Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 3255
Печат

 

r rahimzoda2017Сўнгги бир йил мобайнида Тожикистон фуқароларининг экстремистик ва террорчи гуруҳларга аъзо бўлиш ёхуд дунёнинг турли оловли нуқталари, хусусан, Сурия, Ироқ, Афғонистонда кечаётган қонли муҳорабаларда иштирок этувчилар сони сезиларли даражада камайганлиги қайд этиб ўтилди Тожикистон ички ишлар вазири милиция генерал-лейтенанти Раҳимзода Рамазон Ҳамро билан бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида.

Журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан, Ички ишлар вазири, бу ютуқларнинг асосий сабаби, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмаларига, биноан,  ҳуқуқ ҳимояси ходимларининг аҳоли билан ишлаш ҳамда чет эл ҳуқуқни ҳимоялаш органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишнинг яхши йўлга қўйилганлиги натижаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Фуқаролар билан самарали ҳамкорликлар натижаси ўлароқ, то шу кунга қадар, аҳолидан 12 минг 68та ўт очар милтиғи, жумладан, 146 автомат, 308 тўппонча, 199 ов, 42 қирқма қурол, 510 дона ингичка стволли қуроллар йиғиб олиниб, мусодара қилинганлиги маълум бўлди.

Ёшлар орасида содир этилаётган жиноятларнинг ташвишли эканлигини қайд қилар экан, бу борада, аввало, милиция ходимларининг фаолиятини танқид остига олди.

Ёшлар томонидан қўл урилган 693 жиноят қайд қилинган бўлиб, бу кўрсакич ( 2015 йил 742) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49тага кам.

Матбуот варақасида келтирилишича, то ҳозирга қадар республика миқёсида 327 нафар (2015 361) киши ўз жонига қасд қилганлиги-ю шундан 159 нафари эркак, 168 нафари аёл ва 55 нафари ёш болалардир.

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани жараёнида оммавий ахборот воситалари намояндаларининг ёшлар орасида қонунбузарлик ва жиноят, одам савдоси, Тожикистон фуқароларининг чет элларда кечаётган урушлардаги иштироки, мамлакат йўлларида транспортлар ҳалокати ҳамда ҳаракат қоидалари бузилишига оид саволларига Рамазон Раҳимзода атрофлича ва аниқ далиллар билан жавоб қайтарди.

Матбуот анжумани сўнгида, Ички ишлар вазири, милиция генерал-лейтенанти Раҳимзода Рамазон Ҳамро журналистлардан вазирлик тўғрисидаги фикру андишаларини сўрар экан, уларнинг тавсия ва таклифларини эҳтиром ила қабул этишини мамнуният билан айтиб ўтди.

 

Эркин Шукур, "Халқ овози".

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Ватан хизматига – кўнгилли равишда

 

Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Муфассал...

Орзуга завол йўқ

 

Чошгоҳга яқин эшик тақиллади. Ўғлим Шуҳрат эшикни очиб, келган киши билан самимий сўраша кетди. Мен зал ўртасидаги хонтахта ёнида ёнбошлаб, чой хўплаганимча телевизор томоша қилардим. Хона эшигидан "Ассалому алайкум, акажоним", дея Абдужаббор Мўминов кириб келди. Уй ёришиб кетгандай бўлди. Бир амаллаб, ўрнимдан турдим. Қучоқлашиб кўришдик, сўнг ўтириб фотиҳа қилдик, ҳол-аҳвол сўрашдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2495860

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9905433
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
539
3186
9754
9871492
41994
107749
9905433

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.91
Бугун: 13-08-2026 04:32:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015