Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Феврал 2015 Кӯришлар: 2437
Печат

 

ayollar2015 йил – мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон томонидан 2015 йил – Оила йили, дея эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида Махфират Хидирзода раҳбарлик қилиб келаётган Хотин-қизлар ва оила ишлари комитетига катта масъулият юклайди.

Давлатимиз бошлиғи ва мамлакат Ҳукумати аёлларнинг жамиятдаги ролига алоҳида эътибор қаратиб келаётгани барчага аён. Бунинг учун бир талай ишлар амалга оширилди ва яна давом эттирилмоқда.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2014 йил, 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ, марказий аппаратда аёл кадрлар ҳайъати 7 кишига, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар бўлимлари ва тузилмаларида 105 нафарга оширилди.

Комитет иш режасига мувофиқ, ҳуқуқ ҳимояси органларида Тожикистон Республикасининг «Эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлиликлари ва имкониятлари давлат кафолати тўғрисида»ги қонуни мониторинги ўтказилиб, унинг натижаси мамлакат Ҳукуматига тавсия қилинди.

Шунингдек, ўтган йили Тожикистон БМТнинг аёллар мақоми бўйича комиссияси аъзосига айланди. Шу йўналишдаги ишларни ривожлантириш учун иш гуруҳи ташкил қилинди.

Комитет қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий актларни муваффақиятли амалга татбиқ этиш соҳасида бир талай ишлар бажарилди. Чунончи, «2007-2016 йиллар Тожикистон Республикасида лаёқатли аёллар ва қизлардан бошқарувчи кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш» давлат дастури ижроси комитет фаолияти асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мазкур дастурни амалга татбиқ этиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Режага мувофиқ, иккита ўргатиш курси – «Аёл бошқарувчи» ва «Давлат янги менежменти», семинару тренинглар ўтказилди.

Айни пайтда, аёлларнинг марказий ва маҳаллий органлардаги фаол иштироклари таъминланган. Таҳлилларга кўра, ўтган йили давлат хизматчилари бўлган аёллар сони 4276 кишини ташкил қилди.

Қизларнинг жамиятдаги ролини фаоллаштириш, етакчи қизларни тайёрлаш, лаёқатли кадрларни тарбиялаш, талаба қизлар орасидан ёш истеъдодларни аниқлаш ва сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети қошида Талаба қизлар кенгаши ташкил этилган бўлиб, 7 та секцияда фаолият юритмоқда.

«2012-2015 йиллар аёллар орасидан мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг иш билан таъминланишларига ёрдам бериш давлат дастури» аёлларга касб-ҳунар ўргатиш, иш билан таъминлашда муҳим ролни ўйнабгина қолмасдан, балки уларнинг иқтисодий захиралардан эркин фойдаланишлари ва турмуш тарзларини яхшилашларига ҳам ҳисса қўшади.

Дастурнинг 14-пунктидан маълум бўлишича, 2012-2015 йиллар 38 минг 783 аёлни касб-ҳунарли қилиш режалаштирилган. Бугун касб-ҳунар ўрганишни истаган аёллар сонини янада ошириш учун имконият катта.

Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги маълумотига биноан, ўтган йили 33 минг 979 аёл доимий иш жойига эга бўлиш учун мурожаат қилган. Шундан 24 минг 288 ишсизлик мақомини олди. 18 минг 462 аёл доимий иш жойларига эга бўлди. 2 минг 127 аёл индивиуал иш, 1957 жамоат ишларига жалб қилинди. 1198 аёл квота бўйича ишга жойлаштирилиб, 13 минг 642 нафари касб ўргатиш машғулотлари билан таъминланди.

Шунингдек, ўтган йили аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга мамлакатимизда  алоҳида эътибор қаратилди. 80 нафар тадбиркор аёл Президент гранти томонидан қўллаб-қувватланди. Комитет томонидан ўтказилган мониторингдан маълум бўлишича, амалга оширилган лойиҳалар натижасида 491 иш жойи ташкил қилиниб, 915 нафар аёллару қизлар касб ўрганишга йўналтирилди.

Чунончи, Суғд вилояти, Ёвон, Спитамен ва Ашт ноҳиялари раислари томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун грант ажратилди.

