиқ психологик муносабат бўлиб, боланинг кўнглида китобга нисбатан меҳр уйғотган. Шундай қилиб, киши ўсмирлиги-ю ёшлиги ва камолотга етгунга қадар, ўзини маданий неъматдан узоқлаштирмайди ҳамда ўзи ва фарзандлари умрини китоб билан безайди. Оилада ота қўлига газета ва ёки китоб  олиб, мутолаа қиладиган бўлса, буни кўрган фарзанд, албатта, отасига ўхшашни истайди. Шу ўринда ота ҳам ўғлига газета ва ёки китоб  ўқиб, бу юмушнинг қанчалик фойда ва қизиқарли эканлигини етказиб берса, фарзандда ҳам ўз навбатида бу ишга нисбатан қизиқиш уйғониб, бирор китобни ўқиб, отасига ҳикоя қилиш иштиёқи пайдо бўлади. Шу йўсинда, ота фарзандининг онгини номақбул амаллардан сақлаб, яхши амаллар билан банд этиб, боланинг маънавий соғломлигини таъминлайди. Албатта, бу борада эр-хотин ҳам юксак илмли-маърифатли ҳамда инсоний ва оилавий маданиятга эга бўлиши керак.

2010 йилга қадар оммавий ахборот воситаларида турли кишиларнинг бир гапи тилдан-тилга ўтиб юрарди: -"Тожик боласи  китобу китобхонлик ва адабу маърифатдан узоқлашмоқда". Бироқ Марказий Осиёда энг катта бўлган Тожикистон Миллий кутубхонасининг Миллат пешвоси ташаббуси билан бунёд этилиши юқоридаги гаплар асоссиз эканлигини исботлайди.

Фақатгина 2016 йил давомида бу маърифат маскани ўқувчилари сони 398548 нафарга етдики, бу кўрсаткич 2013 йилда  181461 нафарга тенг эди. Бу рақамларни келтиришнинг ўзиёқ кундан-кунга Миллий кутубхона ўқувчилари сони ошиб бораётгани, ёшларнинг кутубхонага маданият ва маърифат маскани сифатида қараётганликлари, Миллий кутубхонадаги адабий бойликни эса, маънавий хазина макони, дея билиб, қадрлаётганликларидан дарак беради.

Миллат пешвосининг бундай ташаббус ва бунёдорликлари бизни бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларга зарур бўлган материалларни ўз вақтида етказиб бериш ва шу ўринда ёшларни кўпроқ китобу кутубхонага жалб этиш борасида кенг кўламда меҳнат қилишга ундайди.

 

Салима РАЖАБОВА, Тожикистон  Миллий кутубхонаси директори ўринбосари.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Иблис табассуми

 

Туш кўраётганди. Ғалати туш...

Тўғриси, кўраётгани асло тушга ўхшамасди - ҳаммаси ўнгидагидек аниқ ва тиниқ...

Юксак қоя устида туришарди. Кимдир елкасидан итариб юборди...

Қоядан шиддат билан пастга учди. Пастда - жуда қуйида, икки тоғ

Муфассал...

Унутмоқ осонмас сизларни…

 

Ой сутдай оппоқ. Осмон артилган шишадай тоза. Чигирткаларнинг чириллаши, қурбақаларнинг қуриллаши осойишта сукунатни бузади. Осмонда ой – уйда мен бедорман. Ўтиб кетган меҳрибон, дунёқараши кенг, куюнчак ва самимий кишилар ҳақидаги фикр уммонига ғарқ бўламан.

Бу йил - қадрдон, отахон газетамиз «Халқ овози»нинг 90 йиллик шодиёнаси. Газета редакциясида қанчадан-қанча меҳри дарё, қалби зиё, камтарин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2322814

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9173722
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3868
4062
3868
9143986
56101
121442
9173722

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.218
Бугун: 16-02-2026 20:01:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015