Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 2154
Печат

 

kumitai-din-2-1Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитетининг ўтган йил якунига бағишланган матбуот йиғини бу дафъа ҳам қизиқарли ва жонли ўтди. Дастлаб комитет раиси биринчи ўринбосари Жумахон Ғиёсов иштирокчиларни ўтган - 2016 йилда амалга оширилган ишлар мазмун-мундарижаси билан таништиргач, шуни кутиб туришганмикин, журналистларнинг саволлари ёғилиб кетди.

Журналистлар нафақат савол беришар, балки жамият фойдаси учун ўз таклифларини ҳам ўртага ташлардилар. Масалан, «Чархи гардун» ходимаси Азиза опа Кличева пойтахтдаги баъзи қабристонларнинг оёқ ости бўлиб кетганлиги, ваҳоланки, ўша ерда ётганлар ўзимизнинг ота-боболаримиз эканлигини эслатди ва ўз номидан келиб чиқиб, Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитети ҳашар усулини қўллаб, қабристонларни тартибга солса, яхши бўлар эди, дейди.

Ундан сўнг, Тожикистон Журналистик тадқиқот маркази ходими, журналист Саиди Ҳайдар мавзуни Конибодомда урфга айланиб бораётган дабдабали тўйларга бурди. Саиди Ҳайдарга кўра, бу ҳақда у ўз мушоҳадаларини «Фараж» газетасида чоп қилган, бироқ масъул идоралар томонидан ҳанузгача жавоб олганича йўқ.

Ўзига хос тарғиботга ўхшаб кетадиган филмларда кўриб қоламиз: қизини турмушга узатаётган ота куёвига тўлиқ жиҳозланган квартира, машина калити ва бошқа уй-рўзғор анжомлари совға қилади. Айнан, шу ҳолат кейинги йилларда Тожикистоннинг ҳам баъзи минтақаларида жорий бўлмоқда. Тожикистон Журналистик тадқиқот маркази ходими, журналист Саиди Ҳайдар эса, бу ҳолни Конибодомда мушоҳада қилган.

Дарҳақиқат, бундай нохуш кўринишнинг олди олиниши шарт. Зеро, бир-иккита бой, пулдор киши қизларини ана шу тартибда узатишса, кейин кўрасиз, камбағал бечора ҳам қиз узатаман деб, қарзу қаволага ботганини!

Саиди Ҳайдарнинг ушбу сўзлари бошқа журналистларни ҳам қизиқтириб қўйди, шекилли, «Ватан» радиоси бошловчиси ҳам мавзуни давом эттирди ва хотин-қизларимиз ҳуқуқи поймол бўлаётгани, фарзандларнинг тирик етим бўлиб қолаётгани ҳақида куюниб гапирди:

- Мана, ваҳдатлик бир йигит кейинги йилларда тўрт марта уйланган, аммо ЗАГСдан ўтмаган. Оилалари ундан кўмак сўрашса, қонунан менинг фарзандларим эмас, дея ўз пушти камаридан бўлган болаларидан воз кечишгача бормоқда. Шу боис, ЗАГС қоғози бўлмаган уйланувчиларни никоҳлаган муллаларга нисбатан қаттиқроқ чора кўрилса, яхши бўларди,- дейди у.

Хуллас, матбуот йиғини қизиқарли ва мароқли ўтиб, журналистлар ҳам келгусида ёзажак мақолаларига бир талай мавзу топган бўлсалар, не ажаб?!

А. САИДОВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Асрларга татигулик лаҳзалар

 

Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида

Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.

Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз

Муфассал...

ШЕЪРИМСАН - ВАТАН...

 

Тожикистон истиқлолияти - 25 йил

 Шеъримсан - Ватан...

 Оппоқ капалакнинг гулисан - Ватан,

Сайроқи қалдирғоч инисан - Ватан.

Шамолдек елгувчи учқур отимсан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2501455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9925979
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1415
2355
9741
9895679
62540
107749
9925979

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.169
Бугун: 20-08-2026 10:28:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015