Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Июн 2016 Кӯришлар: 1072
Печат

 

yodgorlikНаврўз байрами арафасида дўстим Ойбек билан 83 ёшни қаршилаётган Худойберди бобомни кўргани бордик. Улар бизни дуо қилдилар:

-«Болаларим, тинч ва осуда мамлакатда яшаётганингиздан шукрона қилишингиз керак. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Мана, бугун юртимиз - тинч, осмонимиз - мусаффо. Бу кунларнинг қадрига етинглар».

Бобом чуқур ўйга толдилар-да, сўзлай бошладилар:

-Кулол оиласида дунёга келганман. Ота-онам мени етти йил деганда Худодан тилаб олганликлари учун исмимни Худойберди деб қўйишган экан. Отамнинг исмлари Раҳмонали эди. Дўстлари уни Раҳмонали кулол, деб аташарди. Онамни Гулсанам чевар дейишаради. Мендан кейин Хадича ва Робия исмли икки синглим бор. Биз бобомнинг уйидан кўчиб чиққан эдик. Бобомнинг ҳовлисида отамнинг укаси - Мурод амаким яшарди. Амаким билан борди-келди қилиб турардик. Бобом ва бувим ёш ўтиб кетишган экан. Отам улар ҳақларида кўп гапириб берардилар. Бобом 46 ёшида давосиз дардга чалиниб,  бувим эса, тунда йиқилиб, оёқларини синдириб олган ва вафот этган эканлар.

Биз ота-онам билан ўртача ҳаёт кечирардик. Отам кўза, товоқ ва шунга ўхшаш рўзғор буюмлари ясаб, бозорга чиқариб сотардилар. Онам эса, қишлоғимиздаги қиз-жувонларга кийим тикиб берардилар.

Уруш бошланибди, деган совуқ хабар тарқалганига беш ойлар бўлган эди. Кўпчилик қатори отам ҳам урушга кетдилар. Кетишларидан олдин мени ёнларига чақириб: -«Энди бу уйнинг ягона эркаги сенсан. Онангни ва сингилларингни эҳтиёт қил»,- деб тайинладилар.

Ўшанда, 12 ёшда эдим. Отамнинг бу гапларига унча эътибор бермаган эканман. Отам шу кетганларича қайтмадилар. Қўшнимиз Салимжон ака бир оёқда, қўлтиқ таёқ билан қайтди. Бир куни хат ташувчи онамга бир қоғоз бериб кетди. Онамнинг айтишича, у қорахат экан. Бу хабар бир зумда бутун қишлоққа тарқалди. Узоқ-яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар келишиб, ҳамдардлик билдиришди. Отамнинг маъракалари ўтгандан сўнг, ҳамма  қариндош-уруғлар уйларига кетишди. Уйимиз ҳувиллаб қолгандек эди. Онам бечора бизга билдирмай пана-панада йиғлардилар. Онамга раҳмим келарди. Чунки энди отам йўқ, бутун рўзғор ойимнинг зиммасида эди. Бизларни едириб-ичириш, кийинтириш учун онам тиним билмасди. Бир амаллаб қишдан чиқиб олдик. Баҳор кунлари эди. Бир куни онам ўзи тиккан кўйлаклар ва нимчаларни олиб бозорга кетдилар. Кеч тушиб қолса ҳамки, онамдан дарак бўлмади. Хавотирланиб кўчага чиқдим. Узоқдан бир киши онамни кўтариб келаётган ҳолда кўрдим. Қўрқиб кетдим. Югуриб борсам, онам оғриқдан инграр, оёқларидан қон оқарди. Ҳалиги кишининг айтишича, ит қопибди. Турсуной холани чақириб чиқдим. У киши келиб онамнинг оёқларига малҳам босиб, боғлаб қўйди. Эртасига дўхтир чақирдик. Шифокор дори ёзиб берди. Ҳар куни жароҳатга суртиб турдик. Аммо онамнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб борарди. Йигирма кундан сўнг, онамни қутурган ит тишлагани маълум бўлди.

