Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 22 Май 2015 Кӯришлар: 2044
Печат

 

oziq-ovqatДарҳақиқат, бозорларимиз файзи, нарх-навонинг арзонлашуви, бевосита мамлакатимиз миришкор деҳқонларининг пешона тери эвазига қилган ҳалол ва заҳматли меҳнатлари натижасида юзага келади.

Зеро, «Касбларнинг ҳалоли деҳқончиликдир», деган ҳикматлар бежизга айтилмаган.

Мамлакат Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида келтиришича, сўнгги беш йилда боғлар ва токзорлар майдони қарийб 20 фоизга, сабзавотлар майдони 30 фоизга, мева ва полиз экинлари ҳажми 50 фоизга ошган.

Фақатгина боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўйича қабул  қилинган давлат дастурининг амалга оширилиши натижасида 54 минг гектардан зиёд майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилди.

Фактлар, албатта, мамлакат аграр соҳасининг йилдан-йил ривожланиб бораётганлигидан дарак беради. Бироқ, бу соҳада ҳали камчиликлар мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалигида жиддий ислоҳотлар ўтказилиши талаб этилади. Айниқса, уруғчилик, чорвачилик ва ердан унумли фойдаланиш, ҳосилдорликни янада оширишга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Уруғни танлаб экмаслик деҳқоннинг йил бўйи қилган меҳнатини чиппакка чиқариши ҳеч гап эмас...

 Бизга маълумки, катта-катта жамоа хўжаликлари ўз ҳиссасига эга бўлган деҳқонларга деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун бўлиб берилди. Бир неча йилдирки, янги ташкил этилган деҳқон-фермер хўжаликлари иш юритишнинг барча соҳасида ижобий натижаларга эришиб келаётир. Эски тузумдан фарқли ўлароқ, вужудга келган бу кичик хўжаликлар давлат солиқларини ўз вақтида тўлаши, янги иш жойлари ташкил этиши, асосийси, ўз деҳқон хўжалигида меҳнат қилаётган ишчилар маошларини ўз вақтида тўлаши билан ютуқларга эришаётганликлари сир эмас.

Аммо, ноҳиялардаги деҳқон хўжалиги ассоциациялари фаолиятини қониқарли, деб  бўлмайди.

Аслида, янги барпо этилган деҳқон хўжаликларига уруғ танлаш, агротехника соҳасида назарий жиҳатдан тушунтириш ишлари, ҳар хил касалликларнинг олдини олиш бўйича, семинар-кенгашлар олиб бориш керак бўлган, бироқ номигагина тузилган деҳқон хўжалиги ассоциациялари ишлари давр талабига жавоб бермайди. Республика миқиёсидаги соҳа мутахассислари бу камчиликларга жиддий эътибор  қаратсалар, фойдадан холи бўлмайди, албатта.

Иш бор жойда камчиликлар ҳам бўлади, бу соҳада ютуқларга эришилаётганлигини юқорида айтиб ўтдик.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида турсунзодалик деҳқонлар алоҳида ўринга эгалиги билан ажралиб туришади.

Турсунзодалик деҳқонлар етиштирган узум, гуруч каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизда ўз харидорига эгадир.

Турсунзодалик деҳқонлар Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг аграр соҳасига оид сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда, давлат дастурларини ўз вақтида ижро этиш ниятида бутун куч-ғайратлари билан меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Жорий йилда улар 41335 тонна ғалла, 41299 тонна сабзавот, 3850 тонна пахта, 8685 тонна мева, 16195 тонна узум, 15 тонна пилла, 5506 тонна гўшт, 32,7 тонна асал ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни режалаштиришган.

Куз фаслида шудгор қилиш юқори ҳосил гарови эканлигини яхши тушунган ноҳия деҳқонлари кузги ва баҳорги  экинларни ўз вақтида экиш ва юқори ҳосил олиш мақсадида 21400 гектар ерни ўз вақтида шудгор қилишга эришишди.

Айни кунларда 12657 гектар (8457 гектар кузги, 4260 гектар баҳорги) ғалла майдонлари агротехник қоидаларга мувофиқ ўғитлаштирилди.

- Жорий йил баҳор фаслининг серёмғир келиши лалми ерларда экилган 532 гектарлик зиғир, 39 гектар майдонда экилган нўхатнинг серҳосил бўлишидан дарак беради, - дейди Турсунзода шаҳар раисининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Ҳ. Долиев.

Унинг айтишича, лалми ерларда полиз экинлари экиш учун тайёргарлик ишлари давом этмоқда. 3234 гектар лалми ерларда  экилган буғдойлар ривожи кўнгилдагидек...

Турсунзодалик асил деҳқонлар, деҳқончилик соҳасининг замонавий усулларидан уддабуронлик билан фойдаланишади.

Хусусан, кичик деҳқон хўжаликлари бутун қиш фаслида бозорларни кўкатлар билан таъминлаш мақсадида клёнка остига экиш усулларидан усталик билан фойдаланишлари ибрат олишга арзигуликдир. Худди шу мақсадларда 65,2 гектар майдонга экилган помидор, бодринг, карам, гулкарам, пиёз ва саримсоқ пиёз каби деҳқончилик маҳсулотларининг бозорларга чиқарила бошланганлиги қувончлидир.

Бу йил турсунзодаликлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларидан юқори ҳосил олишни кўзлаб, эрта баҳордан ариқ ва каналларни суғориш ишларига шай қилиб қўйишган.

Деҳқонларнинг айтишларига қараганда, бу йилги кўкламнинг серёғин келиши туфайли келажакда ҳосил чўғининг баланд бўлиши, шубҳасиздир.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тўртинчи миллий мақсад йўлидаги шахдам қадамлар

 

Вилоят маркази - Хўжанд шаҳрида йил давомида халқ хўжалигининг ҳар бир соҳасида ривожланиш бўлганини кўриш мумкин. Масалан, шаҳар саноатчилари ўтган йилдагига қараганда деярли 150 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Ҳозирда шаҳардаги катта-кичик корхоналар сони 168тага етди. Хўжандлик саноатчилар тўртинчи миллий мақсад - мамлакатни тез суратда саноатлаштириш йўлида янги-янги шахдам қадамлар

Муфассал...

Миллат пешвосининг Панжакентга иш сафари

 

28 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами тантаналари, бир қатор байрам иншоотлари очилишида иштирок этиш ҳамда халқ турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида, Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрига ташриф буюрди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087015

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151762
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1282
2101
9688
8112414
1282
89570
8151762

Сизнинг IPнгиз: 3.142.124.64
Бугун: 01-05-2025 12:32:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015