Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 2118
Печат

 

dilshod nazarovХитойнинг Ухан шаҳрида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Осиё чемпионати турнири ниҳоясига етди.

Унда Тожикистон енгил атлетикасининг етакчиси Дилшод Назаров босқонни 77 метру 88 сантиметрга ирғитиб, ўз фаолиятида учинчи бор Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Шунингдек, қитъа биринчилигида мамлакатимизнинг Фарҳод Куралов, Александр ва Кристина Проженколар, Даврон Отабоев сингари кўзга кўринган енгил атлетикачилари ҳам қатнашдилар.

Тожикистон енгил атлетикачилари энди 22-30 август кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрланиш учун ўқув-машғулотларни бошлашади.

МАВҚЕ ТЎРТ ПОҒОНА ЯХШИЛАНДИ

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) май ойи учун жаҳон терма жамоаларининг рейтинг-варақасини эълон қилди.

Янги мавқе рўйхатига кўра, 173 очко тўплаган Тожикистон миллий термаси илгари эгаллаб турган 143-ўриндан 139-жойга кўтарилиб олди.

Осиё қитъаси терма жамоалари ўртасида бир поғона юқорилаб, 21-ўринни ишғол қилиб турибди.

Рейтинг-варақада ҳамон амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси пешқадам бўлиб қолмоқда.

Учинчи ўринда бораётган Белгия бош жамоаси ўз мавқеини яхшилаб, иккинчи жойга эгалик қилди.

Франция терма жамоаси кучли ўнликка қайтиб, 9-ўринни эгаллади. Швейцария термаси эса, 9-жойдан 11-ўринга тушиб кетди.

ЎСМИР ВА ЁШЛАР РАҚИБЛАРИ АНИҚ

Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб- квартирасида футбол бўйича ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2016» турнирининг гуруҳ саралаш бочқичи иштирокчиларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, ўсмирларимиз терма жамоаси «Е» гуруҳидан ўрин олди ва Қатар, Ироқ ва Туркманистон ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

Гуруҳ саралаш босқичи ўйинлари 16-20 сентябр кунлари Қатар давлати пойтахти Доха шаҳрида ўтказилади.

Ёшлар терма жамоаси «F» гуруҳи аъзолари қаторида бўлиб, Ироқ, Баҳрайн ва Малдив ороллари намояндалари билан беллашади.

Гуруҳ босқичининг 2-6 октябр кунлари бўлиб ўтадиган мусобақаларига мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилади.

«БАРСЕЛОНА» – ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ

Германия пойтахти Берлин шаҳрида Европа клубларининг нуфузли турнири – Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Италиянинг «Ювентус» ва Испаниянинг «Барселона» жамоалари бош соврин учун ўзаро кураш олиб бордилар.

Учрашув тенг курашлар асосида бошланиб, унинг иккинчи қисми ўнинчи дақиқасигача дуранг кўринишдаги – 1:1 ҳисоби ҳукмронлик қилди.

Иккинчи қисмда испанияликлар устунликни ўз қўлларига олиб, аввал Луис Суарес, асосий вақтга қўшиб берилган беш дақиқада Неймарлар рақиб дарвозасига биттадан тўп йўллаб, ғалабани илиб кетишди. Якуний ҳисоб – 1:3.

Шундай қилиб, «Барселона» жамоаси ўз тарихида бешинчи марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

 

АМЕРИКАЛИК ТЕННИСЧИ МУВАФФАҚИЯТИ

Париж шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионати мусобақаларига якун ясалди.

Аёллар ўртасида америкалик Сирена Уилямс «Роллан Гаррос» турнирининг ғолиби, деб топилди.

У мусобақанинг финал босқичида чехиялик теннисчи Люси Шафаржовага қарши кортга чиқди.

Шиддатли кечган беллашув натижаси 6:3, 6:7, (2:7) 6:2 ҳисобида америкалик теннисчи фойдасига ҳал бўлди.

Бу Сирена Уилямснинг «Роллан Гаррос» турниридаги учинчи, «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақалардаги йигирманчи ғалабасидир.

 

КАСБИЙ РИНГДАГИ МАҒЛУБИЯТСИЗ «ЮРИШ»

Қозоқ боксчиси Роман Жайлауов касбий рингда мағлубиятсиз чиқиш қилиб, сурункасига ўзининг ўн бешинчи ғалабасига эришди.

Жанубий Африка Республикасида ўтказилган рейтинг жангида у майдон эгаси Луянда Жакога қарши рингга кўтарилди.

Муштлашув яққол қозоқ боксчиси устунлигида бошланди ва биринчи уч минутликнинг ўзидаёқ Роман Жайлауов рақибини нокаут ҳолатига тушириб, юз фоизли ғалабага эришди.

Мутахассисларнинг фикрларича, қозоқ боксчиси ўз чиқишларини шундай давом эттирса, яқин пайтларда чемпионликка даъвогарлар сафига қўшилиши мумкин.

«Халқ овози» спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Саодатли келажакни кўзлаб…

 

- Соҳибистиқлол серқуёш юртимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг тобора ривожлантириб борилиши ёш авлод келажаги учун шароит яратиб бериш демакдир. Зеро, бу йўлда уларга мустаҳкам асослар яратиб берган ҳолдагина, қилинган меҳнатлар ўз самарасини кўрсатади. Биз фаолиятимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми,

Муфассал...

Эҳтиёт бўлинг, шаҳримизда карта қаллоблари!

 

Техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари ҳаётимизга дадил кириб келмоқда. Замондошларимиз - етти ёшдан етмиш ёшгача уяли телефондан бемалол фойдаланишади. Интернет тармоғига телефон орқали уланиш имкониятлари барчага бирдек яратилган. Мамлакатимиз пойтахти транспорт воситаларида карталар орқали йўлкира тўлашга ҳам кўникиб қолдик, ҳисоби. Бугунги куннинг асосий талабларидан бири - ҳисоб-китобларни нақд пулсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2480375

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9861384
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1408
3769
14707
9818773
105694
122773
9861384

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.85
Бугун: 31-07-2026 07:39:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015