Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 2171
Печат

 

amonatҚозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида спортнинг шаҳмат тури бўйича Марказий Осиё кубоги мусобақалари якунига етди.

 Бу халқаро «дона сурувчи»лар беллашувида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фаррух Амонатов 9,5 очко жамғариб, фахрли иккинчи ўринни ишғол қилди.

Турнир ғолиби – мезбон қозоқ шаҳматчиси ҳам 9,5 очко тўплаган бўлиб, у эришган ғалабалар сони вакилимизга нисбатан кўпроқ эканлиги уни ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига олиб чиқди.

Турнирнинг бронза медали совриндори ҳам Қозоғистон намояндаси Пётр Костенко бўлиб, у 7,5 очкони қўлга киритган.

Таъкидлаш жоизки, 37 ёшли Фаррух Амонатов халқаро гроссмейстер меъёрларини бажарган ягона тожик шаҳматчисидир.

ГУРУҲЛАР АНИҚЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида келгуси йилнинг 10-21 феврал кунлари мини-футбол бўйича бўлиб ўтадиган «Осиё чемпионати-2016» турнирининг финал босқичида иштирок этувчи жамоалар гуруҳини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, терма жамоалар қуйидаги гуруҳларга ажратилди:

«А» гуруҳи: Ўзбекистон, Қирғизистон, Ливан, Саудия Арабистони;

«В» гуруҳи: Эрон, Ироқ, Хитой Халқ Республикаси, Иордания;

«С» гуруҳи: Таиланд, Ветнам, Хитой Тайпей, Тожикистон;

«D» гуруҳи: Япония, Австралия, Малайзия, Қатар.

Эслатиб ўтиш жоизки, қитъа биринчилигининг энг яхши бешта терма жамоасига 2016 йилнинг 10 сентябридан 2 октябригача Колумбияда футзал бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

 

ХўЖАНДДА ХАЛҚАРО ТУРНИР

Суғд вилоятининг маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи Қаҳрамони Исмоил Ҳамзаалиев хотирасига бағишланган халқаро анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди.

Халқаро турнирда мамлакатимизнинг турли минтақалари – Хатлон, Суғд, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятлари, Душанбе шаҳри, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон республикалари намояндалари ўзаро ғолиблик учун рингга кўтарилдилар.

Суғд вилояти бокс федерациясидаги манбанинг маълум қилишича, анъанага айланган халқаро хотира турнирини ўтказишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида спортнинг мазкур тури оммавийлигини оширишдир.

 

ОЛИМПИАДА ДАСТУРИДА ЯНГИЛИК

Халқаро олимпиада қўмитасидан тарқатилган хабарларга кўра, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ёзги олимпиада дастурига янгилик киритилиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, курашнинг самбо йўналиши олимпиада спорт турига айланади.

Самбо - яккакураш тури, ўз-ўзини ҳимоя қилиш мажмуа тизимидан иборат бўлган курашдир.

Курашнинг самбо турига 1938 йилда СССРда асос солинган бўлиб, у икки йўналишда амал қилади.

Биринчи: курашнинг оммавий спорт тури сифатида.

Иккинчи: ҳуқуқ муҳофазаси органларига кадрлар тайёрлаш воситаси…

 

РОССИЯЛИКЛАР – ЕВРОПАДА БИРИНЧИ

Исландиянинг Рейкявик шаҳрида шаҳмат бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Европа чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди.

Россия Федерацияси эркаклар терма жамоаси турнирда муваффақиятли иштирок этиб, 18 имкониятдан 15 очкога эга бўлди ва ўз тарихида тўртинчи маротиба Европа чемпиони, деб эътироф этилди.

Россияликлар илгари 1992, 2003, 2007 йилларда ҳам қитъа чемпионлигига эришишган.

Мамлакат аёллар терма жамоаси ҳам Европада энг кучли эканлигини исботлади. Россияликлар 18 имкониятдан 17 очкога эгалик қилиб, барча рақибларини доғда қолдиришди.

 

ПРЕМЕР-ЛИГАДА ТАНАФФУС

Куз-баҳор тизимига асосланган Россия премер-лигаси биринчилигида танаффус эълон қилинди.

Сўнгги 18-турда мусобақа пешқадами Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) футболчилари Екатеринбург шаҳрида «Амкар» клуби меҳмони бўлишди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Турнинг қолган учрашувлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Мордовия»-«Терек»- 0:0, «Зенит»-«Уфа»- 1:1, «Спартак»-«Криля Советов»- 1:0, «Локомотив»-«Урал»- 2:2, «Кубан»-«Краснодар»- 2:3, «Ростов»-«Рубин»- 1:0, «Динамо-М»-«Анжи»- 1:2.

Россия чемпионатининг якунига етган кузги босқичидан сўнг, ЦСКА жамоаси 37 очко билан турнир жадвалини бошқариб келмоқда.

Ростовликлар иккинчи (34 очко), «Локомотив» клуби (32 очко) учинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

БИР НИГОҲ КУЗАТАР МЕНИ…

Мен қаерга борсам, қайси бир ишга қўл урсам, отам кузатиб тургандек бўлаверади. Қулоғимда эса, у кишининг: -Ўғлим, ҳалол меҳнат қилган одамнинг иши доим баракали бўлади, ерни ҳеч қачон алдамагин, шундагина у хирмон-хирмон ҳосил беради,- деган сўзлари янграб туради.

Отам – Аҳад Раҳмоновнинг меҳнат фаолияти Иккинчи жаҳон уруши даврида бошланган.

Муфассал...

Касбига фидойи инсон

Гўзал Тожикистонимизда барча соҳалар ривожи йил сайин ошмоқда. Яратилаётган шарт-шароитлар эса, бунинг учун имконият вазифасини ўтаяпти. Соҳалар орасида қишлоқ хўжалиги алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, она-замин инсониятни тўйдиради ва ўз бағрига олади. «Оқ олтин» республикамизнинг миллий бойликларидан бири саналади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси ҳурматли Эмомали Раҳмон 2018 йили мамлакат Олий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511823

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9964637
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
607
3203
3810
9940695
607
100591
9964637

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 05:20:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015