Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 2053
Печат

 

kimki shod etsaҲар йили турли байрамлару қутлуғ саналар арафасида бозорларимизда нархларнинг дакка уриши гувоҳи бўламиз. Айниқса, қутлуғ Рамазон ойи ва ҳайит байрами арафасида бу ҳолат яққол сезилади…

«Нега шундай?»- деган саволга жавоб излаб, бозор кезамиз. Нарх-наво қимматлиги кундалик истеъмолдаги маҳсулотларга таъсир этганлигини мушоҳада қиламиз.

- Доллар курсидан хабарингиз йўқми, дейман,-дейди сотувчилардан бири.

- Бор, -жавоб бераман мен,- икки ой давомида 6,50-6,54 орасида гоҳ пасайиб, гоҳ кўтарилиб  турибди. Аммо сиз сотаётган маҳсулотларнинг долларга нима алоқаси бор?

- …

Чинданам шундай эмасми? Сабил қолсин, ўша долларнинг таъсири  бўлса, хориждан келтирилаётган молларга таъсир кўрсатиши керак-ку, ахир. Ўз мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига долларнинг нима алоқаси бор? Минг афсуски, сабзи, карам, картошка каби маҳсулотлар бир-икки ой бурун қайси нархда сотилган бўлса, ҳозирги ўзимиздаги пишиқчилик – меваю сабзавот, полиз экинларининг пишиб етилган даврида ҳам ўша нархда сотилмоқда. Оддий кўкатни айтмайсизми? Эҳтимол, кўкатнинг ҳам «кўк»ига алоқаси бўлса?

Бозорларимиз, умуман, жамиятимизда кузатилаётган яна бир нохуш ҳолат бу – ёлғон. Ҳа, ҳар қадамда ёлғон гапиришимиз.

- Бор-йўғи 10-20 дирам қўйганман, ўлай агар ёлғон гапирсам, -дейди раста ортидаги сотувчи. Ҳолбуки, у сотаётган молига камида 2 сомоний қўйгани аниқ.

Килосини 20-25 сомонийга пуллаётган сотувчи эса, анжир устига бор-йўғи 50 дирам, 1 сомоний қўйганлигини иддао қилиб, бир дирам ҳам арзон қилолмаслигини айтади. Ҳолбуки, жанубий ноҳиялардаги дўстларимиз анжирни кўтарасига 5 сомонийдан бериб юбораётганликларини айтишди. Ўйланиб қоласан киши. Бир килоси устига 20 сомоний қўйиб, катта даромад кўраётган савдогар ҳамшаҳримизни ёлғон гапиришга нима мажбур қилаяпти экан? Харидор ундан неча пулга олганлигини сўраётгани ҳам, олган нархингни айтасан, деб қистаётгани ҳам йўқ-ку!

Халқимиз ёлғон бор жойда барака бўлмайди, дейди. Рост. Бу диний китобларда ҳам эслатилган. Ва ҳатто, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида  ёлғончининг жаннатга кирмаслиги башорат қилинган.

Минг афсуски, ёлғон гапириш, арзимас нарса учун ёлғон қасам ичиш жамиятимизда оддий ҳолга айланиб бормоқда. Ҳали она сути оғзидан кетмаган болакайнинг Аллоҳ номи билан қасам ичиб, ўзи тўқиган ёлғонларга шерикларини  ишонтирмоқчи бўлаётганлигига, эҳтимол, Сиз ҳам кўп бор гувоҳ бўлгандирсиз? Бу каби қасам ичишу ёлғонларни болакайлар бизу сиз - катталардан ўрганмаяптими?

Ҳа, энди ўрмон бўрисиз бўлмайди. Юқорида тавсифи келтирилган инсофини ютиб юборган бўрисимон кишилар қаторида имонли, инсофли савдогарларимиз ҳам бор. Элимиз дастурхонини арзон маҳсулотлар билан тўлдираётган, элим, юртим, ватаним, деган жўмард юртдошларимиз ҳали ҳам жуда кўпчиликни ташкил этишини ўйлаб, кўнглинг тоғ қадар юксалади. Қўл остидагилари ойлик маошларига яна бир ҳисса маблағ қўшиб бераётган раҳбарлар борлигини кўрганингда, қўлингни кўксингга қўйиб, шукроналар айта бошлайсан. 

Ҳар йили Рамазон ойи арафасида республика Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари, Душанбе шаҳар раиси Маҳмадсаид Убайдуллоев дастуру ҳидоятлари билан ой давомида мамлакат бўйлаб бир қатор саховатмандлик-инсонпарварлик акциялари ўтказилиб, теварак-атрофдаги бозорларда  нарх-наволар маълум тизимга солинаётганлиги кузатилади. Айниқса, саховатманд кишилар томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари-ю, етим-есирларга турли кўринишдаги ёрдамлар улашилаётганини кўриб, кўнглингга илиқлик югуради. Юрт раҳбарларига раҳматлар айтасан ва бошингда ҳикматли байт чарх уради:

Кимки, шод этмиш етиму хастани,

Гўё очмиш биҳишти дарбастани…

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ИСЛОМ – ТЕРРОРГА ҚАРШИ

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан дунё мамлакатларининг диққатини тортиб, ташвишига сабаб бўлаётган ҳамда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - террорчилик ва бузғунчилик, шунингдек, ушбу даҳшатли ҳодисаларни муқаддас Ислом дини билан боғламасликка бағишланган "Ислом террорга қарши" номли ахборот қўлланма китоби нашрдан чиқди.

Муфассал...

Сув – Яратганнинг беминнат ва бебаҳо неъмати

 

Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2512028

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9965639
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1609
3203
4812
9940695
1609
100591
9965639

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 11:44:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015