Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Январ 2015 Кӯришлар: 2235
Печат

 

surattЎтган, 2014 хўжалик йили турсунзодалик меҳнаткашлар учун омадли йил келди. Ниҳоясига етган йилда ноҳия заҳматкашлари пахта, ғалла, сабзавот ва мева етиштириш режаларини ёруғ юз билан ижро этдилар.

Ижтимоий-иқтисодий ютуқларнинг барчаси давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини мамлакат Президенти кўрсатма ва фармонлари, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорларини оғишмай ҳаётга татбиқ этиб боришга йўналтирганлигининг самарасидир.

Турсунзода шаҳар раиси Бобоали Табарзода матбуот конференциясини айнан ана шундай мазмундаги нутқи билан бошлади.

Унинг айтишича, асосий диққат - эътибор аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган.

Шаҳар ичидаги 3,2 километрлик йўлга асфалт ётқизилди. Қишлоқ жамоатлари ҳудудларидаги 165 километр йўллар жорий таъмирдан чиқарилган.

Шаҳар марказида ер ости ўтиш йўлаги қурилиши давом этмоқда. Йигирмадан ортиқ савдо нуқтаси очилиб, 48 та янги иш жойи ташкил этиладиган мазкур объект жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши лозим.

Шунингдек, шаҳар марказида 10 та тикувчилик, битта қўлда гилам тўқиш, қишлоқ жамоатлари ҳудудларида 9та халқ ҳунармандчилик цехлари қуриб фойдаланишга топширилди ва 150 нафар киши янги иш жойлари билан таъминланди.

Ноҳияда фуқаролик жамияти қуришнинг маънавий пойдевори саналган  маориф соҳасининг ривожи ҳам эътибордан четда қолгани йўқ.

Маҳаллий ишбилармонларнинг қўллаб-қувватлашлари билан ноҳия ҳудудидаги қишлоқ жамоатларида тўртта янги таълим муассасалари, 30дан ортиқ қўшимча синфхоналар қуриб битказилди ва 2420 нафар талабалар учун икки сменада таълим-тарбия олишнинг замонавий шарт-шароитлари яратилди.

Таълим муассасаларига 400 дона компютер тақсимлаб берилди ва Тожикистон Ҳукуматининг таълим муассасаларини компютерлаштириш тўғрисидаги давлат дастури тўлиқ ижро этилди.

Турсунзода шаҳар тиббиёт коллежи талабалари учун замонавий тажриба ўрганиш маркази, қишлоқ жамоатлари ҳудудларида учта тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари фойдаланишга топширилди.

Қаратоғ, Навобод, Сешанбе қишлоқ жамоатлари аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш тармоқлари ишга туширилди. Хуллас, қишлоқларда ҳам шаҳар шароити яратиляпти.

Саноат соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди ва бу жараён  давом этмоқда.

Диққатга сазовор томонларидан яна бири шундаки, тўрт йилдан буён ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган Ҳасан Маннонов номидаги пахта тозалаш заводи қайта ишга туширилди.

Айни пайтда йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишга мўлжалланган «Ваҳдат-2012» терминали, 200та янги иш жойига эга бўлган Баҳром номли маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолият бошлади.

Шулар қаторида, 8 та кўп қаватли турар-жой биноси, учта болалар боғчаси қурилиши давом эттирилмоқда.

Турсунзода шаҳрида ахборот муҳитини тўлдириш мақсадида, «Садои Осиё» («Осиё овози») радиоси, «Љилои фарҳанг» («Маданият жилоси»), «Маорифи Турсунзода» («Турсунзода маорифи»)  журналларини нашр этиш йўлга қўйилди.

Қўлга киритилган ютуқлар соясида айрим камчиликлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, шаҳар ҳудудидаги саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлиги кўзга ташланди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ режалар ижроси таъминланган бўлса ҳам, кўрсаткичлар имкониятлардан паст даражада деб баҳоланди…

Матбуот конференцияси сўнгида Турсунзода шаҳри раиси Бобоали Табарзода журналистларнинг давлат тили дастурининг ижроси, миллий ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалигида маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш, Турсунзода шаҳри ва «ТАЛКО» давлат унитар корхонасининг 80 ҳамда 40 йиллик юбилейларини нишонлаш, интенсив боғлар яратиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб берди.  

 

Камолиддин БОБОЕВ,

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Даъво

 

Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси

Муфассал...

Паём - янги ютуқлар омили

 

Ашт ноҳияси пахтакорлари янги – 2018 йилни ўтган йилги муваффақиятларидан руҳланган ҳолда бошлашди. Бултур аштлик пахтакорлар 14 минг 824 тонналик хирмон уйишди. Бу борада белгиланган йиллик режа 160 фоиздан ошириб бажарилди. Олдинги йилга қараганда деярли 5430 тонна кўп «оқ олтин» териб олинди. Ҳосилдорлик гектарига 27 центнердан ошди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2477470

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9854558
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1197
3289
7881
9818773
98868
122773
9854558

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 29-07-2026 10:12:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015