Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Июн 2018 Кӯришлар: 2345
Печат

 

Ёхуд етимлар ҳақини адо этиш хусусида

a rahmatullaev 2018Рамазон - савоб ишлар қилинадиган ой. Айни шу муборак кунларда етимларга меҳр-мурувват кўрсатган инсонлар учун ҳам савоб эшиклари очилади.

У ҳам тугамоқда. Ҳадемай ҳайит. Демак, яхшилик қилиш учун ҳар лаҳза ғанимат…Мамлакатимиз тобора ободонлашиб, тинч диёримизда эл фаровонлиги яхшиланиб бормоқда. Тўкинчилик, қайси бир хонадонга кирманг, дастурхони

турли ноз-неъмат, егуликларга тўла. Лекин шу билан бирга, жамиятимизда меҳр ва мурувватга ташна, моддий ва маънавий кўмак ва ҳимояга муҳтож одамлар ҳам йўқ эмас. Турли сабабларга кўра ота-онасидан ажралган болалар - етимлар ҳам ана шу тоифага киради.

Ислом дини инсонларни бир-бирига яхшилик қилишга, муҳтожларга ёрдам беришга буюради. Айниқса, етимлар масаласига алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир нечта оятларида хайру эҳсонни кимларга ва қандай қилишни айтиб, улар орасида етимларни алоҳида зикр этиб ўтади. Аҳли мўминнинг фақатгина Аллоҳга ибодат қилиш билан бирга, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, тиланчиларга, мусофирларга бериши керак, дейилади.

Маълумки, фарзандининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини таъминлаш - биринчи галда отанинг вазифаси. Бироқ тақдир тақозоси билан отаси вафот этган бўлса, шариатимиз гўдакнинг барча таъминотлари билан шуғулланишни жамият зиммасига юклайди. Етимни кафолатга олишнинг фазилати, унга бериладиган савобнинг улуғлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) кўрсаткич ҳамда ўрта бармоқларини бирлаштириб: "Етимни ўз кафолатига олган киши жаннатда менга мана шундай яқин бўлади,"- дедилар. Етимни ўз қарамоғига олишга ҳақлироқ киши энг яқин қариндошлардир, чунки яқин кишилар етимга нисбатан куюнчак ва меҳрибонроқ бўладилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Хола она ўрнидадир",- деганлар. Етимни оталиққа олиш савобли иш бўлиши билан бирга, масъулиятли ҳамдир.

Ислом дини етимларни ўз қарамоғига олган кишиларни уларга тегишли бўлган мол-мулк хусусида эҳтиёт бўлишга чақиради. Бир ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) икки заифнинг - аёл ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан, деганлар. Кўра-била туриб етимга ёрдам бермаган, оғирини енгил қилмаган кимса Қуръони Каримда маломат қилинган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким Аллоҳ азза ва жалла учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади. Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан", - деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар" (Имом Аҳмад ривоятидан).

Аждодларимиз доимо етимларнинг бошларини силаб, ота-онаси йўқлигини билдирмай келганликлари ҳақида истаганча мисоллар келтириш мумкин. Ҳозир биринчи навбатда етимларга давлатимиз ғамхўрлик қилмоқда. Улар учун болалар уйларида барча зарур шароитлар муҳайё этилган. Етимпарварликни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Президентимиз   муҳтарам Эмомали Раҳмондан ўрганайлик. Юртимиз сарвари жорий йил Наврўз айёмида Суғд вилоятига қилган сафари чоғида, Хўжанд шаҳрида Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларидан келган етим болаларни байрам билан табриклаб, уларга қимматбаҳо совғалар берди. Камина ойнаи жаҳон орқали қалбларни жунбушга солувчи бу лаҳзаларни томоша қилар эканман, болалар юз-кўзларидаги қувончни кўриб, уларга қўшилиб шодландим.

Ё бўлмаса, олиҳиммат кишилар томонидан етим болаларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилаётгани, уларга совға-саломлар улашилаётганини олайлик. Қишлоғимизда бир ҳурматли муаллима бор - Ортиқжон Жумаева. Бу кўнгли дарё инсон болалар уйларидан етим қизалоқларни олиб келиб, уйларида оқ ювиб, оқ тараб тарбиялади. Ота-онасидан ажралган қизларни ўзлари турмушга узатди. Онахоннинг бу амаллари барча учун ибрат дарсидир, албатта.

Республикамиз Ислом маркази ва уламолар кенгаши томонидан жорий йилнинг 15 июни Рўза ҳайити, дея белгиланди. Бу улуғ айём кунлари ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилишу беморлару қариялар, камбағал оилалар ҳамда етимлар ҳолидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Зеро, машойихларимиз:

"Кимки, шод этмиш етиму хастани,

Гўё очмиш биҳишти дарбастани…", - демишлар.

Абдураҳим РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий жоме масжиди бош хатиби муовини.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТОТЛИДИР БОЛДАН, АСАЛДАН, ЎЗБЕГИМ ТОЖИК БИЛАН…

 

Узоқ йиллар қатор илмий муассасалар, шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти ижроия аппарати ахборот-таҳлиллар бўлими раҳбари, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радиоэшиттириш комитети раиси ўринбосари вазифаларида фаолият юритган, айни пайтда Тожикистон Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги масъул котиби сифатида хизмат қилаётган, биринчи даражали

Муфассал...

Ғунча қулоғига шивирлар шамол...

 

Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583485

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10224699
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3589
5356
14487
10179764
121792
138877
10224699

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 15:44:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015