Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Май 2014 Кӯришлар: 4204
Печат

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИРСоҳибистиқлол Тожикистонимиз Қуролли кучлари ташкил топганлигига йигирма бир йил тӯлди. Бу қисқа муддат давомида Миллий Армиямиз чиниқди, маҳорат пайдо қилди, техник жиҳатдан қудратли кучга айланди. Ва бугунги кунда Ватан чегараси ҳимояси ишончли қӯлларда эканлигидан ҳар бир тожикистонлик ифтихор ҳиссини туяди.

Миллий Армия сафида халқимизнинг жасур ва мард ӯғлонлари хизмат қилаётганлиги юрагимиздаги ишонч ҳиссини янада кучайтиради. Дарҳақиқат, Ватанимиз чегарасини ӯта қийин табиий шароитларга қарамай, мардона қӯриқлаётган ҳарбийларимизга фақатгина тасаннолар айтсак арзийди. Энг асосийси, уларнинг сафи янгидан-янги кучлар билан тӯлдирилаётганлиги қувонарлидир.

Мард йигитлар қӯриқлайди Ватанни, деганларидек, бугун мамлакатимиз ҳудуди ҳимоясида энг сара йигитларимиз шай туришибди. Уларнинг ҳар бири ӯзларига не чоғлик масъулият юкланганлигини жуда яхши ҳис этишади.

Юртимизнинг жанубий ҳудудларини қӯриқлашда жонбозлик кӯрсатаётган Шӯрообод ноҳиясидаги 2931-ҳарбий қисм аскарлари ҳам ӯз ҳарбий қасамёдларига содиқ қолиб, юксак масъулият билан бурчларини ӯташаяпти.

Тожикистон Қуролли кучлари ташкил топган кун – 23 феврал арафасида ҳарбийларни қутлаш ҳамда уларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур ҳарбий қисмга ташриф буюрдик.

-Қисмимиз аскар ва зобитлари Ватанимиз чегараси ҳимоясида кечаю кундуз ҳушёрлик билан хизмат қилишмоқда, - деди биз билан суҳбатда ҳарбий қисм бошлиғи ӯринбосари Х. Алиев.

Ҳарбийларимиз фаолияти билан яқиндан танишиш ниятимиз борлигини эшитган ҳарбий қисм бошлиғи, полковник Хушқадам Қадамов бизга аскарлар ҳаёти билан яқиндан танишиш учун ӯринбосари бошчилигида давлат чегарасига бориш учун ижозат берди.

Биз ҳарбий қисм бошлиғи ӯринбосари билан «Хирманжо», «Шоҳон» ва «Яхчи поён» чегара нуқталарини кӯздан кечирдик. Бизни бу нуқталардаги аскарларимизнинг тетик руҳ, матонат билан ӯз бурчларини бажараётганликлари, уларнинг юзларида чарчоқ излари кӯринмаганлиги қувонтирди. Барча нуқталарда ҳарбий тайёргарлик ва интизом олий даражада эди.

Аскар ва зобитларнинг яшаш шароитларида бирор камчилик кӯзга ташланмасди. Улар муттасил иссиқ овқат, зарур ҳарбий кийим-кечак ҳамда қурол-яроғ билан таъминланган эдилар. Аскарларга зобитлар томонидан режа асосида сиёсий ва ҳарбий-тактик машқлар ӯтказилиб тураркан. Чегара қисмида хизмат қилаётган ӯн тӯққиз – йигирма ёшли йигитларнинг чиниққан жуссалари, ҳарбийларга хос чаққон ҳаракатлари ҳамда юзларидаги жиддийлик кишининг ҳавасини келтирарди.

- Мен Суғд вилоятида туғилиб, вояга етганман, - деди биз суҳбатга чорлаган Шоҳон чегара нуқтасида постда турган Фараҳмад Насриддинов насабли аскар йигит, - Чкаловск шаҳри ҳарбий комиссариати томонидан 2012 йил ҳарбий хизматга даъват этилдим. У пайтда мен ҳарбий хизмат тӯғрисида унчалик тасаввуротга эга эмасдим. Аммо тез орада ҳарбий хизматчидан талаб этиладиган барча вазифаларни пухта ӯзлаштириб олдим. Ӯрта мактабларимизда ҳарбий хизмат тӯғрисида кӯпроқ маълумот берилса, менимча, янада яхши бӯларди. Ҳар бир йигит учун она-Ватан хизматини ӯташ, юрт ҳимояси ифтихор бӯлиши лозим. Бошқача бӯлиши мумкин эмас.

Ҳарбий қисм бошлиғи ӯринбосари ҳамда чегара нуқтаси бошлиғи айтишича, имконият борида аскарлар ҳузурига ота-оналари ташриф буюриб туришаркан. Бундай ташрифлардан сӯнг аскарлар янада кӯтаринки руҳ билан ӯз бурчларини бажаришга киришаркан.

Мазкур ҳарбий қисм аскар ва зобитлари фаолияти билан яқиндан танишиб, бир нарсага амин бӯлдик: соҳибистиқлол Тожикистонимиз ҳимояси - ишончли қӯлларда!

Биз мазкур ҳарбий қисм аскарлари ва зобитлари ҳамда уларнинг сиймосида барча Ватан ҳимоячиларини яқинлашиб келаётган Миллий Армиямиз байрами билан қутлаймиз.

 

 

З. Раҳмонов, Ж. Назрий, Шӯрообод ноҳияси

Суратларда Шӯрообод ноҳиясида жойлашган чегара ҳарбий

қисми аскар ва зобитлари ҳаётидан айрим лаҳзалар аксга туширилган

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

РАМАЗОН Раҳимзода - ТОЖИКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ, МИЛИЦИЯ ГЕНЕРАЛ-ПОЛКОВНИГИ: «МИЛИЦИЯ ОРГАНЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТАДИ»

 

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани, хусусан, вазир ташаббуси билан янгича услубда бўлиб ўтди. Видео пресс-конференцияда Хатлон, Суғд, Тоғли Бадахшон, Рашт минтақаси журналистлари ҳам бевосита иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоблар олишди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал- полковниги Рамазон Раҳимзоданинг бу ташаббусини бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қўлласа

Муфассал...

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2310390

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9115652
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1494
3109
17766
9065885
119473
126949
9115652

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.103
Бугун: 31-01-2026 11:01:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015