Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 16 Феврал 2018 Кӯришлар: 2336
Печат

 

komronshoh 1Давлатни дунёга танитадиганлардан бири буюк қалам соҳиблари бўлса, бошқаси спортчилардир. Бизнинг давлатимиз ҳам бугунги кунда дунё таниган давлатлар қаторидан ўрин олмоқда. Бунда спортчи ёшларимизнинг ҳиссалари беқиёсдир. Бугун биз азиз Ватанимиз -  Тожикистон байроғини жаҳон мусобақаларида юксакларга кўтариб, Ватанимиз миллий мадҳиясининг янграшига сабаб бўлаётган давлатимиз фахри, етти марта жаҳон чемпиони Комроншоҳ

Устопириён ҳақида сўзламоқчимиз.

Комроншоҳ Устопириён 1993 йилнинг 7 январ куни Тоғли Мастчоҳ ноҳиясининг Ланглиф қишлоғида таваллуд топган. Унинг болалиги Жаббор Расулов ноҳиясининг Тожикобод қишлоғида ўтди. Комроншоҳ 6-синфгача Тожикобод қишлоғидаги 10-ўрта умумтаълим муассасасида, 8-синфгача Хўжанд шаҳридаги Рустамов номли хусусий муассасада таълим олди. 11-синфни Хўжанд шаҳридаги 13-гимназияда битирди. 2015 йилда эса, Хўжанд Давлат олийгоҳининг жисмоний тарбия факултетини тугатди.

1988 йилда отаси, Тожикистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийси, халқаро тоифадаги ҳакам, Суғд вилоятида дзюдо, самбо, миллий кураш ривожланишига катта ҳисса қўшган Усто Устопиров Тожикобод қишлоғида “Ланглиф спорт саройи”  номли кураш бўйича махсус болалар спорт мактабини ташкил этди. Комроншоҳ шу мактабда уч ёшидан бошлаб отаси раҳбарлигида курашнинг сир-асрорларини ўргана бошлади. Спортга болалик чоғиданоқ меҳр қўйган Комроншоҳ олти ёшидан бошлаб ноҳия, вилоят ва республика мусобақаларида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.

komronshohКомроншоҳ 15 ёшидан Осиё, жаҳон ва халқаро мусобақаларида қатнаша бошлади. Бекобод, Тошкент, Ўш, Бишкек каби шаҳарларда ўтказилган мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринлар соҳиби бўлди.

Курашнинг самбо, дзюдо ва миллий турларида қатнашиб, 15 марта Тожикистон чемпиони бўлди. 

2009 йилда самбо бўйича Осиё мусобақасида фахрли учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 2010 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар беш марта Осиё чемпиони ва беш марта жаҳон чемпионига айланди.

2010 йилда Лондонда ўтказилган мусобақада самбо курашининг олимпиадаларга қўйилмаслиги маълум бўлди. Шунинг учун ҳам, Комроншоҳ дзюдо кураши билан шуғуллана бошлади ва беш йил давомида юксак натижаларга эришди. Грузия, Латвия, Болгария, Греция, Россия, Туркия ва Ўзбекистон давлатларида бўлиб ўтган  мусобақаларда қатнашиб, дзюдо кураши бўйича икки марта Гран-при соҳиби бўлди.

Комроншоҳ 2016  йили Тошкент шаҳрида ва 2017 йили Гонконг шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди. Ўша йили дзюдо кураши бўйича жаҳон чемпиони ҳам бўлди.

Комроншоҳ Устопириён эришаётган муваффақиятларида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳиссалари катта. У киши спортчи қаҳрамонимизга:

- Комроншоҳ, ҳеч қачон ўзингни ёлғиз ҳис этмагин, сенинг ортингда 8 миллион Тожикистон халқи турибди. Биз ҳамиша сен билан, – деб курашдаги янги зафарларни қучишга руҳлантирди.

- Комроншоҳ Хўжанд шаҳридаги “Арбоб” қасрида халқимизнинг Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган миллий кураш мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллагани муносабати билан Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон туҳфаси – “Хундай” автомашинаси калитини олгани ҳаётининг энг унутилмас кунларидан бири, деб ҳисоблайди, - дейди отаси Усто Устопиров биз билан суҳбатда.

Комроншоҳнинг спортга бўлган меҳрини болалик чоғлариданоқ қалбида куртак оттира олган спорт мураббийси Усто Устопиров бугун фарзанди эришган ютуқлар туфайли юзлари қувончдан порлайди. Чунки улар ўзлари парваришлаб ўстирган ниҳол мевасини татияптилар. Ўғли ўзлари орзу қилгандан зиёд юксак ютуқларга эришди ва олдинга мардона боқиб, юксаклик сари илдам одимламоқда.

Усто Устопировни саволга тутаман:

- Энг қувончли ва ҳаяжонли дақиқалар ҳақида тўхталсангиз?

- Ҳар бир мусобақада ўғлимнинг ёнида бўламан. Фарзандимнинг олтин медал соҳиби бўлиши ва жаҳон чемпиони бўлган дақиқаларини сўз билан ифодалаб бўлмайдиган бахтли, қувончли, ҳам ҳаяжонли дақиқалар, деб ҳисоблайман, - дейди фарзанди билан фахрланган ота.

Мен улар билан дилкаш суҳбат ўтказарканман, отанинг чексиз қувончига гувоҳ бўлдим ва Яратгандан ҳар бир отага ҳам шундай бахт насиб этишини дил-дилимдан тиладим.

Ноҳиямизнинг мард, жасур ўғлони Комроншоҳ Устопириёнга эса, соғлик-саломатлик, бундан-да юксак чўққиларни забт этишда омадлар тиладим.

 

Муслима ЎЛМАСЗОДА, Жаббор Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ноннинг шифобахш хусусиятлари

 

Тиббиёт ва табиблар эъзозланган жамият баркамол, келажаги буюк шахслар эътиборида узоқ яшайди.Табобот илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино ва унинг устози Абу Бакр Муҳаммад Закариё, нафақат, Шарқ, балки дунё тиббиётининг асосчиларидан ҳисобланади. Ибн Синодан мерос қолган тиббий билим башариятнинг абадий таълимотига айланиб бўлган. Алломанинг инсон саломатлиги учун яратган дори-дармонлари орасида ноннинг  ҳам муҳим

Муфассал...

АЁЛ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТСА…

 

Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2307580

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9098802
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
916
2916
916
9065885
102623
126949
9098802

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 26-01-2026 06:11:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015