Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 03 Апрел 2019 Кӯришлар: 83
Печат

 

hasad 2019Бозор қилиб уйга қайтаётган Жавод маҳаллада гап сотиб ўтирган хотинларнинг гапини эшитиб қолди:

-Бир гап айтсам, сизлар ҳам хурсанд бўласизларми? Қўшнимиз Назокат аянинг неварасини Хўжандга узатишармиш. Йигит катта бир фирмада ишлармиш. Ота-онаси асли новлик экан.

- Ҳа, рост, мен танийман ўша оилани, йигит ҳам роса келишган.

- Бўлмаса узукка кўз қўйгандай бўларкан-да, Севаранинг одоби ҳам, ҳусни ҳам ҳавас қилса арзигулик, ҳадемай ўқишни битиради, бахтларини берсин…

z bonu 2019Жаводнинг дилида эски хусумати қўзғади. Хотинлар айтган ўша оила билан болалигидан борди-келдилари бор. Жамшидни Жавод билан ўртоқ қилиб қўйишган. Сиртдан билдирмаса-да, Жавод шаҳарлик ошнасини омад зиналаридан тобора кўтарилиб бораётганини ич-ичидан эзилиб кузатади, ҳасад ўтида ёнади. Энди эса, бу масала. Нега энди Новнинг энг чиройли қизи Жамшидники бўларкан? Эҳ, афсус, Севара билан ўнинчи синфда қаттиқ айтишиб қолувди, шу-шу қиз унинг юзига қарамайди. Уйдагилар уни келин қиламиз дейишганда, ўзи «олмайман» деди-да, ортидан «яхши кўргани бор» деб, гап тўқиб қўйди. Бу орада дадаси бир бойваччароқ ошнасининг қизини келин қилишга ўғлини ҳам, хотинини ҳам кўндирди. Тўй ўтди. Жамшид тўйда астойдил хизмат қилди, ўртоқлик бурчини ортиғи билан бажарди. Жавод эса, унинг шу рафторини ҳам ҳасад билан кузатди.

Энди нима қилса экан-а? Ўйлай-ўйлай, охири шаҳарга йўл олди. Эски «ойимча»сини кўриб келади, бир пайтлар дадаси олиб берган квартирада у билан хўп айш-ишрат қилган. Ўшани ишга солишни режалаштирди бу ғаламис йигит. Ёлғоннинг бир куни барибир миси чиқишини ўйламади, қонида гупурган шайтонга «Астағфурулло» демади, неча йилдан бери тижорат ишига Жамшид беминнат ёрдам бераётганини ҳам унутди. Ойимчасига «Фалон соатда телефон қиласан, сени Севара деб атайман», - деб тайинлади.

Жамшиднинг виқор билан қад кўтарган корхонасига Жавод иккинчи юзи – табассум билан, бор маҳоратини ишга солиб кириб борди. Иш юзасидан гаплашган бўлишди. Шунда Жаводнинг телефони жиринглаб қолди. «Сотка»сини қўлига олиб, Жамшидга «Кечирасан», - деди-да, гаплаша бошлади:

- Э, салом, қандайсан, зўрмисан? Э, қойил, Севарчик. Мен ҳам сени соғиндим. Бугун висолингга яна етишарканман-да (шунда у томондан уятсизлик аралаш қаҳ-қаҳа эшитилди. Жавод жўрттага телефон микрофонини баландлатиб қўйганди). Бўпти, Севара, 12даги ўзимизнинг хонамизда бир соатдан кейин мени кут. Калит бор-а, ўзингда. Бўпти, хайр жоним…

«Сотка»ни кўйлагининг киссасига соларкан, Жавод Жамшиднинг ҳайратдан қотган юзини кўрди. Жамшид Севарани бир-икки марта узоқдан кўрган, ёмон қизга ўхшамасди, аммо ҳозирги ҳолат…

- Биринчидан, қизларни «чик» деб эркалашмайди, иккинчидан, сенинг оиланг бор-ку. Бу қайси Севара ўзи?

- Нима қилай, болалигимиздан учрашиб, ўрганиб қолганмиз. Қайси бўларди? Қўшнимизнинг қизи-да. Ҳол-жонимга қўймайди. Менам уни кўрмасам туролмайман, тўғриси. Унга айтдим: «Ҳой қиз, бу ўйинларни йиғиштирайлик энди, ҳадемай ўқишни битирасан, яхши куёвга берайлик», деб. «Йўқ, менга сиздан бошқаси керакмас»,- дейди. Қўлимда пул ўйнашини кўриб, анча йилдан бери менга боғланиб қолган.

Жамшиднинг энди бу гапларни эшитгиси келмасди. Жавод билан тезроқ хайрлашишга уринди. Хайрлашиш олдидан деди:

- Бу ишнинг касофати ёмон дердилар бобом, сенга шуни эслатиб қўймоқчиман.

