Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 1421
Печат

 

yakkakurashКелгуси ойнинг биринчи ўн кунлигида Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида белбоғли кураш бўйича жаҳон биринчилиги турнирига старт берилади.

Унда Тожикистон вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Суғд вилояти белбоғли кураш федерациясидан маълум қилишларича, 16 нафар курашчи 8 вазн тоифасида гиламга чиқади.

Илгари хабар қилганимиздек, белбоғли курашчиларимиз Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақаларида иштирок этишганди.

Тожикистон намояндалари нуфузли мусобақада 54 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи жойни эгаллашган эди.

 

-----------    Сув спорти    -----------

ДУНЁ МИҚЁСИДАГИ МУСОБАҚАЛАРДА

Тожикистонда сув спортининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш тури йилдан-йилга равнақ топиб бормоқда.

Бу спорт билан шуғулланувчи вакилларимиз айни пайтда жаҳон миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, янги мавсумни бошлаб юбордилар.

Шулардан бири - Шаҳриёр Даминов. Эшкак эшувчи Венгриянинг Сегеда ва Сербиянинг Белград шаҳарларида ташкил этилган Жаҳон кубоги беллашувларида иштирок этишга улгурди.

Венгриядаги курашларда квалификацион босқичдан муваффақиятли ўтиб, «С» гуруҳида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гуруҳ босқичи мусобақаларида эса, кучли учликдан жой олди.

Мутахассисларнинг фикрларича, унинг Сербия турнирида эришган натижаси ҳам ёмон эмас. 

 

-----------    Футбол    -----------

«БАРҚЧИ»ДА ЯНГИ БОШ МУРАББИЙ

Олий лига жамоалари ўртасидаги юқори дивизион чемпионати аъзоси Ҳисор шаҳрининг «Барқчи» жамоаси маъмурияти клубга янги бош мураббий тайинланганини маълум қилди.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Виталий Левченко Россия Федерациясининг «Крилев Советов» клуби мураббийлар штабига ишга ўтганидан кейин, ҳисорликларнинг мамлакат чемпионатидаги тақдири Мубин Эргашевга ишониб топширилди.

Янги бош мураббий УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси)нинг «Pro» лицензиясига эга.

Мубин Эргашев илгари «Истиқлол», «Хўжанд», «Вахш» каби бир қатор олий лига жамоаларини бошқарган.

 

======    Жаҳонда    ======

-----------    Олимпизм    -----------

ДАСТУРГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИЛДИ

Лозанно шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро олимпиада қўмитаси йиғилишида 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинлари дастурига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, 3х3 баскетбол, ВМХ фристайл, стол тенниси, аёллар ўртасида рулсиз тўртлик академик эшкак эшиш, эркаклар ўртасида 800, аёллар ўртасида 1,5 минг метрга сузиш, енгил атлетика 4х1000 метрга аралаш, 4х4000 метрга эстафета, жамоавий дзюдо, аёллар ва эркаклар ўртасида жамоавий қиличбозлик.

Шунингдек, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги икки вазн тоифаси олиниб, аёллараро мусабақаларга киритилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, навбатдаги XXXII ёзги олимпиада ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача Японияда бўлиб ўтади.

 

-----------    Бокс    -----------

ФИНАЛЧИ ЖАМОАЛАР АНИҚЛАНДИ

Хабарларимиздан бирида Қозоғистоннинг «Astana Arlans» жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганини таъкидлаган эдик.

Ҳал қилувчи финал босқичининг иккинчи йўлланмаси Кубанинг «Cuba Demadores» жамоасига насиб этди.

«Озодлик ороли» намояндалари ярим финалда колумбиялик чарм қўлқоп усталарини йирик - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

«Astana Arlans» ва «Cuba Demadores» жамоалари ўртасида финал босқичи жанглари ўтказиладиган макон ҳамда муддат ҳақида қўшимча маълумот берилади.

 

-----------    Шаҳмат    -----------

РОССИЯЛИК - ЕВРОПА ЧЕМПИОНИ

Белорус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида шаҳмат бўйича Европа чемпионати мусобақалари якунига етди.

Турнирнинг сўнгги турида грузиялик гроссмейстер Баадур Жобава билан дуранг ўйнаб, умумий очколар сонини 8,5 баллга етказган россиялик Максим Матлаков Европа чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Учинчи ўринни ҳам ғолибнинг ватандоши Владимир Федосеев ишғол этди. У охирги турда Дмитрий Яковенкони доғда қолдирди.

Европа чемпионати мусобақаларида қитъанинг 38 давлатидан 400 нафар шаҳматчи бош соврин учун ўзаро кураш олиб борди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Орзуга завол йўқ

 

Чошгоҳга яқин эшик тақиллади. Ўғлим Шуҳрат эшикни очиб, келган киши билан самимий сўраша кетди. Мен зал ўртасидаги хонтахта ёнида ёнбошлаб, чой хўплаганимча телевизор томоша қилардим. Хона эшигидан "Ассалому алайкум, акажоним", дея Абдужаббор Мўминов кириб келди. Уй ёришиб кетгандай бўлди. Бир амаллаб, ўрнимдан турдим. Қучоқлашиб кўришдик, сўнг ўтириб фотиҳа қилдик, ҳол-аҳвол сўрашдик.

Муфассал...

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087182

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151821
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1341
2101
9747
8112414
1341
89570
8151821

Сизнинг IPнгиз: 18.117.79.92
Бугун: 01-05-2025 12:55:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015