Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Май 2015 Кӯришлар: 2056
Печат

 

hijobЖаҳон ҳамжамияти янги пайдо бўлган «Ислом давлати» юзага келтирган хатарли вазият,  бошқача ўйловчи ва бошқа эътиқодга эга кишилар устидан геноцид, бутун Марказий Осиё минтақаси бўйлаб «жиҳод» акс-садоси, терроризм ва экстремизм хавфининг ошиб бораётганидан ташвишга тушаётган бир даврда, аксарият журналистлар долзарблигини йўқотган, одамлар жонига тегиб кетган ҳижоб ва қирилмаган соқол мавзусини кўпиртиришда давом этмоқдалар.

Рустам Гулов tajinfo.org  сайтидаги «Сукут сақлашни бас қилинг!» хабарида яна ўйлаб чиқарилган муаммога ёпишиб, одамларни дресс-кодга риоя қилмаётган «эзилганлар» ҳимоясига туришга чақиради. Бу каби ишониб бўлмайдиган ахборотга асосланган тушунмовчилик эронлик диний арбоб Оятулло Макорими Шерозийнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга мактуб жўнатишига сабаб бўлди. Унда Эрон диний арбоби дўст давлат раҳбарини диний соҳадаги тақиқлардан воз кечиш, хусусан, аёлларнинг ҳижоб ва бошқа диний либосларни кийишларига қўйилган чекловни олиб ташлашга чақиради. Эрон диний арбобининг фикрига кўра, гўё Тожикистон Республикаси кўчаларида аёлларимиздан диний либослар зўравонлик билан ечиб олинаётган эмиш.

Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулфайз Атои вазиятни ойдинлаштирди ва манфаатдор гуруҳлар томонидан тарқатилган ишонарсиз ахборот икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тараққиётига таъсир этмаслигига ишонч билдирди.

Тожикистон бундан манфаатдор кучларнинг таъкидлаганларидек, дин  ва унинг ташқи атрибутлари билан эмас,  балки экстремистик кўринишлар, диний билимлари етарли бўлмаган кишиларнинг жаҳолатпарастлиги билан курашаётганини тушуниш фурсати аллақачон етди. Аҳмоқона фикрлаш, уларнинг аксариятини қаллобларнинг фитналарига учиб, соқол ўстириб юриш ва ҳижоб кийиб юриш ҳуқуқини берувчи «ижозатнома»ни харид қилишгача олиб келди. Фуқаролик жамияти вазиятни ҳушёрлик билан баҳолай олмайдиган, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга бўлмаган, бу дунёда моддий ёрдам ва нариги дунёда жаннатни ваъда қилиб, қўйинлари пуч ёнғоққа тўлдирилаётган мана шундай кишиларнинг эсини киритиш, «осмондан ерга тушириш»га ҳаракат қилмоқда.

Уларнинг манфаати ва келажаги учун Давлат бошлиғи МДҲга аъзо мамлакатлар норасмий саммитида ҳамдўстлик жанубий сарҳадлари хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ чуқур муаммоларни ҳал этиш ҳамда Афғонистондаги «Толибон» ва сафига аллақачон Тожикистон Республикасининг 393 фуқароси жалб этилган  «Ислом давлати» жангари гуруҳларидан чиқаётган таҳдиду хатарларга биргаликда қарши туришга чақирди.

«Ислом давлати» қуролланган гуруҳи ва бошқа террорчилик ташкилотлари сафига фарзандлари жалб қилинган ота-оналар сукут сақлашаётгани йўқ, балки ўз фикрларини айтишяпти. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳияси фуқароси Тўйчибой Абдуллоев ўз исмини Абдулло Увайсхон деб ўзгартирган ўғли Жавлон Юсуповнинг Ўзбекистон Ислом Ҳаракати гуруҳини ташкил этиш ва ёшларни Суриядаги  «жиҳод»да қатнашишга чақириш билан шуғуллангани сабабли 17 йилга озодликдан маҳрум этилган ўғлини кечиролмади. Бундан ташқари, ўз ҳаёт позициясини, умуман, ўзгартириб юборган ўғил ўз яқинларидан ҳам шуни талаб қилди ва радикал диний гуруҳ қоидаларига амал қилишдан бош тортгани учун кекса отасига туҳмат қилди. Оилалардаги бундай тушунмовчиликлар ва жанжаллар, фарзандларининг «Ислом давлати»га ёлловчилар салбий таъсири остига тушиб қолишларидан қўрқув аксарият ота-оналарнинг ҳарбий хизмат муддатини ортга суриш ёки ундан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлган фарзандларини давлат ҳарбий хизматига жўнатишларига туртки берди.

Кескин диний кўринишлар ва саводсизлик туфайли мунозаралар, ортда қолиш ва сабрсизлик ҳам шахсий, ҳам оилавий муносабатлар ва давлат ижтимоий ҳаётида ҳам ўзига хосдир.  Дин ўз моҳиятига биноан, демократиянинг ашаддий душманидир. Чунки у ўзига қарши бўлган ҳар қандай мафкура ва бошқача дунёқарашга кўника олмайди. Демократия мутлақ ҳақиқатни даъво қилади. Дин ҳар қандай қиймат билан куч тўплаганидан кейин эса, ҳеч қандай демократик мафкура ва институтларни қабул қилмайди.

«Ҳижоб ва соқол» мавзусида олиб-сотарлик қилиш ярамайди. Жамиятдаги тушунмовчилик ва қарама-қаршиликлар ҳақиқий сабаблари ҳақида сукут сақлаган ҳолда, биз оилаларда жанжал ва саллали муллолар ҳокимиятига қарам бўлиш хавфи остида қоламиз. Ана шунда ўз хоҳиш-истакларига зид равишда ҳижобларга ўралган аёлларни кўришимиз мумкин, холос.

 

Собир Мирзоев.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

ИСЛОМ – ТЕРРОРГА ҚАРШИ

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан дунё мамлакатларининг диққатини тортиб, ташвишига сабаб бўлаётган ҳамда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - террорчилик ва бузғунчилик, шунингдек, ушбу даҳшатли ҳодисаларни муқаддас Ислом дини билан боғламасликка бағишланган "Ислом террорга қарши" номли ахборот қўлланма китоби нашрдан чиқди.

Муфассал...

Шермуҳаммад ШОҲИЁН: - ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН ҚАЛЛОБЛИК ЖИНОЯТИНИ СОДИР ЭТИШ КЎПАЙМОҚДА

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Олий суд, вилоят, шаҳар ва ноҳия судлари томонидан 9 минг 551 фуқаролик, 23 минг 556 оилавий, 5 минг 910 жиноий иш, 4 минг 249 текширув органлари илтимосномаси, 35 минг 394та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси Олий судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида маълумот берилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2510104

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9959037
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1098
2925
18342
9916238
95598
107749
9959037

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.165
Бугун: 30-08-2026 08:46:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015