Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 2736
Печат

 

f xojimurodovaЯрим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал: Хайрли тонг
 
Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 3089
Печат

rahmat bek

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Муфассал: МУАЛЛИМА
 
Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 3265
Печат

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

 
Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 27 Ноябр 2015 Кӯришлар: 4342
Печат

 

k.nasrulloТожикистон… Бу - гўзал, бу муқаддас сўзни тилга олган пайтимизда кўнгиллар ёришиб, кўзларимиз мунаввар бўлади.

Тожикистон… Нақадар дилтортар  сўз! Бу сўзда осмону фалакка бўй чўзган қорли тоғлар этагидан, мусаффо дарёлару зилол булоқлардан биз томон эсадиган ифор бор ва бу бизнинг жону танимизга куч-қувват бағишлайди.

Муфассал: Ватан биттадир, тожикистон – ягона она
 
Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Октябр 2015 Кӯришлар: 2746
Печат

 

armon 1Норали телеграммани тонгда олди. Унда «Нозанин oғиp бетоб, тезроқ кел!» деб ёзилган эди. Норалининг кўз олди қоронғилашди. «Ой-куни яқин эди, соғ бўлсин-да!» Йигитнинг миясига яшин тезлигида урилган дастлабки фикр шу бўлди. Ётоқдош дўсти Қўлдош кўмагида апил-тапил тайёрланиб, ташқарига чиқдилар. Марказий кўчада учраган енгил машиналардан бирини тўхтатиб, тўғри аэропортга жўнашди.

Муфассал: Армон
 

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси тиббиёт университетига ташриф буюрди

 

2018 йилнинг 1 сентябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Сино ноҳиясида тантанали вазиятда Абу Али ибн Сино ҳайкалини очиб, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетида Билимлар куни байрамида қатнашди ва Тинчлик дарсини ўтди.

Муфассал...

ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИ СТАРТ ОЛАДИ

 

Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати- 2018» турнирига старт берилади.

Финал босқичи мусобақаларининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади:

Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест», Муродулло Алиқулов («Сино»).

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525121

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10014486
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3903
7299
11202
9980795
50456
100591
10014486

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 19:56:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015