Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 62
Печат

 

sanoat 2019Саноат соҳаси ривожи миллий иқтисодиёт тараққиёти, янги иш ўринлари яратиш ва экспортни ошириб, импорт ҳажмини кескин камайтиришнинг муҳим омили эканлиги барчага маълум. Шу мақсадда, ҳар бир давлат бу соҳага биринчи даражали эътибор қаратиб келади. Жумладан, Тожикистон ҳам.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йилларда республика иқтисодиёти қандай оғир аҳволда бўлганлигини барча яхши эслайди.

Бугунги кунга келиб, мамлакат олий раҳбарияти олиб бораётган оқилона сиёсат замирида иқтисодиётнинг барча тармоқлари, шу жумладан, саноат соҳаси ҳам тараққиёт йўлидан бормоқда. Буни Миллат пешвосининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмидаги таъкидлардан ҳам илғаб олиш мумкин. Мисол учун, Паёмда қайд этилишича, ўтган йилда иқтисодиётнинг турли соҳалари, хусусан, ишлаб чиқариш соҳаси ривожланиши таъминланиб, 150 мингдан зиёд янги иш ўринлари таъсис этилган ва сўнгги уч йилда меҳнат муҳожиратига борувчи кишилар сони 25 фоизга камайди.

Бу, албатта, яхши натижа. Бироқ бундан кейин ҳам Ҳукумат раҳбарияти томонидан янги иш жойлари яратиш ва фуқароларимиз ҳисобидан хорижга меҳнат муҳожирлигига борувчилар сонини камайтириш борасида қатор амалий чора-тадбирлар кўрилади.

Бунинг учун эса, аввало, мамлакат саноатини ривожлантириш кун тартибининг биринчи масаласига айланиши лозим. Ва ушбу масала навбатдаги Паёмда алоҳида қайд қилиб ўтилди. Муҳтарам Президентимиз саноат соҳасининг иқтисодий-ижтимоий тараққиёт ва иш ўринлари таъсис этишдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, мамлакатни тез суръатда саноатлаштиришни тўртинчи миллий мақсад сифатида эълон қилди.

Бунинг учун республикамизда қонуний асослар, қабул қилинган соҳавий дастурлару сармоявий лойиҳалар, энг муҳими, табиий шароит ва имкониятлар мавжуд. Лекин улардан оқилона ва самарали фойдаланиш масъул вазирлигу идоралар ва маҳаллий ижроия органлари зиммасидаги вазифа ҳисобланади.

Паёмда ҳам бу нарса қатъий вазифа этиб белгиланди. Жумладан, Давлат раҳбари вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раҳбарларини тўғридан-тўғри сармояларни жалб этиш, янги ишлаб чиқариш корхоналари бунёд этиш, фаолияти тўхтаган корхоналарни ишга тушириш ва иш ўринлари ташкил этишга доир фаолиятларини кенгайтириб, ишлар ижросига доир ҳар ярим йилда мамлакат Ҳукуматига ҳисобот тавсия этишга вазифадор этди.

Агар Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 2018 йилда мамлакат саноат соҳаси корхоналари фаолиятига оид маълумотномасидаги рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган йил соҳа учун ютуқларга бой бўлганлигини кўришимиз мумкин.

Статистик маълумотларга биноан, республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 23 миллиард 872,4 миллион сомонийни ташкил этган. Шундан 20 миллиард 729,4 миллион сомонийлик маҳсулот сотувга чиқарилган.

Бевосита саноат соҳаларининг ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таркибидаги улушига назар соладиган бўлсак, бу борада маъдан, электроэнергетика ва озиқ-овқат саноатлари етакчилик қилмоқда. Истиқболли соҳалар қаторида эса, енгил, қурилиш ва машинасозлик саноатларини келтириб ўтиш ўринлидир.

Кўмир, полиграфия ва нефт-газ саноатлари имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Зеро, уларнинг ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши мутаносибан 1, 1,2 ва 0,6 фоизни ташкил этади.

Тоғ-кон саноати ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган йирик корхоналар сифатида Панжакент шаҳридаги "Зарафшон" қўшма корхонаси, Гулистон шаҳридаги "Апрелевка", "Тожикистон-Хитой тоғ-кон саноати ширкати", Айний ноҳиясидаги "Анзоб" масъулияти чекланган жамиятларни қайд этиш ўринлидир.

Айни пайтда, юртимизда цемент ишлаб чиқаришга йўналтирилган Ёвон ноҳиясидаги "Чжунцай Моҳир цемент", "Ху Чан Ғаюр Индустрал", "Ғаюр" ва Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги "Хуаксин Ғаюр-Суғд-цемент" масъулияти чекланган жамиятларининг маҳсулотлари Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

Республикамизда пахта саноати собиқ Шўролар Иттифоқи давриданоқ ривожланиб келган. Лекин ўша ва ҳозирги пайтда ҳам етиштирилган пахта хом ашё сифатида хорижга экспорт қилинади. Эндиликда, хусусан, яқин йиллардан бошлаб пахта хом ашёси мамлакат ичкарисида тўлиқ қайта ишланиб, тайёр маҳсулот сифатида хорижга экспорт қилинади. Бунда маҳсулот нархи хом ашёга нисбатан анчайин юқори бўлади ҳамда янги иш ўринлари яратилади. Бунинг учун, Данғара ноҳиясида фаолият бошлаган "Жунтай Данғара Син Силу Текстил", Хўжанд шаҳридаги "Жавоний" ва "Сант" ҳамда Ҳисор шаҳридаги "Файзи Истиқлол - 2011" масъулияти чекланган жамиятларида барча имкониятлар бор.

Умуман олганда, Миллат пешвоси томонидан мамлакатни тез суръатда саноатлаштириш миллий стратегик мақсад сифатида белгиланган экан, ушбу мақсадга эришиш учун ҳар қачонгидан кўра кўпроқ меҳнат қилиш ва заҳмат чекиш талаб этилади.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

КАЛЕНДАР

« Апрел 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ҳасад

 

Бозор қилиб уйга қайтаётган Жавод маҳаллада гап сотиб ўтирган хотинларнинг гапини эшитиб қолди:

-Бир гап айтсам, сизлар ҳам хурсанд бўласизларми? Қўшнимиз Назокат аянинг неварасини Хўжандга узатишармиш. Йигит катта бир фирмада ишлармиш. Ота-онаси асли новлик экан.

Муфассал...

Тарозининг икки палласи

 

Ёхуд полиомиелитнинг олдини олиш хусусида

Ота-оналар учун фарзандларининг саломатлиги биринчи ўринда туради. Зеро, соғлом бола миллатнинг келажаги, соғлом жамият пойдеворидир. Бу тўғрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий мажлисига йўллаган Паёмида ҳам алоҳида таъкидланган.

Мамлакатимизда ҳам болалар соғлиғини сақлаш йўлида бир талай ишлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
738
Мақолаларни кӯрганлар сони
420208

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2093234
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
641
1623
641
2073937
51519
74014
2093234

Сизнинг IPнгиз: 52.55.186.225
Бугун: 22-04-2019 14:59:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015