Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Май 2019 Кӯришлар: 92
Печат

 

lola 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам       Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг йўлга қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этилишида, Душанбе шаҳри маъмурияти рўёбга чиқараётган ишлар таҳсинга арзийди. Шаҳар раиси Рустами Эмомалининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб

олиш чора-тадбирлари доирасида қабул қилаётган қарорлари ҳаётга татбиқ этилиб, мамлакатимиз пойтахти кундан-кунга чирой очаётганлигига ҳар биримиз гувоҳмиз. Айниқса, жорий йил халқаро Наврўз байрами арафасида Душанбе шаҳрида йўлга қўйилган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари самараси яққол кўзга ташланди.

Шаҳримизда қурилаётган кўп қаватли бинолар, замонавий тарзда таъмирланган ва таъмир ишлари давом этаётган кенг автомобил йўллари, йўловчилар учун бунёд этилаётган қулай йўлаклар, кўкаламзорлаштириш тадбирлари доирасида ўтқазилган дарахт, гулу буталар кўчатлари унинг ҳуснини янада очаётганлиги табиий. Халқаро Наврўз байрами арафасида ва ундан кейинги кунлар пойтахтликлар ва меҳмонлар диққатини жалб этган тадбирлардан бири - шаҳарда "Лола сайли" айёми ўтказилганида эди. Шаҳар чиройига чирой қўшган, кўнгилларга қувонч улашиб, шаҳар ҳудудида қийғос очилган лолалар ҳамон барчанинг диққатини жалб этаётганлиги - рост.

- Шаҳардаги кўплаб майдонлар, хиёбонларда очилган лолалар, турфа рангли гуллар, дарҳақиқат, пойтахтни гулзорга айлантирган экан, - дейишди биз билан суҳбатлашган Бохтар шаҳридан ташриф буюрган бир гуруҳ аёллар. - Телевизор орқали шаҳар манзараларини кузатиб, бевосита уни яқиндан томоша қилиш илинжида атайлаб келдик. Қарангки, шаҳар маъмуриятининг саъй-ҳаракатлари туфайли, мамлакатимиз пойтахти янада жозибали қиёфа касб этибди. Мамлакатимиз пойтахтида йўлга қўйилган ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кўриб, мустақил Тожикистонимизнинг равнақидан қувондик ва шукроналар келтирдик. Афсуски, ана шу ободончилик, бунёдкорлик ишларига пойтахтликларнинг айримлари бефарқ муносабатда бўлишаётгани умумий манзарага "доғ" бўлиб тушаётганлиги кишининг кўнглини хижил қилади. Яқин бир соат давомида Давлат цирки биноси ёнида ҳордиқ чиқардик. Айрим кишиларнинг бу ерда бўшаган халтачаларни дуч келган жойга ташлашлари, айниқса, аёллар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, писта пўчоқларини бемалол оёқлари тагига ташлаётишгани шаҳарнинг ҳуснига путур етказганга ўхшайдими-ей, билмадик. Ахир, Давлатимиз бошлиғининг 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиш ташаббуси замирида, айнан, ободончилигу бунёдкорликлар туфайли, хорижлик сайёҳлар диққатини жалб этиш, шу йўл билан иқтисодиётимиз равнақига ҳисса қўшиш, Ватан ободлиги учун қайғуриш мақсади ётади-ку. Бежизга Душанбе - барча тожикистонликларнинг умид уйи, дейишмайди. Пойтахтимиз эса, ҳамиша Ватанимизнинг кўзгуси саналган ва шундай бўлиб қолаверади…

Бохтарлик меҳмон аёлларнинг куюнганича бор. Шаҳарлик бўлиш масъулияти жўн эмас. Энг аввало, пойтахтнинг ҳар бир фуқароси мамлакатимиз маркази - Душанбе шаҳрида истиқомат қилаётганлигидан ифтихор ҳиссини туйиши керак. Қолаверса, пойтахтлик бўлиш масъулиятини англаб етишимиз зарур. Аждодларимиздан бизга мерос қадриятларимиз - юксак маданият, намунали юриш-туриш, эзгу амал ҳар бир шаҳарликнинг шиорига айланса, пойтахтимиз янада обод бўлади.

Акс ҳолда, биз хиёбону майдонларни ифлос этаверамиз, йўлаклар ўртасидаги майсазорнинг дуч келган жойидан топтаб ўтаверамиз. Бу ободончилик ишларига қанчалик меҳнат сингганлиги хаёлимизга келмайди ҳам.

Давлат цирки биноси ёнидаги майдонда қийғос очилган лола ва гуллардан пойтахтликлар завқланиб, ҳордиқ чиқаришлари учун муваққат ўриндиқлар ҳам қўйилган. Ўша ўриндиқлар атрофидаги тозалик ҳолати эрталаб бошқача-ю, кечга бориб, тамоман аянчли тус олиши ҳам бизнинг маданиятимиз нишонасидир. Бу ҳолат шаҳарнинг барча гўшаларида кўзга ташланади.

Апрел ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, Душанбе шаҳри Бош режасини ҳаётга татбиқ этиш доирасида Саъдий Шерозий хиёбони автомобил йўлларини қайта тиклаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан Неъмат Қарабоев кўчаси ҳалқасидан Раҳмон Набиев кўчаси бурилишигача автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилиб, бу ерда қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари давомида автомобиллар А. Сино, Ж. Расулов хиёбонлари, Н. Қарабоев, Мушфиқий, Р. Набиев, Маяковский, Соҳилий, Н. Ганжавий, Раҳимий кўчалари йўлларидан фойдаланишади. Бир муддатга бўлса-да, бу кўчаларда ҳаракатланиш қийин кечиши табиий. Бу ерда ҳам ўша пойтахтликлар маданияти кўза яққол ташланади. Айниқса, техника воситалари ҳайдовчиларининг фақатгина йўл ҳаракати қоидалари эмас, балки йўл маданиятига риоя этишлари бу кўчаларда тирбандликлар ҳосил бўлиши олдини олишга хизмат қилиши мумкин.

Ҳа, пойтахтлик бўлишнинг ҳам ўзига яраша нозик томонлари бор. Уларга эътибор беришимиз барчамиз учун қадрдон Душанбенинг янада обод ва зебо бўлишига хизмат қилади…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – БУРЧИМИЗ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Мамлакат Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Рўдакий ноҳияси Маориф ва илм

Муфассал...

Ажиб дунё

 

Шайтон каби болалаб кетган,

Ҳийлаларда шайтонга етган.

Баъзилари виждонин сотган,

Ғурури йўқ, илдизлар отган.

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
798
Мақолаларни кӯрганлар сони
488082

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2282834
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
981
2026
3007
2261678
38804
51022
2282834

Сизнинг IPнгиз: 18.206.48.142
Бугун: 17-09-2019 10:11:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015