Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 15 Декабр 2016 Кӯришлар: 2083
Печат

 

valamatzadeМамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, юртимизда буюк аждодларимиз юбилейларини ўтказиш анъана тусига кирди. Жумладан, Абуабдуллоҳ Рўдакий, Имоми Аъзам, Мир Сайид Али Ҳамадоний, Абдураҳмон Жомий ва бошқа ўнлаб мутафаккирларимиз таваллуд айёмларини кенг миқёсда нишонлаш бевосита Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуслари асосида амалга оширилди.

Албатта,буларнинг барчаси буюк аждодларимизга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг адабий меросини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этиш ва ёшлар орасида миллий ўзликни англаш руҳини янада кучайтиришга йўналтирилган.

Жорий йилда ҳам Президентимиз томонидан имзоланган Ҳукумат қарорларидан бирида шундай дейилади: - Илмий-тарихий улкан мерос ва қадриятларни қайта тиклаш,  тожиклар ва Ўрта ҳамда Яқин Шарқ халқлари маданияти умумбашарий қадриятларини тарғиб этиш, маънавий тарбия, янги тарихий даврда сиёсий-маданий алоқаларни юксалтириш мақсадида 2016 йил давомида тожик касбий санъати устози, СССР халқ артисти Ғаффор Валаматзоданинг 100 йиллиги, тожик ва Шарқ мутафаккир донишманди Ҳаким Термизий номи билан танилган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусейннинг 1250 йиллиги ва Шарқ олим ва мутафаккири Закариёи Розийнинг 1150 йиллиги кенг ва тантанали равишда нишонлансин.

Ҳа, бу қарор ҳам юқорида таъкидлаган анъанамизнинг узвий давоми бўлди. Мутафаккир ва донишмандлар қаторида Ғаффор Валаматзоданинг бир асрлик юбилейини нишонлаш эса, миллий санъатимиз намояндаларига нисбатан қаратилган эътибордан дарак беради.

Ҳақиқатдан ҳам, ўтган асрда ўзининг буюк санъати ва истеъдоди билан собиқ Шўролар Иттифоқи халқлари орасида шуҳрат қозонган ҳамда СССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган кишилардан бири, бу Ғаффор Валаматзодадир.

Ғаффор Валаматзода 1916 йили Суғд вилоятининг Қайроққум (ҳозирги Гулистон) шаҳрида таваллуд топган. Бошланғич таҳсилни шу ерда олган. Ёшликдан Ғаффор Валаматзода санъатга нисбатан меҳр қўя бошлайди. Шундай қилиб, у Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номли машҳур Тошкент театри томон йўл олади. Бу ерда рақс устози Екатерина Обухова бошчилигида классик рақсларнинг барча нозикликларини ўзлаштиради ва балет санъати билан танишади. Албатта, унинг  учун рақсдек нозик санъатни ўрганиш қийинчилик туғдирмайди, чунки ундаги қизиқиш ва интилиш жуда кучли бўлган. Бир муддат Тошкент театрида бўлган Ғаффор Валаматзода кейинчалик Душанбега қайтади ва Абулқосим Лоҳутий номли мусиқали-драма театрида иш бошлайди. 1934 йил мазкур театр саҳнасида биринчи рақсини ижро этади. У Ҳожибеков Узиёрнинг «Аршин мололан» спектаклидаги Вали образи эди. Ғаффор Валаматзода 1939 йилдан фаолиятини Тожик опера ва балет театрида давом эттирди.  У мусиқали театр саҳнасида ўнлаб,  «Лола», «Синахурўшон», «Ноғарабазм», «Чорзарб», «Гулҳои Хатлон», «Парвона», «Салла», «Ҳафт пайкар», «Таблакҳо» сюита рақслари ва бадахшонча, уйғурча, дашнободча, афғонча, ҳиндча, эронча, юнонча, молдованча, арабча рақсларни маҳорат билан ижро этган.

Яқинда Тожикистон Республикаси Фанлар академиясида  СССР халқ артисти, СССР давлат ва Абуабдуллоҳ Рўдакий номли Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари лауреати Ғаффор Валаматзода таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Рақс Марказий Осиё халқлари цивилизациясида таъсирчан ҳодиса: кеча ва бугун» номли  халқаро илмий конфренция бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикаси Фанлар академияси вакиллари, мамлакат маданият, маориф ва илм вазирликлари намояндалари ҳамда Озарбайжон Республикасининг юртимиздаги элчиси вакиллари иштирок этишди.

Конференцияни ўзининг кириш сўзи билан очиб берган Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Фарҳод Раҳимий шундай деди:

-Ғаффор Валаматзода  жаҳон опера санъати ва тарихи борасида  жуда яхши билимга эга эди ҳамда ҳамиша ўз билими ва санъатини сайқаллаштириб, миллий опералар: «Восе қўзғолони», «Комде ва Мадан», «Ўқиган куёв», «Майсара», «Қуллар» каби асарларни тожик театри саҳнасига олиб чиқди. У саҳналаштирган асарлар тожик касбий мусиқали театри тарихида янги саҳифани бошлаб берди.

Конференция давомида Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода  сўзга чиқиб, Ғаффор Валаматзоданинг тожик санъати, хусусан, миллий тожик рақси тараққиётига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. 

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият ва ахборот илмий-тадқиқот маркази директори Шариф Комилзода сўзларига кўра, тожик хореография санъати асосчиси Ғаффор Валаматзода таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш ёшларга мамлакатимизда хореография санъати ривожланиши билан яқиндан танишишларига имкон беради. Чунки Ғаффор Валаматзода умри давомида тожик рақс санъати ривожи йўлида кўп ишларни амалга ошириб, 80дан ортиқ асар яратган.

Бугунги кунда ҳам Ғаффор Валаматзода бошлаб берган йўлни давом эттириб келаётган ёшлар кўпчиликни ташкил этишди. Бундай юбилейларни ўтказиш эса, уларга янгича куч ва ғайрат бағишлайди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

ШАРОФ РАШИДОВ: -ХУШ КЕЛИБСИЗ, ЖАЛОЛ ИКРОМИЙ!..

 

Машҳур тожик ёзувчиси Жалол Икромийнинг ўғли кимёгар олим Жонон Икромий билан жуда яқин дўст эдик. Ўзаро суҳбат чоғларида, у падари бузрукворининг ҳаётига оид ажойиб, ибратли воқеаларни завқ-шавқ билан сўзлаб берарди. Бугун мен ана шундай ҳикоялардан бирини сиз билан ўртоқлашмоқчиман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2088124

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8152758
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2278
2101
10684
8112414
2278
89570
8152758

Сизнинг IPнгиз: 3.138.202.226
Бугун: 01-05-2025 16:13:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015