Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1884
Печат

a husanboev 2019

Гўзал Тожикистонимизда барча соҳалар ривожи йил сайин ошмоқда. Яратилаётган шарт-шароитлар эса, бунинг учун имконият вазифасини ўтаяпти. Соҳалар орасида қишлоқ хўжалиги алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, она-замин инсониятни тўйдиради ва ўз бағрига олади. «Оқ олтин» республикамизнинг миллий бойликларидан бири саналади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси ҳурматли Эмомали Раҳмон 2018 йили мамлакат Олий

Мажлисига йўллаган Паёмида пахтани етиштириш билан биргаликда, уни республикамизда қайта ишлашни тўлиқ таъминлашни масъулларга вазифа қилиб қўйди. Ахир давлат бойлиги бу халқ бойлиги ва фаровонлигидир. Пахта экиб, уни парваришлаб, ҳосилини сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олиш ишларида самарали меҳнат қилаётган деҳқон ва мутахассисларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак озлик қилади. Уларнинг қимматли маслаҳатлари орқали кўплаб деҳқон хўжаликлари яхши натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан сўнг, барча соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам йирик ислоҳотлар амалга ошириляпти. Чунончи, йирик хўжаликлар қайта тақсимланиб, кичик деҳқон хўжаликларига айлантирилгани шулар жумласидан. Ана шу деҳқон хўжаликлари ўз ўрнида алоҳида мутахассисларни талаб этади.

Спитамен ноҳиясида ҳам ўз ишини яхши биладиган аграр соҳаси кадрлари кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири «Спитаментекстайлз» масъулияти чекланган жамияти (собиқ «Гулистон» агросаноат комбинати) агроучасткаси агрономи Абдуллажон Ҳусанбоевдир. У узоқ йиллардан бери мазкур корхона бошқарувида малакали мутахассис сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда. Агроучастканинг бўлимини бошқарган йиллари пахта етиштириш бўйича йиллик режани шараф билан уддалаган кезлари икки бора енгил автомашина ва пул мукофотлари билан тақдирланганди. А. Ҳусанбоев сахий, кўнгли очиқ, дилкаш инсон. Инсонийлик фазилатлари ва ташкилотчилик қобилияти туфайли халқ меҳрини қозонган.

- Инсон дунёга келишидан асосий мақсад эзгулик қилишдир, - дейди А. Ҳусанбоев биз билан суҳбатда. - Меҳнаткашларга аввал шарт-шароит яратиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва сўнгра меҳнатга йўналтириш ҳар қандай катта-кичик мутахассиснинг асосий иш тамойили бўлмоғи лозим.  

Мақоламиз қаҳрамони агроучасткадаги мавжуд 1300 гектар ер майдонидаги экинлар парваришига бош-қош. У Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғидаги 23-ўрта умумтаълим муассасасини кумуш медал билан якунлаб, Тожикистон Аграр университетида имтиёзли равишда таҳсил олди. А. Ҳусанбоев мазкур олийгоҳда бир неча йил талабаларга сабоқ берди. Аммо унинг эзгуликка йўғрилган қалби қадрдон даласи – жўшқин меҳнат томон чорлади. У 1996 йили Спитаменга, Куркат қишлоғига келди ва колхозда иқтисодчи, сўнгра агроном вазифаларида фаолият юритди. Кўп ўтмай, ундаги билим ва ташкилотчилик қобилиятини ҳисобга олиб, раҳбарият уни «Гулистон» агросаноат комбинати бошқаруви раиси ўринбосари вазифасига тайиинлади. А. Ҳусанбоев ўша кезларни эслаб шундай дейди:

- Ўшанда 1620 тонна пахта етиштиришимиз режалаштирилганди. Лекин комбинатимиз меҳнат жамоасининг тинимсиз меҳнатлари эвазига 1850 тонна «оқ олтин» топширишга муваффақ бўлдик.

