Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 2242
Печат

 

x rahmon 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Мелиорация ва ирригация агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Қурбонзода Абдулло жорий йилнинг дастлабки 6 ойлигида, Агентликнинг жойлардаги бўлимлари фаолияти ҳақида ахборот бериб, жорий мавсумда 542909 гектар экин майдонларини сув билан таъминлаш учун 32,7 миллион сомонийлик   ишлар амалга оширилганлиги ҳақида маълумот берди.

Сувдан фойдаланувчилар томонидан бу даврда 12,1 миллион сомонийлик, жумладан, Хатлон вилоятида 6,9, Суғд вилоятида 8,4, Республика бўйсунишидаги ноҳияларда 1,8 миллион сомонийлик сувдан фойдаланишнинг хизмат ҳаққи тўланганлиги йиллик дустурнинг 90 фоизини ташкил этади.

Агентлик мутахассисининг хабарига кўра, суғориш иншоотларининг сарфланган  электр энергиясининг 1 киловатт-соатига 5,5 дирам тўлаш белгиланган бўлса,  1 кубметр сувга тўланадиган нарх 1,5 дирамга тенглиги аянчли ҳолдир. Барча  қийинчиликларга қарамай, Мелиорация ва ирригация агентлиги экин майдонларини сув билан таъминлаш  ишларини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Мелорация ва ирригация агентлигининг шаҳар ва ноҳиялардаги бўлимлари ўз мажбурияти ва шартномаларини вақтида ижро этган бўлса ҳам, аксарият сувдан фойдаланувчилар, суғориш агентлигининг хизмат ҳаққини ўз вақтида тўламаганлиги боис, агентлик қарзи 12,1 миллион сомонийни ташкил этмоқда. Жумладан, «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик жамиятидан 28,2 миллион сомоний қарздордир.

Агентликдан табиий офатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширган чора-тадбирлар ҳақида сўралганда, Қурбонзода Абдулло қуйидагича жавоб берди:

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 июлигача 1043 километр масофадаги соҳил мустаҳкамлаш ишлари, 0,717 километр сув ўтказиш қувурлари ётқизилган. Бу ишлар 2,5 миллион сомоний маблағ ҳисобига бажарилганлигини маълум қилди. «Данғара водийсида суғориш ишлари» дастури асосида, «Панж дарёси ҳавзасида устувор таъминот» дастури лойиҳалари учун 102 миллион АҚШ доллари миқдорида ташқи инвестициялар ўзлаштирилган. Ҳисобот даврида агентлик тизимида 6908 нафар мутахассис фаолият қилмоқда, бу ўтган йил шу даврига нисбатан 156 нафар камлиги таъкидланди. Камайишнинг сабаби ҳақида сўралганда, ойлик маошларининг камлиги сабаб эканлиги маълум қилинди. Айни замонда соҳа мутахассисининг бир ойлик  иш ҳаққи 616 сомонийни ташкил қилади.

Тожикистон Республикаси Президентининг 2015 йил 159-фармони асосида агентлик Шаҳритуз ноҳиясидаги мактаб-интернатга ҳомийлик ишларини амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, Улуғ Ватан уруши иштирокчилари, меҳнат фахрийларига ва камтаъминланган оилаларга 128,8 минг сомонийлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Агентлик Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Президенти ижроия аппаратининг топшириқ ва кўрсатмаларини амалга ошириш чора-тадбирлари асосида тинимсиз меҳнат қилишни ўзининг асосий вазифаси, деб билади.

Ҳайтали Боев,  «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Шаҳарлик бўлиш масъулияти

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам       Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг йўлга қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этилишида, Душанбе шаҳри маъмурияти рўёбга чиқараётган ишлар таҳсинга арзийди. Шаҳар раиси Рустами Эмомалининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб

Муфассал...

Умр – бебаҳо неъмат

 

Аллоҳ бор мавжудотлар орасида инсонни алоҳида меҳр-муҳаббат билан яратган. Дунёдаги ҳалол неъматларнинг ҳаммасини унга насиба айлаган. Ҳатто, фаришталарда бўлмаган ихтиёрни азиз ва мукаррам инсон учун бериб қўйган. Лекин афсуски, Яратганнинг бу марҳаматини тушунмай, ўзи қоралаган ишларни қилаётган одамлар ҳам учраб туради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2476975

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9852765
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2693
3395
6088
9818773
97075
122773
9852765

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 28-07-2026 18:57:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015