Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 04 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1914
Печат

        aortaИбн Сино клиникасида эронлик ва тожикистонлик кардиохирурглар томонидан Тожикистонда биринчи марта аорта (катта қон томири) кенгайган жойини кесиб ташлаш ҳамда сунъий қон айланиш ва фармокологик совуқ кардиоплегияси (кардиожарроҳликда миокардни ҳимоялашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи) шароитида кўтарилаётган ёй ва унинг пастки қисмини томирга ўхшаган протез (ясама аъзо) билан алмаштириш жарроҳлиги муваффақиятли амалга оширилди.

Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи 56 ёшли бемор жорий йилнинг 15 июли куни аорта  кўтарилувчи ёйи ва пастқи қисми қатламларга ажралган аневризмаси (артерия деворлари дўппайиши) ташхиси билан клиникага тушди. Бундан ташқари, беморда 2-даражали гипертония касаллиги ҳамда 1-даражали семизлик кузатилди.

Жарроҳлик амалиётидан кейин бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда. Айни пайтда беморга жавоб берилган  бўлиб, врачлар амбулатория назорати ва даволаши остида турибди.

Таъкидлаш жоизки, бемор беш йилдан буён гипертония касаллигидан азият чекади. Уч йил аввал Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳри клиникаларидан бирида текширувдан ўтиб, натижада аорта аневризмаси ташхиси қўйилганди. Шу сабабли, жарроҳлик орқали даволаниш таклиф қилинган бўлиб, бемор бунга розилик бермай турган. Сўнгги вақтларда кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиб, товуш хириллаши кучайиши натижасида Республика онкология илмий марказига мурожаат қилган. У ерда умуртқа ва кўкрак қафаси оралиғидаги шиш ташхиси қўйилиб, Ибн Сино клиникасига тўлиқ текширув учун  йўлланма берилди.

Ибн Сино клиникасида бемор тўлиқ текширувдан ўтказилди (компютер томографияси, эхокардиография ва ангиокардиография қилинди). Яхшилаб текшириш асосида аорта  кўтарилувчи ёйи ва пастқи қисми қатламларга ажралган аневризмаси ташхиси қўйилди.

Аниқ ташхис қўйилгандан сўнг, беморга жарроҳлик орқали даволаниш таклиф қилинди.  Бемор ва унинг қариндошлари розилиги олинганидан кейин, 2015 йилнинг 17 июлида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ибн Сино клиникаси тожикистонлик ва эронлик мутахассислари юқори касбий маҳорати туфайли чет эл давлатларига бормасдан, мамлакатимизда бундай мушкул жарроҳлик амалиётини ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Хорижий мамлакатларда бундай касалликни даволаш қиймати ўн минглаб долларга етиши мумкин.

Аорта  қатламларга ажралган аневризмаси – аневризматик кенгайган аорта ички пўсти нуқсони бўлиб, шиш пайдо бўлиши, ёлғон канал шаклланиши орқали томир деворларини узунасига қатламларга бўлиш билан кузатилади. Аорта  қатламларга ажралган аневризмаси кутилмаган оғриқ билан пайдо бўлиб, қатламларга ажралиш, артериал қон босимининг ошиши, юрак ишемияси белгиси, бош ва орқа мия, буйрак, ичкаридаги қон кетиши билан кўчиб туради. Деворлари қатламларга ажралганда, аортанинг кенгайиши ўртача характерга эга бўлиши ёки умуман кузатилмаслиги мумкин. Шунинг учун аорта аневризмаси қатламларга ажралишини кўп ҳолатларда аортанинг қисмларга ажралиши, деб аташади.

Аневризманинг қатламларга ажралиши асосан, аортанинг гемодинамик жиҳатдан энг нозик минтақасида тарқалади: 70 фоизга яқини – аорта клапанидан бир неча сантиметр масофадаги юқорига йўналган қисмида, 10 фоиз ҳолати – ёйда, 20 фоизи – аорта пастки қисмидаги чап ўмров тагидаги артерияда. Қатламларга ажралувчи аневризма ангиологияда ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатга мансубдир. Бунда аорта ёрилиши ёки ўткир ишемияда ҳаётан муҳим органлар (юрак, мия, буйрак ва бошқалар) хавф остида қолади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, Ибн Сино клиникаси қошида «Суғуртаи миллий» суғурта компанияси фаолият юритади. Фойдали суғурта пакетлари бахтли соҳибларидан бири ташхис хизматлари ва даволаниш учун харажатларини анча қисқартириш имконига эга бўладилар.

Тиббий хизматлар баҳоси, жумладан, тиббий суғурта ҳақидаги барча маълумотни қуйидаги сайтимиз орқали билиб олиш мумкин:

http://www.ibnisino.tj/ru/tseny/dushanbe.html

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Муғтепа» - қадимийлик ва навқиронлик уйғунлашган тарихий обида

 

Ўлкамиз - тарихий ёдгорликларга бой диёр. Уларнинг ҳар бири аждодларимизнинг бой ўтмишини ўзида мужассам этганлиги билан қадрлидир. Мозий сирлари яширинган тарихий обидалар бизни аждодларимиз тарихига эҳтиром билан муносабатда бўлиш, келажагимизга теран нигоҳ ташлашга ундайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

Самимият муносабатлар гултожига айланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳамда олиймақом меҳмоннинг самимият билан дўстона кутиб олиниши Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари муносабатлари тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилади, десак муболаға бўлмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087222

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151843
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1363
2101
9769
8112414
1363
89570
8151843

Сизнинг IPнгиз: 3.133.107.191
Бугун: 01-05-2025 13:03:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015