Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 1780
Печат

 

raisning ugliБу йил кузги ҳарбий чақириқда Конибодом ноҳиясининг Ҳамробоев номли қишлоқ жамоатидан 31 нафар йигит Тожикистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетди. Бу йигитларнинг ўттиз нафари кўнгилли равишда хизматга отланди. Кўнгиллиларнинг бири, қишлоқ жамоати раиси Маҳмуд Тўраевнинг ўғли – Қобилжон.

-Ўғлим жорий йилда Тожикистон Давлат ҳуқуқ, тижорат ва сиёсат дорилфунуни магистратурасини битирди.

У: -Дада, мен ҳарбий хизматга бормоқчиман,- деди.

Бундан хурсанд бўлиб кетдим. Оиламизда ватанпарварлик, йигитлик бурчини ўташ борасида ўтказган суҳбатларимиз беҳуда кетмаганидан хурсанд бўлдим, - дейди Маҳмуд Тўраев.

У бу гапларни айтар экан, айрим мансабдор кишиларнинг, оддий одамлар ибораси билан айтганда, «қўли узун»ларнинг ўғилларини ҳарбий хизматга юбормаслик учун ҳар қандай чораларни қўллаётганликлари ҳақида ўйладим. Ахир, одамлар ҳам анойи эмас: -Менинг учта ўғлим хизмат қилиб келди. Уларнинг айтишларича, бирга хизмат қилган қуролдошлари орасида катталарнинг болалари йўқ экан.  Нима, катталар ўғилларига ҳар бир йигит ҳарбийда хизмат қилиши, Ватан олдидаги бурчини ўташи ҳақида гапиришмайдими,- деганди умри мактабда ёш авлод тарбияси билан ўтаётган ўқитувчи.

Маҳмуд Тўраев эса, 6 ноябр - Тожикистон Конституцияси куни ўғли хизмат қилаётган Бўстон шаҳридаги ҳарбий қисмга борганини ҳикоя қилади:

- Ўша куни янги аскарлар қасамёд қилишди. Бу маросим жуда чиройли ўтди. Шундан кейин, биз – ота-оналар ҳарбий қисмдаги шароит билан танишдик. Ётоқхона, ошхона, ҳаммом... Жуда яхши, қулай шароитлар яратилган экан. Мен 1981-1983 йилларда Бурятияда хизмат қилганман. Бўстондаги шароит биз хизмат қилган қисмдагидан анча яхшилигини кўриб, хотиржам бўлдим. Бир мен эмас, бошқа ота-оналар ҳам. Устига-устак, аллақачон йигитлар бир-бирлари билан танишиб, дўстлашиб бўлишибди.  Бу йигитлар мамлакатимизнинг турли гўшаларидан келишган экан. Данғара, Шаҳритуз, Панждан… Аскарлар ва офицерлар орасидаги муносабат ҳам яхши.

Маҳмуд Тўраев қишлоқ жамоати раиси ва оддий бир ҳамқишлоқ сифатида ҳарбий хизматга жўнаб кетган йигитларнинг ҳолидан хабар олиб туради.

-Кўнгилли равишда жўнаб кетганлар орасида оддий деҳқон – Умаржоннинг ўғли Асқаржон Дадажонов бор, - дейди у. – Ҳозир Панжда хизмат қиляпти. Ҳаммаси яхши, деди. Саиджон Олимов Россияда ишларди. У ердан келиб, ўзи кўнгилли тарзда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Душанбедаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қиляпти. Ота-онаси – тадбиркор Мансуржон ва деҳқон хўжалиги ҳисобчиси Басоҳатхон  хабар олиб туришибди. Мен ҳам телефонда ҳол сўраб турибман. Хизматга ўрганиб кетдим. Шароитлар яхши. Ҳеч хавотир бўлманг, деди. Бошқа йигитлар билан ҳам хабарлашяпмиз.