Замин фарзанди ердан мўл ҳосил олиш учун фидойилик билан меҳнат қилаётган Абдуллажон Ҳусанбоев ўз касбидан мамнун ҳолда, бугунги тинч замонда, фаровон ҳаётда умргузаронлик қилаётганидан миннатдорлигини қуйидагича ифодалайди.

- Давлатимиз бошлиғи муҳтарам   Эмомали Раҳмонга бир фуқаро сифатида чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки, юртимизда энергетик мустақилликка эришиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш каби стратегик дастурлар ўз ижросини топмоқда. Шунингдек, энг асосийси буюк неъмат бўлмиш тинчлик ва хотиржамлик диёримизда ҳукмрон. Буларнинг барчаси давлат бошлиғининг самарали, узоқни кўра била оладиган сиёсатининг ёрқин намунасидир. Шундай сурурли онларда меҳрибон ота-онамни тилга олмасам бўлмас. Отам раҳматли Маҳкамбой Ҳусанбоев таниқли шифокор-травматолог бўлиб, ноҳия марказий касалхонасининг травматология бўлимига асос солди. Онам Дилбар Раҳимбоева эса, 23-ўрта мактабда аввалига ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси, сўнгра 20 йил мазкур билим даргоҳига директорлик қилди. Кейинги фаолиятида эса, Куркат қишлоқ Кенгашида   раис ўринбосари, кейин раис вазифасида меҳнат қилди. Ҳозирда эса, меҳнат фахрийси сифатида фарзандлар ва неваралар бағрида кексалик гаштини суряпти. Турмуш ўртоғим Наргиза Ортиқова тиббиёт соҳасида фаолият юритади. Фарзандларим: Худойберди – Хўжанддаги Тожикистон Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат олийгоҳининг хуқуқшунослик факултети 2-курс толиби, Бегали эса, ноҳиямиздаги 1-лицейда 9-синф ўқувчиси. Фарзандларимиз комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун етарлича шароит яратиб бераяпмиз. Акаларим – Олим, Ойбек, Одилжонлар олий маълумот соҳиби бўлиб, халқ хизматидадирлар.

Пахта етиштириш масаласига келсак, бу борада сифатли уруғ муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, аграр соҳада техникадан унумли фойдаланиш керак. Минерал ва маҳаллий ўғит ҳам ўзини вақтида берилиши лозим. Ғўза парваришида илғор агротехник тадбирларни қўллаш фойдадан холи эмас. Ушбу қоидаларга амал қилинса, ҳосилдорлик гектарига камида 40-42 центнердан кам бўлмайди. Келгусида ҳам деҳқончилик соҳасидаги билган билимларимни соҳа меҳнаткашларига татбиқ этишдир. Шу ўринда агроучастка раиси Шероз Аҳмедовга ҳам миннатдорчилигимни баён қилмоқчиман.

Абдуллажон Ҳусанбоев сингари ватанпарвар, меҳрибон, саховатпеша ва энг муҳими, етук мутахассислар азиз диёримизда бундан-да кўпайиши, фаолиятлари ҳамиша бардавом бўлиши учун ҳам Абдуллажон акадек соҳа эгаларининг маслаҳатлари асқотади.

Рамзбек Бойматов, Спитамен ноҳияси

Суратда: Абдуллажон Ҳусанбоев.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Март 2023 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

Ота – бошпана, она – парвона

 

Мен бу воқеани йўлда эшитдим. Машина бир маромда тебраниб борарди. Соат саккиздан ўтибди-ю ҳали ҳам атроф қоронғи. Йўловчилар бўйинларини ичига тортиб, жунжикиб ўтиришибди. Кўплари ўзларини ухлаганга солишган. Фақат орқадаги икки йигит гаплашиб кетяпти. Автобус Навобод довонига  чиқиб олгач, атроф ёришди. Ёнимда ўтирган чолнинг юзини яхши кўра бошладим. Иккаламиз ҳам бараварига бир-биримизга қарадик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1622944

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

6397109
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2782
5006
12103
6364354
69523
99774
6397109

Сизнинг IPнгиз: 3.239.6.58
Бугун: 23-03-2023 22:00:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015