Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 175
Печат

 

gavhar 2018Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. Бу икки қондош, жондош бўлган халқ бир дарёдан сув ичиб, бир ҳудудда яшаб, бир қориндан тушган оға-инилардек эт билан тирноқ бўлиб кетишган. Бу икки қадимий халқнинг урф-одатлари, расм-русумлари, миллий анъаналари шундай умумлашиб кетганки, уни асло фарқлаб бўлмайди. Мирзо Турсунзоданинг қадрдон дўсти академик шоир Ғафур Ғулом бу икки ажойиб

халқни «Икки тилда сўзлашувчи бир халқ», деганда тўла ҳақли эди. Албатта, бу ҳақда кўплаб ёзиш мумкин. Қўлга қалам олишдан асосий мақсад бу мўъжазгина мақолада ана шу икки буюк халқнинг дўстлик тамал тошини қўйган улуғ фарзандлари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг ўзаро дўстона муносабатлари, ижодий ҳамкорлиги ҳақида фикр юритишдир.

Абдураҳмон Жомий улуғ тожик шоири ва мутафаккиридир. У тожик адабиёти юксалишига улкан ҳисса қўшган алломадир. Тожик шоирларидан Ҳилолий, Биноий, Ҳотифий, Осафий, ўзбек шоирларидан Лутфий, Алишер Навоий, Ҳусайнийларнинг энг яқин маслаҳатчиси ва устози эди. Айниқса, Жомийнинг Мир Алишер Навоий билан муносабати диққатга сазовордир.

Жомий ўзининг аксар асарларини Навоийнинг маслаҳати ва илтимоси билан ёзган. Ёшлари ўртасида фарқ кўп бўлишига қарамай, улар маънавий жиҳатдан жуда яқин дўст эдилар. Жомий Навоийнинг ота даражасидаги устози, Навоий эса, севикли шогирди эди. Уларнинг бу даражада яқинлиги ҳақида Жомийнинг ўзи бир шеърида қуйидагича изоҳлаган эди.

Дедилар: бу йигит фарзандми сизга?

Ё шогирд, қариндош, дилбандми сизга?

Дедим: йўқ, у туркдир, мен эса тожик,

Аммо қариндошмиз кўп яқин-наздик.

Жомий ўзининг «Хирадномаи Искандарий» ва «Юсуф ва Зулайҳо» достонларида Навоийни ҳурмат билан тилга олади. Навоий ҳам «Хамса»даги достонларида Жомийга махсус боблар бағишлади. Жомий вафотидан кейин эса, устозига бағишлаб, «Хамсат ул-мутаҳаййирин» («Беш ҳайрат») номли махсус асар яратди.

Маълумки, хv асрда Хамса ёзиш анъана тусига кирган эди. Лекин бу шарафли ва масъулиятли вазифани адо этиш ҳаммага ҳам насиб қилавермади. Фақатгина Низомий Ганжавий, Хисрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомийгина бу ишнинг уддасидан чиқди. Лекин бу Хамсалар форсий тилда бўлиб, туркийзабон китобхонларига озроқ қийинчилик туғдирар эди. Буни ҳис қилган Навоий туркий тилда Хамса ёзиш истаги борлигини устози Жомийга айтди. Жомий Навоийнинг фикрини маъқуллади, унга бу машаққатли ишда оқ фотиҳа берди. Бундан руҳланган Навоий қисқа муддатда 1483-1485 йилларда беш достонни ўз ичига олган «Хамса»ни яратди. Жомий «Хирадномаи Искандарий» достонининг хотима қисмида Навоийнинг туғма истеъдодига ва унинг «Хамса»сига жуда юқори баҳо бериб, шундай дейди:

Туркий тилда доғи нақш келди ажаб,

Ҳатто сеҳргарлар боғладилар лаб.

Бундай ёқимли нақш туширган қалам,

Бошига офарин ёғдирсин олам.

