Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 2488
Печат

 

shaharchaСпитамен ноҳиясида Куруш номли янги ҳунар ўргатиш ва ишлаб чиқариш маркази ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу марказ халқимизнинг миллий ҳунарларини қайта тиклаш ташаббуси билан ташкил этилиб, бу ерда 80 нафар маҳаллий хотин-қизлар касб ўрганишади.

Марказнинг очилиш маросимида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ва ноҳия раиси Ориф Хўжаев иштирок этди. Янги ташкил этилган мазкур марказга вилоят раҳбарияти томонидан 8 та атлас ва адрас тўқиш ускунаси тақдим этилди. Куруш марказига 20 та чок тикиш машинаси ва 5 та гилам тўқиш ускунаси ҳам ўрнатилган бўлиб, бу ерда аёллар атлас ва адрас тўқиш, дўппи тикиш, тикувчилик, гилам тўқиш ва бошқа ҳунарларни ўрганадилар.Ноҳиядаги ишсиз аёллар касбу ҳунар ўрганишлари ва улар орасида ишсизликни камайтиришда мазкур марказнинг ўрни катта бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, вилоят раиси ноҳия раҳбариятини келгусида шундай таълим ва ишлаб чиқариш марказлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишга чақирди. 

ШАҲАРЧА ҚАД РОСТЛАЙДИ

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий Ғончи ва Истаравшан ноҳияларига сафар қилиб, фаоллар билан мулоқот ўтказди.

Ғончининг Яхтан жамоатида бўлиб ўтган учрашувда ушбу мавзеда янги бунёд этиладиган Баҳористон шаҳарчасини қуриш ва обод этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят раиси минтақага жорий йил 1 сентябригача сув келтирилишини айтиб, бу янги шаҳарчани обод қилиш учун қулай имконият яратишини таъкидлади.

Баҳористон шаҳарчасида мактаб, боғча, шифохона, савдо марказлари, маданият боғи ва бошқа иншоотлар, жами 20 та ижтимоий муассаса қурилиши режалаштирилган.

Бунёд этилаётган янги Баҳористон шаҳарчасидан, асосан, Ғончи ва Истаравшан ноҳияларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга томорқа берилиши кутилмоқда.

ЙЎЛЛАР ОБОД – ЮРТ ОБОД

Бобожон Ғафуров ноҳиясида Исмоил Сомоний кўчасини асфалтлаш ишлари давом этмоқда.

Бу ноҳиянинг марказий кўчаси бўлиб, узунлиги 1 километр, эни эса, 12 метрни ташкил этади.

Мазкур кўчани асфалт қилиш учун давлат ҳокимияти Б.Ғафуров ноҳияси ижроия органидан маблағ ажратилган. Масъулларнинг айтишларича, бундан кейин ноҳиянинг Ёва ва Хистеварз жамоатлари кўчаларини асфалтлаш режалаштирилган.

Ўтган йили Суғд вилоятида  “Обод йўллар йили”, деб эълон қилиниши бараварида вилоят ҳудудида 2800 километрдан ортиқ йўллар ҳолати яхшиланганди. Жорий йил ҳам вилоят шаҳру ноҳияларида йўлларни обод қилиш ишлари давом этмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Суғд – имкониятлар водийси

 

- Ишонинг, кўзларим қамашиб кетяпти. Меваларнинг кўринишиёқ одамни сеҳрлаб қўяди. Сиз татиб кўрдингизми, билмадим, ўрик қанддан ширин, гилоснинг таъми ҳануз оғзимдан кетмайди.

- Бошқа мевалари ҳам бир-биридан мазали, Тожикистонни жаннатмакон юрт дейишлари, бежиз эмас-да! Мен ҳўл мевалардан ташқари қуритилган меваларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишни ўйлаяпман.

Муфассал...

Жаннатмакон ўлка фарзандларимиз

 

2018 йилда Шаҳритуз ноҳиясидан 91 нафар фуқаро ҳаж сафарида бўлиб қайтди. Махсус дастур орқали ноҳия жоме масжидининг имом хатиби Ҳисомиддин Муродов уч ой давомида бўлажак ҳожилар билан ўқув ва амалий машғулотлар ўтказди. Ҳисомиддин домла ҳаж сафарида йўл бошловчи бўлиб фаолият кўрсатган.

Жорий йил 13 август, тун ярмида ноҳия раиси Рамазон Оймаҳматзода

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578265

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195322
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
602
3672
15558
10151415
92415
138877
10195322

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 03:53:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015