Онам: -«Сингилларингни эҳтиёт қил, улар отангдан мену сенга ёдгорлик», -дея васият қилдилар. Шундай қилиб, онам ҳам бизларни ташлаб кетдилар. Кичик синглим нима бўлганини унчалик тушунмас, аммо каттаси: -«Акажон, энди нима қиламиз? Онам ҳам энди йўқ», -деб зорланиб йиғларди. Онамнинг маъракаларидан сўнг, амаким бизларни олиб кетди. Бир куни янгам амакимга: -«Қачонгача бу етимчаларни боқмоқчисиз? Жонимга тегди-ку», -деганини эшитиб қолдим. Энди бу уйга сиғмаслигимизни сездим. Сингилларимни олиб, уйга қайтдим. Эртаси эрталаб сингилларимга қўрқмай ўтиринглар, мен тушгача келаман, деб кўчага чиқдим. Аммо қаёққа кетаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Отам ҳам, онам ҳам бозорга бориб тирикчилик ўтказишарди-ку, дея бозорга йўл олдим. Бозорда анча айланиб юрдим. Сотадиган ҳеч нарсам, сотиб олишга пулим йўқ, ҳайрон бўлиб тургандим бир киши ёнимга келиб: -«Мана бу юкларимни кўтаришиб юбор», -деди. Мен дарров у кишининг хизматига чоғландим. Уйларигача элтиб бердим. У киши менга бир-икки сўм чой пули берди-да юзимга тикилиб қаради: -Кимнинг ўғлисан? -деб сўради.

- «Раҳмонали кулолнинг», -деб жавоб бердим.

-Ҳа, отангни танирдим. Раҳматли яхши одам эди. Қўли гул кулол. Онанг ҳам қазо қилибди. Худо раҳмат қилсин,- дея юзига фотиҳа тортди-да, -Тирикчиликни қандай қиляпсизлар?- деб сўради.

-Бир ойдан бери амакимникида эдик, кеча келдик. Нима қилишгаям ҳайронман, -дедим.

-Отангнинг касбини давом эттиришинг керак, ота касбини эгаллаган инсон ҳеч қачон хор бўлмайди,- деди.

 Мен ҳалиги пулга иккита нон олиб уйга қайтдим. Ертўладан отамнинг дастгоҳларини олиб чиқдим. У ёқ-бу ёғини тозалаб, ҳовлини бир четига ўрнатдим. Отам билан  бирга ишлаб юрганим учун кулолчиликнинг анча мунча сир-асроридан хабардор эдим. Кечгача лой қориб пишитдим. Эртасига дастгоҳни ишга солиб, битта кўза ясадим. Анча қўлим келишиб қолди. Индинига битта кўза ва иккита товоқ. Уларни яхшилаб қуритиб, бозорга олиб бориб сотдим. Шундай қилиб, анча ўзимизни ўнглаб олдик. Сингилларимни мактабга қўйдим. Улар ҳам бир оз улғайишгач, онамдан қолган тикув машинасини ишга туширишди. Қишлоғимиздаги тикувчи аёлдан бичиш-тикиш ишларини ўрганишди. Бу орада уруш ҳам тугади. Аммо урушдан кейинги очарчилик йиллари жуда оғир кечди. У кунларни бизлар кўрдик сизлар кўрманглар илоҳим, -дея бобом ҳикояларини тугатдилар.

Бобомнинг бошидан кечирган кунларини эшитиб, ёшлик йиллари, болалик чоғлари нақадар аянчли ўтганлигини тасаввур қилдим. Ҳозирги ҳаётимизга таққослаб кўрдим. Биз шундай тинч ва осуда замонга шукрона қилишимиз лозим.

 

Камолиддин Абдуманнонов,

Шаҳринав ноҳиясидаги 7-ўрта умумтаълим муассасаси 8-синф ўқувчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ДИЁРИМ

 

Диёрим, мен сенга меҳримни берай,

Сен менга энг гўзал наҳорларни бер.

Ҳавоси сафоли шабнам тўкилган,

Нуқралар сочилган баҳорларни бер.

Муфассал...

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
886663

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3528105
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2644
2318
4962
3495999
93309
97897
3528105

Сизнинг IPнгиз: 34.236.245.255
Бугун: 27-10-2020 22:46:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015