Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 2098
Печат

 

n odinazoda 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлигининг ўтган йил якунига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда агентлик директори биринчи ўринбосари Одиназода Назокат Хайрулло йил давомида амалга оширилган ишлар борасида тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, ўтган йилда ижтимоий суғурта ва нафақа бюджетига  2 миллиард 135,9 миллион сомоний киритилган бўлиб, 2015 йилдагига нисбатан 68,4 миллион сомоний ёки 1,1 фоизга зиёддир.

2016 йилда нафақа ва ижтимоий ёрдам пули тўлаш тасдиқланган режа асосида амалга оширилган. Бу даврда нафақа ва ижтимоий ёрдам пулини ўз вақтида тўлаш учун агентликнинг марказлаштирилган маблағлари ҳисобидан вилоят, шаҳар ва ноҳияларга  429,8 миллион сомоний ажратилган.

Республикамизда нафақа олувчиларнинг умумий сони 642927 нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига нисбатан 17466  нафар ёки 2,8 фоизга зиёддир. Нафақахўрлардан 144622 нафари эса, ногиронлик нафақасини олувчилар ҳисобланади.

Ўртача меҳнат нафақаси 274 сомоний, суғурта нафақаси 284 сомоний ва ижтимоий нафақа 144 сомонийни ташкил қилади.

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги, Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси "Амонатбонк" давлат омонат банкининг биргаликдаги буюртмаларига асосан, 2017 йилнинг 1 январигача 69627 нафар ногиронлик нафақасини олувчилар такрорий ижтимоий ва тиббий кўриклардан ўтказилиб, улардан 51763 нафарининг ногиронлик гуруҳлари тасдиқланди,- деди агентлик директори биринчи ўринбосари Одиназода Назокат Хайрулло.

Унинг сўзларига кўра, такрорий ташхисдан ўтказилган 6597 нафар бир ногиронлик гуруҳидан бошқа ногиронлик гуруҳига ўтказилиб, нафақалари ўша ногиронлик гуруҳи асосида тўланмоқда.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг Тиббий ва ижтимоий ташхис давлат хизмати томонидан 2017 йилнинг 1 январигача ўтказган ташхислари натижаларига кўра, 17864 нафар кишиларда ногиронлик гуруҳи аниқланмаган. Улардан 5017 нафари нафақа ёшига етганлиги туфайли нафақага чиқишган. Қолган 12847 нафарнинг ногиронлик гуруҳлари тасдиқланмагани боис, нафақа тўловлари тўхтатилган. 

2017 йилда ҳам Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлигининг ходимлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2016 йил 22 декабрдаги Паёмида белгиланган кўрсатмаларни  ўз вақтида ижро этишни  фаолиятларининг асосий йўналишларидан бири ҳисоблаб, нафақахўрларга яхши хизмат кўрсатиш шароитларини яратиш борасида чора-тадбирлар кўришлари таъкидланди. 

Тадбир давомида агентлик вакиллари оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига атрофлича жавоб беришди.

Садоқат Абдуразоқова,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҚАМАР ЖОВИД БАЖВА БИЛАН УЧРАШУВ

 

28 август куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Армия штаби бошлиғи Қамар Жовид Бажвани қабул қилди.

Учрашувда дунёнинг кўпгина мамлакатлари, айниқса, мусулмон давлатларидаги беқарорлик ва нотинчлик билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа

Муфассал...

Сувдан оқилона фойдаланиш – миллий тараққиёт асоси

 

«Жорий йилнинг йигирма иккинчи марти – Халқаро сув захиралари кунида бизнинг сув соҳасидаги тўртинчи халқаро ташаббусимиз – 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи Давлат бошлиғининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Давлат раҳбари иштироки билан бошланди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2582783

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10221359
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
249
5356
11147
10179764
118452
138877
10221359

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 01:13:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015