Аёлларнинг молиявий захиралар, жумладан, кичик қарзлар олишлари осонлаштирилиб, 163 минг 179 аёл кредит олишга муваффақ бўлди. Бу эса аввалги йилга нисбатан 7201 нафарга зиёддир.

Комитет фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Мамлакат Президенти ва мамлакат Ҳукуматининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёллар ва оила ҳуқуқу манфаатларини ҳимоялаш тўғрисидаги амр, топшириқ ва қарорларига риоя этишдан иборат бўлиб, бу Тожикистон Республикасининг «Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида»ги қонунида ўз аксини топган.

Ўтган йили ушбу қонун юзасидан комитетга 122 та ёзма, 1150 оғзаки, жумладан, 56 нафар эркак мурожаат қилди.

Бу мурожаатлар турли масалалар, жумладан, ҳуқуқий маслаҳат, моддий ёрдам олиш, оиладаги зўравонлик, оилавий жанжаллар ва мол-мулк тақсимланиши, ажралиш, иш, турар жой излаш, кредит олиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва ҳоказолар.

Ўтган йили ноҳиялар ахборот-консултатив марказларига 8468 киши мурожаат қилган бўлиб, шундан 1600 нафари эркаклардир.

Ортда қолган йилда аёллар орасидаги жиноятчилик 2013 йилга қараганда 350 ҳолатга, ўз жонига қасд қилиш 49, аёлларга нисбатан жиноят 918, оиладаги зўравонлик 217 ҳолатга камайди. 

Оилаларнинг бузилиб кетаётгани бугун жамиятдаги энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Минтақаларда ўтказилган учрашувлар ва тушунтириш ишларига қарамасдан, ҳисобот даврида республика Адлия вазирлиги фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси томонидан рўйхатга олинган 95 минг 478 оиладан 9 минг 132 таси никоҳи бекор қилинди. Бу эса аввалги йилдан 938 тага кўпдир.  Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йили Аёллар ва оила комитети томонидан оилаларнинг бузилиши сабаблари ва омиллари тўғрисида ижтимоий сўров ўтказилган бўлиб, унинг натижасига биноан, аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2014 йили Суғд вилоятининг Панжакент, Қайроққум шаҳарлари, Хатлон вилоятининг Қабодиён, Бохтар, Сарбанд, Хуросон, Қумсангир, Темурмалик, Шўрообод, Ховалинг ноҳиялари, шунингдек, Файзобод ва Тавилдарада ажралишлар сони камайган.

Оила йилида комитет томонидан хотин-қизлар ва оила муаммолари ечимига кўпроқ эътибор қаратилиб, мамлакат барча минтақаларида мустаҳкам оилалар сони ошишига умид қилиб қоламиз.

Умуман олганда, матбуот анжумани чоғида журналистлар ўз саволларига аниқ жавоб ололмадилар. Ажратилган бир соатлик вақт тугамасдан, ҳамма ўрнидан қўзғалди.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Адирдаги Отелло

 

Қосим Мамажонов - атоқли адиб ва журналист, А. Лоҳутий номидаги мукофот лауреати, Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

"Ёрқин зиналар". "Ота қўшиғи", "Бу сирли олам", "Ғўлакандоз чинорлари", "Зиндонбанд қарчиғайим" сингари китоблар муаллифи. Хотира ҳафталигида ҳурматли адибимизни эслар эканмиз, унинг 10-15 йилча бурун ёзган очеркларидан бирини эътиборингизга ҳавола этишни ихтиёр этдик.

Муфассал...

ЖОНГА ҚАСД ҚИЛИШ - ГУНОҲИ АЗИМ

 

Кейинги йилларда жамиятимизда ҳар бир соғлом фикрли шахсни ўйлантирадиган, нохуш ва манфий ҳодиса юз бермоқда. Бу ҳаётнинг қадрига етмаган бир гуруҳ ёшларнинг ўз жонларига қасд қилишларидир. Бундай манфий ҳодиса имон заифлиги нишонасидир. Зеро, кўриб-билиб ўз жонига қасд қилиш Ислом динида ҳам гуноҳ ва ҳам ҳаром амал. Ўзгаларни ўлдириш ҳақидаги ҳар гуноҳ ўз жонига қилган шахсга ҳам бевосита дахли бор.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573696

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10172384
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
503
3986
20969
10119529
69477
138877
10172384

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 03:38:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015