Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 1890
Печат

 

tennisЖорий 2015 йилнинг 19-23 сентябр кунлари мамлакатимиз пойтахтида теннис бўйича Тожикистон Республикаси Президенти кубоги  халқаро турнири бўлиб ўтади.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўйича қўмитадаги манба тарқатган маълумотларга кўра, халқаро мусобақаларда маҳаллий ва хорижий спортчиларнинг иштирок этишлари кутилмоқда.

Айни пайтда республикамизда теннисни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, Душанбе, Хўжанд ва Чкалов шаҳарларида ёш теннисчиларни тарбиялашга ихтисослашган спорт мактаблари амал қилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Тожикистон Республикаси Президенти кубоги халқаро турнири 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

БИШКЕКДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ

Қирғизистон Республикаси бош шаҳри Бишкекда спортнинг енгил атлетика тури бўйича байналмилал мусобақалар ниҳоясига етди.

Турнирда Россия Федерацияси, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг 340 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Ўн бир нафар тожикистонлик енгил атлетикачилар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда вакилларимиз муваффақиятли чиқиш қилиб, саккизта: учта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритдилар.

Ҳасан Ғаффоров (3 минг метрга югуриш), Алексей Проженко (200 метрга югуриш) томонидан ва 4х400 эстафета мусобақаларида энг юқори кўрсаткичлар намойиш қилинди.

РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНАТИ ЎТДИ

 Душанбе шаҳрида «Кикбоксинг гиёҳвандликка қарши» шиори остида спортнинг мазкур тури бўйича 2000-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида республика чемпионати мусобақалари ўтказилди.

Мамлакат биринчилиги мусобақаларида Душанбе шаҳри, Суғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятлари ва Ҳисор водийси минтақаларининг 100 нафардан ортиқ намояндалари қатнашдилар.

Турнир ғолиблари медаллар, «Фахрий ёрлиқ»лар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Республикамизда «Соғлом турмуш тарзи» ғояларини талқин қилувчи бундай мусобақалар тез-тез ўтказиб турилади.

 «КИЧИК ОЛИМПИАДА» ТУГАДИ

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қитъа тарихида биринчи мартаба I Европа ўйинлари мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

«Кичик олимпиада» деб номланган бу турнирда «кўҳна дунё»нинг эллик давлатидан олти минг нафар намоянда спортнинг 20 тури бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақаларда 253 та медаллар мажмуаси ўз эгаларини топди.

Спортнинг айрим турлари бўйича ғолиблар келгуси йили бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Умумжамоа ҳисобида россияликлар164 та:79 та олтин, 40та кумуш, 45та бронза медалларига эгалик қилиб, биринчи ўринни ишғол қилдилар.

Иккинчи жой майдон эгалари- озарбайжонлик (21-15-20) спорт усталарига насиб қилди.

Англия (18-10-19) терма жамоаси ҳам кучли учликдан жой олди.

РОССИЯЛИКЛАР ЙЎЛЛАНМАДАН МАҲРУМ

Будапешт шаҳрида баскетбол бўйича аёллар ўртасида Европа чемпионати беллашувлари якун топди.

Бешинчи жой учун кечган курашда туркияликларга 66:68 ҳисобида имкониятни бой берган Россия терма жамоаси баскетболчилари келгуси 2016 йилнинг июн ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.

Мусобақа регламентига кўра, ғолибдан ташқари қолган тўртта, яъни 2-5- жойларни эгаллаган терма жамоаларга ҳам олимпиада йўлланмаси бериларди.

Россия аёллар терма жамоаси 2004, 2008 йиллардаги олимпиадаларда бронза медали совриндори бўлган.

Европа чемпионати мусобақалари Венгрия ва Руминияда бўлиб ўтди.

СОВРИН ФОНДИ 589 МИНГ ЕВРОГА ТЕНГ МУСОБАҚА

Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида теннис бўйича Касбий-теннисчилар ассоциацияси (АТР) доирасидаги халқаро турнир якунланди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси -Денис Истомин ушбу турнирнинг ғолиби бўлди.

У ҳал қилувчи финал босқичида америкалик теннисчи Сэм Куэррини 7:6, 7:6 ҳисобида доғда қолдирди.

Соврин фонди 589 минг еврога тенг бўлган мусобақанинг финал учрашуви 1 соату 42 дақиқа давом этди.

Денис Истомин илгари ҳам АТР даражасидаги мусобақаларнинг жуфтлик тартибдаги учрашувларида икки бор ғолиб чиққан.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Фармонлар ижросидаги совуққонлик – тартибсизликлар омили

 

Қонун устуворлиги ва фармонлар ижросининг сўзсиз таъминланиши, жамиятнинг бир маромдаги тараққиёти, жамоатчилик тартиб-интизоми мустаҳкамлигининг бош кафолатидир.

Устувор тартиб-интизомга асосланган жамият ҳар жиҳатдан: ҳам иқтисодий-ижтимоий, ҳам маданий-сиёсий равнақ топишнинг тўғри йўлидан боради.

Муфассал...

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327590

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9202065
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1366
8394
9760
9169854
84444
121442
9202065

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 09:05:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015