Мен Маҳмуд Тўраевга айрим қишлоқларда ҳарбийга йигитларни жўнатиш оғир ўтиши, ҳатто, режани бажариш учун қувди-қувдилар, уйларга бостириб кириш каби ноқонуний ҳолатлар юз бераётганини эслатдим. Унинг айтишича, айни шу кўнгилсиз ҳолларнинг олдини олиш мақсадида жамоатдаги қишлоқларда тушунтириш ишларини кучайтиришга аҳамият берилган экан. Айниқса, кейинги икки йилда қаттиқ иш олиб борилибди. Маҳалла раислари, қишлоқлардаги обрўли одамлар, жумладан, ҳожи оталар, кўпни кўрган онахонлар иштирокида мактабларда кўнгилли равишда хизматга бориб келган йигитлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилибди. 9 май куни аҳоли тўпланиб, ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитлар билан савол-жавоблар қилинибди. Қишлоқнинг ўзидан эса, йигитлик бурчини ўташни шараф, деб билганлар борасида мисоллар оз эмас. Масалан, оилада бир ўғил бўлган йигит армияга бораман, деб ариза ёзиб келибди. Мақсади ҳарбий бўлиш экан. У ўқиш имконияти борлигини билгач, ҳарбий академияга борибди. Ҳозир ўқишни битириб, офицерлик унвонини эгаллаб, Хўжанддаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган экан.

-Бундай йигитлар мамлакатимизнинг бошқа ерларида ҳам борлигидан қувондим, - дейди Маҳмуд Тўраев. – Бўстонга, ўғлимни кўргани борганимда, панжлик бир йигит билан танишдим. У оилада бир ўғил экан. Бизда якка ўғилларнинг ҳарбий хизматдан озод этилишларини яхши биламан. Шунинг учун, унинг хизматга келиши тарихи билан қизиқиб қолдим. Юсуфжон исмли бу йигитнинг синфида йигирма бир нафар ўғил бола ўқир экан. Уларнинг ҳаммаси келишиб, кўнгилли сифатида хизматга борамиз, дейишибди. Йигирма бола хизматга жўнаб кетибди. Лекин Юсуфжоннинг аризасини қайтаришибди. Иккинчи марта ариза ёзганда ҳам, сен оилада бир ўғилсан, хизматга бормайсан, дейишибди. Лекин у хизматга бораман, деб қайта-қайта ариза ёзаверибди. Ахийри, ҳарбий комиссариатдагилар: -Бўпти, бор, агар, дўхтурлар соғлом деб топишса, борасан, дейишибди. Юсуфжон хизматга келганидан хурсандлигини айтди.

 -Бу шароитларни қаранг, Ватан учун, ўз ота-онамни қўриқлаш учун хизмат қилмай бўладими,- деди у.

Мен бўлсам, панжлик йигирма бир нафар йигит, уларнинг мактаби ва оилаларидаги ватанпарварлик тарбияси ҳақида ўйлардим. Ҳамробоев қишлоқ жамоатида ўсиб-улғайган ўттиз нафар йигитнинг кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнашлари ҳам худди шу ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, йигит бурчи, шаъни, орияти ҳақидаги суҳбатлар натижаси эмасми? Нима дедингиз?

Ўринбой УСМОН.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Интернет китобнинг ўрнини босолмайди

 

- Мен «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини йиғиб, боғлаб қўйганман, - дейди биз билан суҳбатда газетамизнинг ашаддий муштарийси вахшлик Намозали Тўхтаров. – Қишлоғимиздагилар менда газетанинг барча сонлари борлигини билишади. Кўпинча ёш ўғил-қизлар мендан сўраб олиб, мутолаа қилишади.

Хатлонлик фахрий ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси,

Муфассал...

ЧИТТАК

Одам эмас, парранда: муштдеккина, кўримсиз, қора-қура. Худованд унга ночизгина жисм-тан, аммо лекин ҳисобсиз ғам ва ташвиш ато этган. Номи ҳам ўзига муносиб тушган: Читтак. Жисмининг оғирлигига тенг келадиган паррандалар кўп, лекин улар турли-туман: чумчуқ, синчалак, жибилажибон, залич, булбул. Аммо уларнинг феъл-атвори-ю хислати ва ҳаёт тарзи  Читтакникига сира-сира ўхшамайди. Улар гул, буталар ва дарахт шохларига ин қўйишади,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428981

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693643
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1257
3604
4861
9654609
60726
132053
9693643

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 07:18:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015