Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 2492
Печат

 

navruz 2019Байрамга бой юртимизга яна бир шукуҳли байрам – қутлуғ Наврўзи Ажам кириб келди. Бу байрамни ёшу қари бирдек севади, унинг ўлкамизга кириб келишини ҳамма интизорлик билан кутади. Наврўз ўзининг эзгулик нурига йўғрилгани, ўзида гўзал ва такрорланмас урф-одатларимизни мужассам этгани учун ҳам барчага бирдек қадрлидир. У баҳор байрами бўлиши билан, инсоннинг табиатга бўлган меҳру муҳаббатини акс эттирувчи, асрлар бўйи давом этиб

келаётган миллий ўйинлар, одамийлик, меҳмондўстлик, яхшилик, яратувчанлик, меҳр-мурувват ва санъатни инъикос этувчи байрам ҳамдир.

Аждодларимиз бу байрамни жуда қувноқлик билан, катта тантаналар билан нишонлашган, Наврўз кунлари турли маросимлар ўтказишган. Наврўзни меҳнат байрами сифатида ҳам эътироф этиб, етилиб турган ерга қўш солганлар. Бу кунларда бутун халқ ҳашар қилиб, ободончилик ишларини амалга оширишган. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилиб, чор-атрофни кўкаламзорлаштиришган, янги-янги боғу роғлар барпо этишган.

Ҳаётимизнинг барча жабҳаларига илғор технологиялар изчиллик билан жорий этилаётган бугунги кунда ҳам Наврўзнинг аҳамияти ва қадри янада ошиб бормоқда. Ҳалқ урф-одатларини сақлаш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар орасида бу эзгулик байрамини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш муҳим ўрин тутади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан миллий қадриятларимиздан бири бўлган Наврўз байрами кенг миқёсда улкан тантана билан нишонланадиган бўлди. Уйғониш ва бунёдкорлик, эзгулик ва муҳаббат байрами бўлган Наврўз қайта тикланиб, мустақиллик туфайли бутун дунёга донғи кетди. Байрам арафасида янгидан-янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши, боғ ва хиёбонларнинг барпо этилиши ҳам мустақиллик йилларида хайрли анъанага айланди. Бу анъана йилдан-йилга мустаҳкамланиб, кенг қулоч ёймоқда. Анъанага кўра, ҳар йилгидек бизнинг ноҳиямизда ҳам Наврўз олдидан янги боғлар барпо этилиб, меҳрибонлик уйлари, болалар боғчалари, мактаблар, касалхоналар ҳудудлари янада ободонлаштирилади. Барчанинг юзида таббасум ва дилида қувонч кезади.

Жаннатмакон юртимизга кириб келган Наврўзи олам билан барча ватандошларимизни чин дилдан қутлаб, уларга байрамона кўтаринки кайфият, тўкис бахтдан масрурлик, тинчлик ва фаровон турмуш, доимий хуш кайфият тилаймиз. Ҳар бир кунингиз Наврўз байрамидагидек хушчақчақ ўтсин, азиз юртдошлар!

Наврўзингиз фирўз бўлсин.

Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

 

Маратжон ЖАББОРОВ,

Деваштич ноҳиясидаги ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими волонтёрлари раҳбари.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

"ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ-2018" СОВРИНДОРЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Муфассал...

ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИ СТАРТ ОЛАДИ

 

Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати- 2018» турнирига старт берилади.

Финал босқичи мусобақаларининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади:

Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест», Муродулло Алиқулов («Сино»).

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2607743

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10336333
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4058
6369
19786
10274571
71845
161581
10336333

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 12-11-2026 12:23:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015