Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 1794
Печат

 

sumangul tagoyzoda 2017Ўтган 2016 йилда Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ўз фаолиятини турли дастурлар ва миллий тараққиёт стратегияси меъёрлари асосида йўлга қўйиб, муайян ютуқларни қўлга киритди.

Ҳисобот даврида вазирлик томонидан жами 32 меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, 4та қонун, 3та Тожикистон Республикаси

Президенти фармонлари ва 24та Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди. Маълумотларга кўра, ўтган йили аҳолининг пул даромади 27,2 миллиард сомонийни ташкил этди ёки 2015 йилга нисбатан 8,1 фоизга ошган.

Ўтган йили меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш идораларига 119 минг 709 нафар киши мурожаат қилган. Шулардан 77 минг 349 нафари иш изловчилар сифатида рўйхатга олинган, 51 минг 299 кишига эса, расмий равишда ишсиз мақоми берилди.

Фуқароларни муносиб иш жойлари билан таъминлаш мақсадида 702та бўш жойлар ва вазифалар кўргазмаси ташкил этилди. Натижада, 5606 киши иш жойига эга бўлди. 6144 нафарга эса, касб-ҳунар ўргатиш учун йўлланмалар берилди. 1778 фуқаро эса, жамият ишларига сафарбар қилинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқий ва воқеий шахслар томонидан жами 114 минг 368 янги қўшимча ва қайта тикланган иш жойлари яратилди. Шу жумладан, 56 минг 63 ёки 49,0 фоиз доимий иш жойи ва 54 минг 905 ёки 48,0 фоиз мавсумий иш жойлари бунёд этилди.

Ўтган йил давомида соҳибкорлик билан шуғулланишни йўлга қўйиш учун 39 минг 46 фуқарога 12 миллион 66 минг 213 сомоний маблағ берилди.

Ҳозирги пайтда республика бошланғич касбий таълим муассасаларида 25 минг 523 нафар ўқувчи таълим олмоқда, шулардан 4805 нафари қизларни ташкил этади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2016-2017 ўқув йилида бу муассасаларда 273 нафар ота-онасиз ва 245 нафар ногирон болалар ўқишга жалб қилинган ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни бевосита вазорат раҳбарияти ўз назоратига олган.

Вазирлик томонидан халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида мусобақалар ва кўнгилочар  маданий тадбирлар амалга оширилди, жумладан, мустақилликнинг 25 йиллик байрамига бағишлаб "Ҳунарҳои мардум" кўрик-танлови ўтказилди.

Ҳисобот даврида маълум бўлишича, республикамиздан 517 минг 308 нафар фуқаро хорижга меҳнат қилишга йўл олган ва жумладан, 435 минг 457 нафари эркак, 81 минг 851 нафари эса, хотин-қизларни ташкил этган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатларга иш излаб борувчилар сони ўтган йилга нисбатан 35 минг 288 кишига ёки 6 фоизга камайган бўлиб, хорижий ўлкаларда меҳнат қилаётган тожикистонлик 436 минг 974 нафар киши ўз ватанига қайтди.

Матбуот конференцияси сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Гулчеҳра Сотиболдиева,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

БИР ДАРАХТДА ТУРЛИ ХИЛ МЕВАЛАР...

 

Ҳасанбой Собиров Кушониён ноҳиясининг «Бўстонқалъа» жамоатида боғбон оиласида туғилган. У 1973 йили шу ердаги 49-ўрта умумтаълим муассасасини битирган. Ёшлигидан математика фанига алоҳида меҳр қўйганлиги боис, 1977 йили Носир Хусрав номидаги Бохтар шаҳри олийгоҳини битирган. Айни пайтда Бохтар шаҳар «Ориён» лицей мактабида ёшларга ихтисоси бўйича сабоқ бериб келмоқда.

Муфассал...

ЕР БИЛАН ТИЛЛАШСАК...

 

Шу кунларда пахтакор хўжаликларда мамлакатнинг стратегик хом ашёси – «оқ олтин»ни териб олиш якунига етмоқда. Хўжалик эгалари ва заҳматкаш деҳқонлар қуёшли ҳар бир кунни ғанимат билиб, оғир меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида териб олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг бор эътибори ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олишга қаратилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340175

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9284166
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
335
3374
3709
9254797
57181
109364
9284166

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 02:22:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015