Жавод эса, унинг олдидан сипо бўлиб чиқди-да, ташқарида машинасига ўтириб олиб, роса маза қилиб кулди. Шундай қилиб бир ҳурлиқо қизнинг номини булғади. Шунча йиллик дўстининг туйғуларига хиёнат қилди. Жамшид худди шу куни Севара билан учрашиши лозим эди. Ота-онасига бўлган гапларни айтиб ўтирмади-да, «Бугун ишим кўп, учрашувни қолдиринглар»,- деди. «Наҳотки Севара шундай қиз бўлса?»- деган ўй хаёлини тарк этмасди. Кўнгли тозалигидан «Қани ўша соатда бир борай-чи, ростдан ҳам Севара Жаводнинг уйига келармикан», - демади. Бу фикр унинг хаёлига кейинроқ келади.

Орадан йиллар ўтди. Жамшид уйланди, Севара ҳам шаҳарга – яхшигина оилага келин бўлиб тушди. Бир куни гап орасида Жамшид онаси билан Севара ҳақида сўзлашиб қолишди. Йигит ўшанда юрагига қоронғулик солган суҳбатни айтиб берди.

- Вой болам-ей, айтдим-а, нега бирдан ўзгариб қолдинг, деб. Ўша пайтда айтсанг бўлмасмиди? Ахир, бу ғирт туҳмат-ку. Орқасидан пойлаб борганингда билардинг, болам. Севарадай покдоман қиз номини шунча ёмон қилганмиди Жавод, тоза ахмоқ бола экан-ку. Ҳа, отасига тортибди-да. Отаси ҳам шунақа ғаламис, доим дўстларини, ҳамкорларини сотиб юради, деб эшитгандим. «Нафси ҳеч тийилмади», - деб айтувди бобонг. Жавод билан бошқа борди-келди қилма, умуман кераги йўқ унинг… Э, касофати ўзига урсин, илоҳим…

Эртасига Жамшид Жаводни идорасига чақиртирди, Севара масаласини ойдинлаштирмоқчи бўлди. Жавод яна айёрликка ўтди:

- Нима, менга ишонмайсанми дўстим? Илгари кечқурунлари учрашардик, ҳозир оиласи бор, шунинг учун кундузлари келади,- дея телефонини қўлига олди.

- Ало, Севарчик, салом, ёнингда ҳеч ким йўқми? Қачон келоласан? Мен ҳозир келишингни истаяпман, жудаям соғиниб кетдим сени. Ҳа, таксидаман. Кел, бир кўришайлик бўлмаса. Бир соатдан кейинми, бўпти…

«Мана, кўрдингми дўстим, мени айблама, жон деб келади у», - дегандай Жамшидга қаради.

Жамшид Жавод кетгач, бир оз ўйланди, охири бориб, ўз кўзи билан кўришга аҳд қилди. Жаводнинг 12-даҳадаги квартирасини биларди, бир-икки марта туғилган кунига борганди. Жамшид олдинроқ борди-да, сал нарида машинасини қўйиб кузата бошлади. Бир соат кутди, икки соат кутди. Ҳеч ким келмади. Уч соат ўтгандан кейин Севара ишлайдиган фирмага йўл олди. Севара иш билан банд, компютердан бўшамасди. Бу орада иш соати тугаб, турмуш ўртоғи уни машинасида олиб кетди. Шунда Жамшид «дўсти» унинг бахтини кўролмай, ўйин қилганини тушунди, лекин энди кеч эди.

Жавод иш билан яна Жамшиднинг олдига келганда юзига шунақанги мушт туширдики, у буни бир умр унутмайди.

Зулайҳо Бону.

 

Спитамен ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Сени телбалардай соғинганим рост…

 

Шуҳрат ШОКИР 1987 йил 14 апрелда  Исфара шаҳрининг Офтобрўй қишлоғида туғилган. 2004 йили шу қишлоқдаги ўрта мактабни, 2010 йилда Хўжанд давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлади. Шеърлари вилоят ва жумҳурият матбуотида ҳамда бир қатор адабий - маърифий сайтларда эълон қилинган.

Муфассал...

«Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди…»

 

Ўлмас Жамол бундан ўн йиллар муқаддам ушбу сатрларни битган эди:

Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди,

Оёқлардан кетиб қувват, бу кўзлар нобино бўлди.

 Тўкилди тишларим, сочлар оқарди, дилда йўқ ёлқин,

Узоқ умримда танҳолик бугун ноҳақ жазо бўлди...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
764
Мақолаларни кӯрганлар сони
452741

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2182303
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
666
1216
3264
2167455
35996
8521
2182303

Сизнинг IPнгиз: 54.211.135.32
Бугун: 24-07-2019 11:31:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015