Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 170
Печат

 

tursunzoda 2019- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Намояндалар мажлиси вакиллари билан ҳамкорликда Тожикистон Республикаси Президенти Паёмини шарҳлаш мақсадида, шаҳар ҳудудида 34та учрашув ҳамда суҳбатлар ўтказилди.

Умуман олганда, 2018 йил турсунзодалик меҳнаткашлар учун улкан зафарлар йили бўлди…

Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўтган йилда маҳаллий бюджетнинг даромад қисми ижроси, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, меҳнат ҳақи, нафақа, шунингдек, кўмак пулини ўз вақтида тўлаш борасида зарурий чоралар кўрди.

Ҳисобот даврида шаҳар бюджети кўзда тутилган бюджетдан ташқари ижтимоий солиқлар ҳисобидан 102,1 фоизга ижро этилди.

Солиқ қарзлари қолдиғи 5 миллион 162 минг сомонийни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 537 минг сомонийга камайди.

Бюджетнинг харажат қисми даромад қисми ижросига боғлиқ бўлиб, 98,1 фоиз миқдорида уддаланди.

Турсунзода шаҳрида аҳоли бандлиги доимо давлат ҳокимияти ижроия органи диққат марказида бўлиб, мазкур соҳага жиддий эътибор қаратилган. Ўтган йили шаҳар аҳолисининг 1542 нафари ишсизлар сифатида қайдга олинган, уларнинг 883 нафари турли жабҳаларда мавсумий ва доимий иш билан таъминланди. Мамлакатдан ташқаридаги меҳнат муҳожирлари сони 14 минг 126 кишини ташкил этади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти     муҳтарам     Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёмида белгиланган, Тожикистонни равнақ топтиришнинг тўртинчи стратегик йўналиш – Тожикистонни аграр-саноат республикадан саноатлаштирилган давлатга айлантириш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш, давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи олдида турган муҳим вазифадир.

Бу борада ўтган йили ҳам талай ишлар амалга оширилиб, ҳисобот даврида 826 миллион сомонийлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 107,5 миллион сомоний зиёд ва ўсиш 12,6 фоизга тенг деганидир.

Ўтган 2018 йилда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш доирасида ҳам бир талай қурилиш ишлари рўёбга чиқарилди. Шаҳар ва қишлоқ жамоатлари ҳудудларида 310дан ортиқ юбилей иншоотларини қайта тиклаш, бунёд этиш ва фойдаланишга топшириш назарда тутилган. Уларнинг 52таси, аллақачон, ишга туширилган.

Турсунзода шаҳрида йўллар ҳолатини яхшилаш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бу масала кун тартибидаги биринчи даражали юмушлардан саналади.

Шаҳар ҳудудида 281,9 километр автомобил йўллари мавжуд бўлиб, шундан 28,7 километри республика, 253,2 километри эса, маҳаллий аҳамиятга эга. Ўтган даврда шаҳар ички йўлларининг 16,2 километри мукаммал, 78 километр масофадагиси эса, жорий таъмирдан чиқарилди.

Турсунзода шаҳар иқтисодиётининг етакчи соҳаси-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Ҳисобот даврида хўжалик юритишнинг турли шаклларида фаолият олиб борувчи хўжаликларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори 597,8 миллион сомонийликка тенг бўлиб, ўтган даврга нисбатан 67,2 миллион сомонийга кўпдир. Жумладан, ўсимликпарварлик маҳсулотлари 470,4, чорвачилик маҳсулотлари эса, 127 миллион сомонийликни ташкил этди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг узумзор майдонларни кенгайтириш, эски боғларни тиклаш, янгиларини бунёд этиш билан боғлиқ топшириқлари ижроси юзасидан11,7 гектар майдонда узумзор ва боғлар яратилди. Шундан 5 гектари узумзор, 6,7 гектари боғдир.

Шаҳарда Тожикистон Республикасининг «Анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни талабларини ҳаётга жорий этиш борасида мутасаддилар аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бордилар: 77 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиб, кенг кўламдаги ишларни адо этдилар.

Ўтган 2018 йилда Турсунзода шаҳрининг молия муассасалари, энергетика, турар жой-коммунал хизмат, ижтимоий суғурта ва нафақа, маориф ва илм, маданият, тиббиёт, спорт сингари иқтисодий ҳамда ижтимоий соҳалар йўналишларида ибратга сазовор ишлар бажарилди.

Матбуот конференцияси давомида шаҳар раиси Вализода Абдуқодир Исуф муовини журналистларнинг чинни заводи ва шаҳар марказий бозори фаолияти билан боғлиқ саволларига жавоб берар экан қуйидагиларни таъкидлади:

-Чинни заводи ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган эмас, бугунги кунда заводнинг қисман цехларида тиббий дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ихтисосланган асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, аҳоли дардига малҳам бўладиган шифобахш тиббий маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Қолган қисмида завод иқтидори даражасида бўлмаса-да, чинни маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Шаҳар раиси марказий бозор ҳудудининг торлиги, у ердаги тартибсизликлар борасидаги сўровга тубандагича жавоб қайтарди:

- Шаҳар бош режасига асосан, бозор ва шаҳар марказининг маълум қисмида Давлат байроғи ва нишони хиёбонини бунёд этиш режалаштирилган. Яқин муддатларда марказий бозор барча қулайликларга эга бўлган янги жойга кўчирилади…

Матбуот конференцияси якунида шаҳар раиси журналистларни янада зич ҳамкорлик қилишга чақирди.

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Бозорлар фаровон, нархлар мўътадил, аммо...

Пойтахтимиз бозорларини кузатиб, мамлакатимиз барча минтақалари бозорларидаги вазиятга баҳо берса бўлади. Зеро, Душанбе шаҳри бозорлари жойлардаги бозорлар учун маёқ вазифасини ҳам бажаради. Пойтахтимиз бозорларига Янги йил байрамидан сўнг ташриф буюрган киши у ердаги фаровонликларни кўриб, кўзлари қувониши турган гап.

Бозорга киришдан олдин пойтахт ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх-

Муфассал...

Садоқатли дўст – тақдир саховати

 

ДўстликЯратганнинг бандаларига кўрсатган энг улуғ инояти

Дўстликни ардоқлаб, қадрига етган инсон ҳам, халқ ҳам шон-шуҳрат топади. Шарафларга кўмилади…

Дўстлик бобида тожик ва ўзбек миллатларини ҳеч иккиланмай, Аллоҳнинг назари тушган халқлар, деб аташ мумкин. Чунки қондошу жондош,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
798
Мақолаларни кӯрганлар сони
491220

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2294279
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
596
1998
596
2279827
50249
51022
2294279

Сизнинг IPнгиз: 18.205.109.82
Бугун: 23-09-2019 07:30:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015