Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 2342
Печат

 

din ishlari 2017Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

- Чинданам муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун ўтган 10 йил орасида халқ учун ўта муҳим эканлигини исботлади, - деди Сулаймон Давлатзода сўзини давом эттираркан.

Шунингдек, Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода  ҳурматли Президентимизнинг ушбу мулоқотдаги  қисқа муддат ичида вилоят, шаҳар ва ноҳиялардаги барча бўлимлар ходимлари, чунончи, доимий комиссияларни аттестациядан ўтказиб, бунга ишнинг кўзини билувчи, донишманд ва ёш ташаббускор шахсларни жалб этиш ҳамда жамият комиссияси фаолиятини тартибга келтириш борасидаги топшириқлари тез орада амалга оширилишини изҳор этди.

Журналистлар томонидан  Ҳаж нархининг кейинги йилларда кескин ошиши ва бу йилги қутлуғ сафарнинг қачон бошланишига доир берилган саволга жавоб берар экан, комитет раиси Сулаймон Давлатзода кейинги йилларда Ҳаж сафари нархи ошишининг Дин ишлари комитетига алоқаси йўқлиги, балки долларнинг миллий валютага таъсири ва Саудия Арабистонида кўрсатилажак хизмат ҳақи ҳамда подшолик божининг оширилиши каби ҳолатларга  боғлиқлигини  айтиб ўтди. У кишининг сўзларига кўра, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитети ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қаршилик хизмати биргаликда 2017 йилги ҳаж мавсуми хизмати ҳақини 32 минг 671 сомонию 89 дирам, дея белгилаган ва бу йил ушбу муқаддас сафарга ҳожиларимиз 15 августдан жўнай бошлашади.

Комитет раисининг билдиришича, азадорлик маросимлари – хайру худойиларни таом тарқатмасдан ўтказиш борасида тушган таклифлар ҳам атрофлича ўрганилиб, сўнгра жамоатчиликка эълон қилинади.

Журналистларнинг бегона маданият ва миллий бўлмаган кийимлар кийиш ҳақидаги саволларига Тожикистон Ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдулқодир жавоб берди. У кишининг фикрича, қора кийим ҳамма вақт кишиларда нохуш таассурот  уйғотган ва халқ орасида унчалик хуш кўрилмаган. Қадимдан оналаримиз ва эналаримиз кийиб келган миллий кийимлар шариатга тўлиқ жавоб бера олади.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози». 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

Қалби мардликка маскан эди…

 

Душманнинг жирканчли қадами Ватаннинг кўзга тўтиё тупроғини топтар. Уруш олови тобора кучайиб, аланганинг заҳарли ўткир тили янада кенгроқ ҳудудни ялаб-юлқамоқда эди.

Элнинг қалбида ору номуси, ғурури бўлган содиқ фарзандлари енг шимариб, Ватан ҳимоясига чоғланди…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592419

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10277483
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2912
10083
2912
10210212
12995
161581
10277483

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 13:58:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015