Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 2268
Печат

 

ramazon 201711Рамазон  - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон -  гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт  яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини  англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…

Рўза буюк ахлоқ мактабидир. Ундан мўминлар кўп хислатларни олишади. Рўза нафс балосига қарши жиҳоддир. Бу ойда инсон ўзи учун тақиқланган нарсаларга сабр қилишни ўрганади. Шу орқали ҳаётда дуч келадиган машаққатларга чидаш малакасини ҳам ҳосил қилади.

Халқимиз Ислом динига мушарраф бўлган кундан бошлаб, бу ойни муқаддас билиб, рўза ҳайити ва қурбон ҳайити байрамларини ўзгача бир  кўтаринкилик билан нишонлаб келади. Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тарихига боғлиқ барча анъаналар, маданий-маърифий урф-одатлар ва баъзи унутилаётган қадриятларимиз қаторида Тинчлик ва миллий  бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон  2008 йил 18 июндаги фармони билан Рўза ва Қурбон ҳайитлари кунларини ҳар йили белгиланган кунда миллий байрам сифатида қайд қилишни жорий этди. Муҳтарам Президентимизнинг инсонпарварона ташаббуслари туфайли, юртимизда нишонланаётган барча байрамларда, жумладан, Рўза ҳайити кунлари ҳам камтаъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, кексалар, беморларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтариш, шунингдек, бу байрамнинг ўзига хос томони бўлмиш болаларга, етимхоналару  қариялар уйларига ҳайитлик совғалари улашиши анъана тусига кириб бўлган.

Ҳаётимизда байрамлар турличадир, ҳар бир байрамнинг ўз ўрни бўлиб, Рўза ҳайити байрамига халқимиз алоҳида тайёргарлик кўради, жумладан, байрам кунига атаб бош-оёқ янги кийимлар олишади, турли хил ширинликлар ва миллий таомлар тайёрланади. Айниқса, бу болажонлар байрамидир. Эрта тонгдан янги либосларни кийиб, қўл ушлашиб болакайлар маҳаллаларни айланади. Ҳар бир хонадонга кирганда:-"Ҳайитингиз қутлуғ бўлсин, бешигингиз ўғилли бўлсин", - дея эзгулик, яхшилик тилашади. Бундай маросимнинг амали киши қалбидаги ҳақиқий эътиқоднинг акс садоси,  десак муболаға бўлмайди. Уларга ҳадя қилинган совғаларимиз йил давомида бу кунни эслаб юриш ва келгусида янада орзиқиб кутиш, байрамнинг буюклигини ҳис эта олиш уларнинг онгида миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиромни кучайтиради. Бу туйғу фарзандларимизни Ватанга, миллатга садоқатли инсонлар бўлиб, тарбия топишида муҳим аҳамият касб этади.

Буюк исломшунос олим Муҳаммад Ҳузарий ўзининг "Нур ул Яқин"  ҳужжатли романида муборак Рамазон ойи ҳақида тўхталиб, шундай ёзади: - "Рўза Ислом динининг асосларидан бири бўлиб, у инсон табиати ва шахсиятини камолга етказадиган амалдир. Инсон табиати баробарида ижтимоий тузум ҳам ўзгариши табиий бир ҳол. Маълумки, инсон, аввало,  ўз ҳузур-ҳаловатини, шахсий манфаатини кўзлайди, ожизу нотавонлар учун саратонда қўлини совуқ сувга урмайди. Аллоҳнинг рўзани фарз қилишининг ҳикмати шундаки, инсон очлик туфайли ноз-неъматлар, сувнинг қадрини ҳис этади ва  шу аснода қалби юмшаб, эҳсонлар беришга одатланади. Худо йўлида эҳсон бериш инсонни жуда кўп офату кулфатлардан асраб қолади".

Олимнинг фикрича, рўза ойининг жорий қилиниши билан ночор ва камбағалларга фитр садақасини  беришни вожиб қилади. Шунингдек, Рамазон ойи якунидаги  рўза байрамининг ҳам мазмун моҳияти хайру эҳсонларни кўпайтириш, яъни ҳайитлик совғалари бериш лозимлиги билан фақирларга озми-кўпми ёрдамлашишдан иборат дейди.

Демак, муборак Рамазон ойи ҳар бир эътиқодли инсоннинг ўзидан олдинги яқин кишилари, ўтган қариндошларининг пок руҳлари номидан етиму камбағалларга ёрдам беришлари зарурлигини уқтиради. Бу мол-дунёси ўз эҳтиёжига бемалол етиб ортадиган киши оиласидаги ҳар бир жон учун камбағалларга бериш лозим бўлган садақадир. -"Одамлар фитр садақасини оғринмай, чин кўнгилдан беришлари керак", -дейди Ислом дунёсининг буюк олими Имом ал Бухорий ҳазратлари.

Ҳайтали Боев,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тарихчи ва жамиятшунос

 

Тарих фанлари доктори, профессор Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий изланиш ва ютуқлари, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан танишар эканмиз, у ўзининг кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини давлатнинг нуфузли ташкилоти билан боғлаб, икки йўналишда ҳам муваффақиятга эришганини кўрамиз.

У 1989 йилда "ХХ асрнинг 70-80-йилларида Тожикистон олий ўқув юртларининг ривожланиши" мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда 2000

Муфассал...

Ҳикматларга мужассам маскан

 

Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлганМен орийманшеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2310385

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9115613
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1455
3109
17727
9065885
119434
126949
9115613

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.103
Бугун: 31-01-2026 10:46:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015