Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Декабр 2017 Кӯришлар: 1553
Печат

 

- - - - - -  - - - - -  - 22 декабр - Тожикистон энергетиклари байрами  - - - -  - - -  - - -  - - -

 xurshed umarov 2017 21«Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг Рўдакий ноҳиясидаги марказий электр тармоғи идораси бош муҳандиси, энергетика соҳаси аълочиси Хуршед Умаров билан суҳбатимиз энергетик мустақиллик ҳамда «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг аҳолига Мурожаатномаси доирасида бўлиб ўтди.

- Ҳурматли Хуршед Ҳаитмуродович, бир мутахассис сифатида

республикамиз энергетикасида юз бераётган бунёдкорлик ишларини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Азиз Ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташлаш бошланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати бошчилигида мустақиллик даврида эришилган муваффақиятлар сифатида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Роғун» ГЭСлари, «Душанбе-2» иссиқлик узатиш маркази, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир, Қулма-Қароқурум автомобил йўллари, «Истиқлол», «Шаҳристон», «Хатлон» ва «Шар-Шар» туннеллари қурилишлари давлатимизни ривожланаётган мамлакатлар даражасига кўтарганлигини эслаб ўтиш мавридлидир.

Республиканинг коммуникацион боши берк кўчадан чиқиши  ва тўлиқ энергетик мустақилликка эришиши йўлидаги саъй-ҳаракатлари эзгу ниятлар сари элтаётгани, шунингдек,  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида қуриб битказилган ва қурилажак катта-кичик ГЭСлар мамлакатимизнинг энергетика соҳасида мустақилликка эришишида катта рол ўйнайди.

- Ноҳия миқёсида ишлар кўлами қандай йўлга қўйилмоқда?

- «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг Рўдакий ноҳиясидаги марказий электр тармоғи идорасининг Нурзодаи Олим бошчилигидаги энергетиклари ҳам ўз олдиларига қўйилган вазифаларини бекаму кўст бажариб келмоқдалар.

Мазкур марказий электр тармоғи идораси ходимлари ўтиб бораётган 2017 йил давомида аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, линияларда юз бериши мумкин бўлган авария ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш ҳамда  карточка асосидаги рақамли ҳисоблагичлар ўрнатиш масаласида астойдил хизмат қилиб келмоқдалар. Бундан ташқари, идорамиз айни пайтда қишки мавсумда ишлаш режимига тўлиқ ўтган бўлиб, йилнинг бу ўзига хос имтиҳон фаслида кеча-кундузги навбатчилик жорий қилинган.

- Айтинг-чи, давлатга пул тўламаслик ниятида яширинча сим тортиб, электр токидан фойдаланаётганлик ҳолати ҳам учраб турадими?

- Давлат мулкига кўз олайтирувчи кишилар ҳамма давру замон ва турли соҳаларда бўлишган. Аҳоли орасида ҳам токдан ўғринча фойдаланиб юрганлар ҳам анча-мунчани ташкил этиб келганлиги, бор гап. Рўдакий ноҳияси энергетика соҳаси ходимлари бу нохуш ҳолатга чек қўйишган.

- «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг жорий йил октябр ойидаги мамлакат аҳолисига Мурожаатномаси ҳақидаги фикрингиз?

- Давлатимиз бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари билан иккинчи йилдирки, мамлакат аҳолисига электр энергияси узлуксиз узатиляпти. Тўғри, ўтган йили қишки мавсум бошларида чеклов бироз амал қилган бўлса-да, кейинчалик олиб  ташланганди. Бу йил эса, ўзингизга маълум «Барқи Тожик» холдинг очиқ ҳиссадорлик компанияси Мурожаатнома билан чиқиб, бу йилги қишки мавсумда лимит бекор қилинганлигини эълон қилди. Мана,  халқимиз кеча-ю кундуз электр энергиясидан баҳраманд. Бунга фақат шукур айтмоқ ва бу бебаҳо неъмат қадрига етмоқ лозим.

- Ҳар соҳанинг ўз донишмандлари бўлади, дейишади…

- Рўдакий ноҳияси марказий электр тармоғи идорасининг Юра Гулин – техника хавфсизлиги инженери, Ф. Саидов – электр тармоғи диспетчери, шунингдек, Турғун Чўтов, Обиддин Жониқулов, Шукрулло Мустафоқулов  каби моҳир ва тажрибали электр усталари кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, ноҳиянинг турли минтақаларида хизматга ҳозиру нозирдирлар.

- Аҳоли билан мулоқот қай аҳволда?

- Ноҳия марказий электр узатиш тармоғи идораси ва  аҳоли ўртасида илиқ муносабат, ўзаро ишонч тобора ошиб бормоқда.  Бунинг учун, бизга бир қатор маҳалла фаоллари, раислари яқиндан ёрдам беришмоқда. Улар кўмагида жойларда соҳага оид камчиликлар тезкорлик билан тузатилиб, аҳоли хурсандчилигига эришилиб келинмоқда. Жумладан, Эшмуҳаммад Пашшақулов (Пахтакор), Зиёдулло Хушвахтов (Кўҳдоман) маҳалла раислари бу борада анча фаолдирлар.

- Байрам арафасидаги тилакларингиз.

-  Фурсатдан фойдаланиб, Рўдакий ноҳияси марказий электр тармоғи идораси барча ходимлари сиймосида мамлакат энергетика соҳаси барча вакилларини касбий байрамлари билан самимий қутлайман. Модомики, соҳанинг  фидойилари бор экан, юртимиз янада чароғон бўлади.

 

Абдулло САИДОВ, Рўдакий ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Файзали ИДИЕВ: - МАҚСАДИМИЗ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

Муфассал...

ЎЗГАНИ БИЗ ҲАР ДОИМ ЎЗ АЙТАМИЗ…

 

Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2373446

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9451277
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4297
5241
30832
9388971
91164
133128
9451277

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 18-04-2026 19:37:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015