Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 31 Март 2016 Кӯришлар: 2089
Печат

 

futbollll «Жаҳон чемпионати-2018» ва «Осиё кубоги-2019» турнирлари бирлашган гуруҳ саралаш босқичининг 9-турида Тожикистон миллий терма жамоаси амалдаги қитъа чемпиони – Австралия термасига қарши майдонга тушди.

«Яшил қитъа»нинг Аделаида шаҳрида бўлиб ўтган бу учрашувда футболчиларимиз Австралия бош жамоасига қарши тенг кураш намойиш эта олмадилар ва йирик - 0:7 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

Куни кеча, 29 мартда гуруҳ саралаш босқичининг сўнгги, 10-турида Мубин Эргашев шогирдлари Қирғизистон терма жамоасини қабул қилдилар. Ҳисоб 0:1 кўринишида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

НОЧОР ҚОЛГАН ЖАМОА

Футбол бўйича мамлакат олий лигаси жамоалари ўртасидаги чемпионат қатнашчиси Истаравшаннинг «Далерон-Ўратепа» клуби жорий йилда бўлиб ўтадиган XXV республика биринчилигида қатнашмайдиган бўлди.

Жамоа мураббийлар штабидаги манба тарқатган хабарга кўра, бунинг асосий сабаби ночор молиявий аҳволдир.

Шундай қилиб, бу йилги Тожикистон чемпионатида 10та жамоа бош соврин учун кураш олиб борадиган бўлди.

Улар қуйидаги клублар: «Истиқлол» (Душанбе), «Хўжанд» (Хўжанд шаҳри), «Равшан» (Кўлоб), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода шаҳри), «Хайр» (Ваҳдат шаҳри) ЦСКА «Памир», «Барқчи» (Душанбе шаҳри жамоалари), «Вахш» (Қўрғонтепа), «Парвоз» (Бобожон Ғафуров ноҳияси), «Ҳосилот» (Фархор ноҳияси).

Юбилей-XXV чемпионат биринчи тур ўйинларига 7 апрел куни старт берилади.

---------    Енгил атлетика    ---------

КУЧЛИ СПОРТЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Душанбедаги республика марказий стадионида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мамлакат биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистоннинг энг кучли енгил атлетикачилари аниқлаб олинди.

Суғдлик ака-сингил Александр ва Кристина Проженколар 200 ҳамда 400 метр масофага югуришда ғолиб чиқиб, иккитадан олтин медал соҳибига айланишди.

Меҳрангез Назарова (800 ва 1500 метр) ва Меҳрибон Шамсиддинов(1500 ва 3000 метр)лар ҳам айнан шундай натижа қайд этдилар.

Ядро ирғитувчи Фаридун Ашуров 12,30 метрлик натижа кўрсатиб, турнир ғолиби бўлди. Диск улоқтиришда эса, у 44,02 метрни забт этди.

 

======    Жаҳонда    ======

------------     Футбол    ------------

«ЕВРОПА-2016»ГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК

Жорий йилда Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати турнирига «Кўҳна дунё» қитъаси давлатлари бош жамоалари ўртоқлик учрашувлари ўтказиш жараёнлари билан қизғин ҳозирликни бошлаб юбордилар.

Леонид Слуцский раҳбарлигидаги Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари доирасида литвалик футболчиларни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида устунликка эришди.

Дунё футболининг гигантларидан бири – амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси ўз майдонида Англия термасини қабул қилди.

Аввалига «Немис машинаси» 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Дастлаб майдонда кучларни тенглаштирган, кейин эса, мезбонлар дарвозасига учта гол урган буюк британияликлар 2:3 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар.

Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди: Португалия-Болгария-0:1, Голландия-Франция-2:3, Полша-Финляндия-5:0, Венгрия- Хорватия-1:1, Бразилия-Уругвай-1:1.

------------     Сув спорти    ------------

РОССИЯЛИКЛАР ОЛИМПИАДАГА БОРИШАДИ

Голландиянинг Гауд шаҳрида сув полоси бўйича аёллар ўртасида Рио-де Жанейрода ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг1/4 финал босқичида йўлланмани қўлга киритиш учун Россия ва Греция терма жамоалари ўзаро беллашди.

Ўйиннинг асосий вақти 10:10 кўринишидаги дуранг натижа билан тугади. Ғолибни аниқлаш учун учрашувдан кейин ўтказилган зарбалар сериясида россияликларга омад кулиб боқди. Улар 3:2 ҳисобида рақибларини доғда қолдиришди.

Шундай қилиб, ёзги олимпиадада иштирок этиш бахти рус ватерполчиларига насиб этди.

------------     Теннис    ------------

БЕЛЛАШУВ ЯКУНИГА ЕТМАДИ

Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида теннис бўйича соврин фонди 6 134 605 долларга тенг бўлган халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг иккинчи давраси жадвалига киритилган босния ва герцеговиналик Дамир Жумхур ва испаниялик Рафаэл Надал ўртасидаги қарама-қаршилик ниҳоясига етмай тўхтатилди.

Учинчи асосий сетда ҳисоб 2:6, 6:4, 3:0 (сет ниҳоясига етмади) кўриниш ҳолатини олганида Рафаэл Надал учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Ғолиблик эса, Дамир Жумхурга берилди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Мен ўша сиз кўриб, олқишлаган Маҳмуджон»

 

Таниқли актёр ва бошловчи Маҳмуджон Воҳидов жуда қисқа - 38 йил умр кўрган. Афсуски, у бизни айни ижодий камолот даврида фожиали тарзда тарк этди. Мумтоз актёр ўзининг қисқа умри мобайнида театр ва кино, концерт эстрадаси, радио ва телевидениега катта янгиликлар билан кириб келиб, халқимизнинг маданий жиҳатдан ривожланишида ўз ҳиссасини қўшди.

Бетакрор актёр ҳаёти ва фаолиятига оид олимлар, актёрлар, адиблар,

Муфассал...

Ажаб эрур бу дунёнинг асрорлари

 

 

СУВ ҲАЁТДИР, СУВ – ҲАЁТ

Шу муборак, шу муқаддас заминнинг,

Ҳам оҳори, ҳам баҳори сув билан.

Бу заминда жонзот борким, барининг,

Ҳам наҳори, ҳамда бори сув билан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559732

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10118996
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3311
5837
36404
10039118
16089
138877
10118996

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 20:48:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015