Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 20 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2080
Печат

 

hu filpottБуюк Британиянинг Тожикистондаги элчиси Хю Филпотт Вахш ва Хуросон ноҳияларига ташриф буюрди. Бу ноҳияларда Болаларни қутқариш фондининг «Аёллар турмуш даражаси ва таъсири», деб номланган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Буюк Британия элчихонасидан журналистларга берилган маълумотга кўра, элчи мазкур ноҳия қишлоқларида аёллар турмуш даражасини яхшилашга қаратилган лойиҳанинг амалга оширилиши жараёни билан танишди.

Шунингдек, у маҳаллий аёллар томонидан қадрли меҳмон учун махсус тайёрланган миллий таомлардан татиб кўрди.

Вахш ноҳиясининг Тожикобод қишлоқ жамоатидаги Пахтакор қишлоғи аёллари элчига лойиҳа доирасида қўлга киритилган ўз ютуқларини намойиш қилдилар. Бу ерда очилган тикувчилик цехида 100 нафар маҳаллий аёллар доимий иш жойи билан таъминланган бўлиб, бу уларнинг турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатганлиги маълум бўлди. Айни пайтда ушбу цех маҳсулотлари Қўрғонтепа ва Душанбе шаҳри бозорларида сотувга қўйилган.

Хуросон ноҳиясида элчи 50-ўрта умумтаълим муассасасига ташриф буюрди. Мазкур билим даргоҳи учта аёллар гуруҳи ташаббуси ҳамда ноҳия маориф бўлими қўллаб-қувватлаши натижасида қурилган.

Маҳаллий аёллар келгуси режалари ҳақида ҳам элчига сўзлаб бердилар. Буюк Британия дипломати аёлларнинг бир қатор саволларига жавоб берди.

Халқ қаҳрамони – Восе  ҳайкали Ховалингда

Давлат ҳокимияти Ховалинг ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан ноҳия марказидаги бозор ҳудудида тожик халқининг миллий қаҳрамони - Восенинг ҳайкали ўрнатилди.

- Мазкур ёдгорликнинг Ховалинг посёлкасидаги бозор ҳудудида ўрнатилишининг ўзига хос рамзий маъноси бор, - деди Ховалинг ноҳияси раиси Мирзозода Нурулло. – Бевосита шу жойда Восе биринчи марта оддий халқни ҳимоя қиламан, деб Балжувон беклиги вакиллари билан тўқнашганди.

Ноҳия раисининг таъкидлашича, ҳайкалтарошларга айнан «Ҳаракатдаги Восе» ҳайкалини буюртма беришган. Ҳайкалнинг бу шакли Восенинг халқ учун қаҳрамонона курашга отланиб кетаётганлик маъносини англатади.

Ҳайкал учун 157 минг сомоний сарфланиб, бу маблағнинг 105 минг сомонийси маҳаллий бюджетдан ажратилган бўлса, қолган қисмини ноҳия тадбиркорлари жамғаришган.

Тарихдан маълум бўлганидек, Восе 1887 йил Балжувон беклигига қарши халқ исёнини бошқарган қаҳрамондир. Ўшанда исёнчилар беклик томонидан жамғариладиган ҳисобсиз солиқлардан норозилик баён қилганди. Исён 1888 йили шафқатсизларча бостирилиб, халқ қаҳрамони - Восе Шаҳрисабзда дорга осилганди.

Каримберди гази Кўлобга келтирилди

Уч йиллик танаффусдан кейин Восе ноҳиясидаги Каримберди қишлоғида жойлашган газ конидан Кўлоб шаҳри аҳолисининг бир қисмига газ етказиб берила бошланди. Шаҳар маъмуриятидан берилган маълумотга кўра, газ конигача етти километрлик газ қувурлари улангач, «зангори ёнилғи» шаҳаргача етиб келди.

Маълум бўлишича, айни пайтда шаҳардаги 21та кўпқаватли биноларнинг 650 ҳужрасида яшайдиган шаҳарликлар газ билан таъминланган. Табиий газ захирасининг камлиги боис, ҳозирча фақат кўпқаватли бинолар газга уланган. Айни пайтда шаҳарга етказиб берилаётган газ ҳажми барча аҳоли учун етарли эмас.

Ватанга содиқлик қасамёди

Ички ишлар вазирлигининг Кўлоб шаҳридаги Милиция коллежида таҳсил олаётган 102 нафар курсант Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ҳақида қасамёд қабул қилдилар.

Тантанали маросимда Ички ишлар вазири ўринбосари Умарзода Икром Ислом, Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло, Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилояти бошқармаси Кўлоб минтақа ноҳиялари бўйича минтақа бўлими бошлиғи Абдусаттор Фатоев ҳамда мазкур коллеж бошлиғи, милиция майори Хайём Умаровлар қатнашди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Умарзода Икром Ислом йиғилишда сўзга чиқиб, бўлажак милиционерларни ушбу қутлуғ кун муносабати билан табриклаб, уларни жасоратли, ватанпарвар ҳамда билимли бўлишга ундади.

Байроқ кунига бағишланган тадбирлар

Вилоят шаҳар ва ноҳияларида Тожикистон Республикаси Давлат Байроғи кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Вилоят маъмурияти ахборот ва таҳлил бўлими бошлиғининг хабар беришича, олимлар, шоирлар ҳамда ёзувчилардан ташкил топган гуруҳлар аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, Тожикистон Республикаси Давлат Байроғи шонли тарихидан сўзлаб беришмоқда. Шунингдек, меҳнат жамоаларида ҳам бу санага бағишланган учрашувлар ҳамда олийгоҳларда илмий конференциялар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Мулойимхунук

 

"Ҳақиқати Ленинобод" газетасида ишлаб юрган пайтларим. Усмонжон Тожибоев (жойлари жаннатдан бўлсин) газетанинг бош муҳаррири эдилар. Фақат тожикча эмас, ўзбекча ибораларни ҳам кўп билардилар ва усталик билан, айни жойида ишлатардилар. Масалан, гап уқмас, тебса-тебранмас ходимларнинг айтилган ишни вақтида бажармасликларидан авзойилари бузилганда: "Ўзбеклар яхши отга бир қамчи, дейишади, келинглар, ўртоқлар, яхши от бўлайлик", -

Муфассал...

Қадр

 

Ҳар қачон хаёлга ботамиз, майин тонгми ё ҳарир оқшом. Хаёллар, туну кун мисоли ҳар томон елгувчи еллар, бошимизда айланиб юраверади. Кимдир ҳали муродга етмаган ишқ ҳақида хаёл сурса, биров рўзғор ташвиши – қозон-товоқ ҳақида, бошқаси эса, хайру сахо, меҳру вафо, кимдир сабру тоқат, имон-инсоф ҳақида хаёл суради. Инсон ҳали бу гўзал Она-заминда қадам қўйиб юрар экан, истаса-истамаса, фикрида хаёллар чарх уриб, айланаверади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428858

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693142
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
756
3604
4360
9654609
60225
132053
9693142

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 06:14:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015