Кечирсин форсийда гавҳар терганлар,

Дарий тилида дур, ғазна берганлар,

Бунинг тили ҳам гар бўлганда дарий,

Мажолсиз қоларди уларнинг бари.

Бундан кўринадики, Жомий ниҳоятда зукко, фикри соғлом, комил инсон бўлган. Ахир, шу алломанинг маслаҳати ва раҳнамолигида яратилган Навоийнинг «Хамса»си жаҳон маданияти ва адабиёти хазинасида шоҳ асарлар қаторидан жой олганлиги, шубҳасиздир.

Ўзбек китобхонлари Жомийнинг асарларини севиб ўқийдилар. Айниқса, Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон» асарларидан илҳомланиб ёзган «Баҳористон» асаридаги ҳикоятлари диққатга сазовордир. Ҳикоятлардаги мардлик, саховатпешалик, ҳалоллик, она-Ватанга муҳаббат, меҳнатсеварлик каби олийжаноб инсоний фазилатлар таҳсинга лойиқ. Айниқса, шу ўринда қуйидаги ҳикоятни келтириш ўринли.

Бир куни кечаси Мисрнинг Жоме масжидига ўт тушиб, ёниб кетди. Мусулмонлар бу ишни христианлардан кўриб, уларнинг уйларига ўт қўя бошлашибди. Миср Султони ўт қўювчилардан бир қанчасини тутиб олибди-да, бир жойга йиғиб, улар нечта бўлса, шунча чек тайёрлашни буюрибди. Чекларда ўлим жазоси, қўлини чопиб ташлаш ёки қамчилаш жазолари ёзилган бўлиб, кимнинг чекига нима тушса, шул жазони олар экан. Бир кишининг чекига ўлим жазоси чиқибди.

- Мен ўлимдан қўрқмайман, - дебди ҳалиги одам, - аммо онам бор, унинг мендан бошқа ҳеч кими йўқ.

Бу одамнинг ёнида бошқа бир киши турган экан, унинг чекида «Қамчилаш» жазоси ёзилган эди.

У:

- Менда она йўқ, - дебди-да, ўз чекини қўшнисига бериб, ўзи унинг чекини олибди. Унинг ўрнига буни қатл қилишибди, аввалги эса, қамчи жазоси билан тирик қолибди.

Кўплар молин бериб, мардлик қилади,

Мардлар жонин бериб, мардлик қилади.

Билдимки, дўстининг эҳтиёжи жон,

Аямай ўз жонин айлади қурбон.

Навоий умрининг охиригача ўз устози ва унинг оиласига катта эҳтиром ва ҳурмат билан қаради. «Мажолисун-нафоис» асарида Жомий ҳақида шундай ёзади: «Бу рисолада мастур бўлғон гуруҳнинг муқтадоси ва пешвоси ул гавҳари яктодур», яъни тилга олинган шоирларнинг раҳбари ва донишманд раҳнамоси шу тенгсиз гавҳар бўлмиш Жомийдир. Ҳа, Жомий Шарқ адабиётида тенгсиз гавҳардир. Икки улуғ – тожик ва ўзбек халқларининг буюк фарзандлари Жомий ва Навоий тамал тошини қўйган дўстлик кўприги метиндай мустаҳкам ва абадийдир.

 

Маъруфжон Жўраев,

Тожикистон маориф аълочиси,

олий тоифали адабиёт ўқитувчиси, Конибодом шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Декабр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

ОНА - АЗИЗ

 

Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.

Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.

Муфассал...

Қуролли кучларнинг Бошқарув маркази очилди

2018 йилнинг 21 февралида Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муҳим ва ҳарбий аҳамиятга эга иншоот - Қуролли кучларнинг Бошқарув марказини фойдаланишга топширди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
645
Мақолаларни кӯрганлар сони
316638

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1790043
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1423
3164
13775
1759842
35686
61802
1790043

Сизнинг IPнгиз: 34.228.41.66
Бугун: 15-12-2018 12:33:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015