Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 2562
Печат

 

baxtli oila siriУлар бир сарой қурмоқчилар. Бу саройнинг номи бахт! Пойдевори –иффат, ҳаё, ғиштлари сабр ва шукр, девори – иймон, томи – ақл ва ирода. Безаклари – фаросат, саховат ва меҳр…

Инсон фарзандларининг ўзидан-да, бахтли бўлишини хоҳлайди. Аммо бу хоҳиш ҳар доим ҳам осонгина амалга ошавермайди. Оллоҳ барча маҳлуқотларни ўз жуфти билан яратди.

Биргаликда  жуфти билан яшаш илоҳий қонун бўлиб, то қиёматгача давом этади. Инсон ҳам ўз жуфтини топиб оила қурса ва ана шу жамиятнинг энг кичик негизида ўзини бахтли ҳис этса, у ҳамма жойда бахтиёр бўлади. Турмушдаги муаммоларни, ҳар хил тўсиқларни енгишга куч топа олади. Агар оилада тинчлик бўлмаса-чи? У одамга кўчада ҳам, иш жойида ҳам ҳаловат йўқ. Тасаввур қилинг, оилалари тинч бўлган давлатлар нақадар кучли. Лекин бундай тинчликка эришиш осон бўлмаяпти. Айниқса, илм-фан, техника шиддат билан ривожланаётган ҳозирги асримизда ёш оилаларнинг ажралиши ҳам кескин тус олмоқда.

Ажралишлар олдини олиш учун давлатимиз барча чора ва тадбирларни кўряпти. Бу ишларга ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу йил «Оила йили» деб эълон қилинди. Энг аввало, конституциямизнинг иккинчи боб, 33-34 моддалари орқали оила, она ва бола, бола тарбияси давлат ҳимоясига олинган. Янги бир оиланинг тузилиши ёшлардан, уларнинг ота-оналаридан, маҳалла-кўйдан катта маъсулият талаб қилади. Хўш, ёшларимиз шу масъулиятни ҳис этишяптими, оиладаги, жамият олдидаги, бурчларини тўлиқ бажара олишяптими?

Бу борада ёшларимизни кўп ҳам айбламаймиз. Зеро, улар ҳам оиласи учун ҳаракат қилишяпти. Фақат уларда озгина илмсизлик етишмаяпти. Илмсизлик иймоннинг сусайишига олиб келади, иймон сусайса, шайтон жуда тез яқинлашади ва қалбингизга васваса солади. Сиздаги шукрни, манманликни, сабрсизликни кучайтиради ва сизни хоҳлаган кўйига солади. Билингки, бир оилани бузиш шайтон учун катта байрамдир. Оиланинг мустақил бўлиши учун фақат дунёвий ишларнинг ўзи етарли эмас, агар шундай бўлганда олий маълумотли ёшларнинг турмуши бузилмасди. Ёшлар ҳар томонлама оила қўрғонини сақлаш учун шарқона одоб мажмуасини, шарқона урф-одатларни, оила, никоҳ тўғрисидаги шаръий илмларни,  «Қуръон»нинг оилага оид оятларини, билишлари керак. Эркак аёл устидаги ҳақларини ва аёл эркак устидаги ҳақларини билишлари учун бу борадаги ҳадисларни ўргатишлари керак. Яқин ўн йил ичида оила мавзусида жуда кўп китоблар нашр қилинди. Афсуски,статистика маълумотларига кўра 6 фоиз ёшлар бўш пайтларида китоб ўқишар экан, 4 фоизи  эса, бўш пайтларини интернет ва телевизорга сарфлашар экан.

Яна бир сабаб шуки, ёш оилаларнинг бузилишида аксарият ҳолатларда (аёллар мени кечиришсин-у) аёллар сабаб бўлишмоқда. Ҳар қандай оғир вазиятни юмшатиш аёлга, унинг билим малакасига, маҳоратига боғлиқ. Бу борада аёлларимиз ўта ҳушёр бўлишлари керак. Чунки эркаклар кўпроқ оиладан ташқарида бўлишади. Аёллар эса, уйдаги битта хабарни ҳам салбий, ҳам ижобий қилиб тушунтиришлари мумкин. Боя айтганимиздек, бу аёлнинг қанчалик билимли эканлигига боғлиқ. Хўш, аёллар айтингчи, уйингизда  қимматбаҳо мебеллар, қимматбаҳо гиламлар, сўнгги модадаги кийимлар учун жой ҳам топилади, куч ҳам топилади. Китоб учун уйингизни бир бурчагидан кичкинагина жой топиладими? Оилавий кутубхонангиз борми? Фарзандларингизда китобга меҳр уйғота оласизми? Ўзингиз бир йилда неча китоб ўқийсиз? Ёш эрингизнинг ота-онаси, қариндош-уруғларининг ҳурматини жойига қўясизми? Эрингизнинг нигоҳидан нима демоқчи эканлигини тушуниб оласизми? Агар шу саволларга «ҳа» деб жавоб берсангиз, демак хўжайинингиз бахтли инсондир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.) эркакларга аҳли оилаларига хушмуомала ва меҳрибон бўлишга буюрадилар. Аммо ҳамма  эркаклар ҳам оилаларига шу меҳрни бера оляптиларми? Момоларимиз, боболаримиз ҳаётига назар солсак, улар биздан кўра ночорроқ яшашган. Лекин ўрталаридаги меҳр-мурувват биздагидан кўра анча кучли бўлган. Улар шунчалик бир-бирларини ҳурмат қилишганки, ҳатто, исмларини айтиб чақириш ҳам уят ҳисобланган ва бош фарзандларининг исми билан бир-бирларини чақиришган.

Бахтли яшаётган оилалар ҳам озмунча эмас. Шундай оилалардан бири Маматжон бобо ва Лутфинисо момо оилалари. Улар бой-бадавлат  яшашмади. Ўртамиёна кун кечиришди, саккиз фарзандга оталик қилишди. Бобо 100 ёшда, Лутфинисо момо эса, 96 ёшда ўтган йили вафот этди. Умрларининг охиригача бошқаларга ибрат бўлишди. «Намунали оила» конкурсида бир неча бор биринчиликни қўлга киритишди. Ҳозир тўрт фарзандлари ва набираю чеваралари эл хизматида.

 

Дилором Тошматова, Ашт ноҳияси,

Ошоба жамоати. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

САҚЛАН ТАРКИ АДАБДАН…

 

Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Муфассал...

Заминда яралган илоҳий ҳилқат

 

Ўлкамизда ўзгача таровати билан оламни яшнатаётган баҳор фасли кезмоқда. Гўзал баҳорнинг илк кунларида аёлларимиз байрами бу фаслга янада ўзгача файз берди. Замину осмон ва давру замон ҳусни-таровати аёлларимиз чеҳрасида унгани, латофат ва малоҳат деган гўзал хислатлар уларнинг юриш-туришида намоён бўлгани аниқ. Аёлларимизни “Заминда яралган илоҳий хилқат” десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен бугун ноҳиямизнинг Гулхона қишлоғида яшаб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2264698

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8897014
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1322
4101
5423
8869230
27784
125971
8897014

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 09-12-2025 04:44:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015