Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 1673
Печат

 

istiklolНуфузи жиҳатдан қитъа клублари ўртасида иккинчи мавқега эга бўлган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирининг гуруҳ босқичи ҳам ниҳоялаб бормоқда.

Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси «D» гуруҳининг 5-тур учрашувини Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида маҳаллий «Дордой» жамоасига қарши ўтказди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари  назоратни ўз қўлларига олишди.

Ана шу устунлик натижаси ўлароқ истиқлолчилар йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Меҳмонлар ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов «хет-трик»ка эришиб, ўз жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги 6-турида «Истиқлол» жамоаси Туркманистоннинг «Алтин асир» клубини қабул қилади. Учрашув 31 май куни Душанбедаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Беллашувда фақат ғалаба қозонишгина «Истиқлол»ни навбатдаги босқичга олиб чиқади.

----------    Футзал    ----------

ЙЎЛЛАНМА НАСИБ ҚИЛМАДИ

Таиландда мини-футбол бўйича ёшлар (U-20) ўртасида «Осиё чемпионати-2017» мусобақалари қизғин давом этмоқда.

Турнирнинг «В» гуруҳида чиқиш қилган Тожикистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишнинг уддасидан чиқмади.

Ёш футзалчиларимиз дастлабки икки учрашувда Индонезияга 3:5, Ветнамга эса, 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Кейинги турлардаги натижалар, яъни Япония билан дуранг-1:1 ўйнаш ва Хитой Тайпейни йирик- 6:0 ҳисобида «тор-мор» этиш ҳеч нарсани ҳал қилмади. 

Шундай қилиб, тўрт имкониятдан 4 очко жамғарган юртдошларимиз плей-офф босқичига чиқа олишмади.

«В» гуруҳидан финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига Индонезия ва Ветнам терма жамоалари эга бўлишди.

----------    Яккакураш    ----------

КАРАТЭ – КЁКУШИНКАЙЧИЛАР ЗАФАРИ

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида Шарқ яккакурашининг каратэ- кёкушинкай тури бўйича ўсмирлар ўртасида ҳалқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия давлатларининг 200 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун татамига чиқдилар.

Тожикистон Республикаси каратэ-кёкушинкай федерацияси раиси Ҳикматулло Кароматовнинг маълум қилишича, терма жамоамиз аъзолари Шерзоди Саъдулло (икки вазн тоифасида), Муҳриддин Мираҳмадов, Муҳаммадсодиқ Содиқов, Абдужалил Баротов сингари ёш спортчиларимиз чиқишлари турнирнинг олтин, кумуш ва бронза медалларига лойиқ кўрилди.

Мазкур мусобақа анъанавий тарзда ҳар йили мунтазам ўтказиб борилади.

 

Жаҳонда

----------    Хоккей    ----------

ШВЕЦИЯ ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТДИ

Германиянинг Кёлн шаҳрида шайбали хоккей бўйича жаҳон биринчилиги мусобақалари якун топди.

Бош соврин учун амалдаги жаҳон чемпиони, океан орти давлати – Канада ва Скандинавия мамлакатлари намояндаси - Швеция терма жамоалари музли майдонга тушди.

Чемпионлик беллашуви кескин ва шиддатли курашларга бой бўлди. Учрашувнинг асосий ва ҳакам томонидан қўшиб берилган қўшимча вақтида дуранг - 1:1 ҳисоби қайд қилинди. Чемпионлик тақдирини буллит зарбалари ҳал қилди. Бунда швецияликлар аниқ ҳаракат қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабани илиб кетдилар.

Турнирнинг бронза медали учун эса, Россия ва Финляндия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Унда 5:3 ҳисоби қайдга олиниб, россиялик хоккейчиларнинг қўли баланд келди.

----------    Бокс    ----------

ИККИ ЙЎНАЛИШ ЧЕМПИОНИ

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳридаги «Мэдисон Сквер Гарнед» спорт саройида касбий бокс кечаси уюштирилди. 

Кечанинг марказий жанги биринчи ярим ўрта вазндаги спортчилар ўртасида WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) ҳамда WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишлари бўйича чемпионлик муштлашуви бўлди.

Унда икки йўналишнинг амалдаги жаҳон чемпиони, америкалик Теренс Кроуфорд ва чемпионликка даъвогар, доминиканлик Феликс Диаслар рингга кўтарилишди.

Жангда амалдаги чемпионнинг кучли эканлиги яққол кўзга ташланиб турди. Ўнинчи уч дақиқаликка келиб, оғир аҳволга тушиб қолган даъвогар – Феликс Диаснинг мураббийлари жангни тўхтатишга мажбур бўлдилар.

----------    Футбол    ----------

ХИЗМАТДА ГЕРМАНИЯЛИК ҲАКАМЛАР

Илгари хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3 июнида Европа клублари ўртасидаги энг нуфузли турнир Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи финал босқичи ўйини ташкил этилади.

Кардифф шаҳридаги «Меллиниум» стадионида ўтказиладиган бу учрашувда Испаниянинг «Реал» ва Италиянинг «Ювентус» жамоалари «яшил майдон»га тушади.

УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) сайтида тарқатилган маълумотга кўра, матчни адолатли ўтказиш мақсадида   германиялик ҳакамлар бригадаси хизматидан фойдаланилади.

Учрашувни майдон марказида Феликс Брих бошқариб боради. Ён чизиқларда унга Марк Борш, Штефан Лупплар кўмаклашишади. Бастиан Данкерт ва Марко Фритцлар қўшимча ёрдамчи ҳакамлар бўлишади. Захирадаги ҳакам Рафаэл Фолтиндир.

Феликс Брих Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида бешта учрашув ўтказган.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Тузоқлардан чиқиб кетгум, узоқларга бориб етгум…

 

Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг "Ака-укалар" қўшиғини тинглаб…

Най инграйди…

Ғижжак нола чекади…

Сўз йиғлайди…

Ҳофиз куйлайди…

Томошабин тинглайди, юрак-юрагидан эзилиб-эзилиб…

Муфассал...

Кесарево жарроҳлиги

 

Ёхуд тиббиёт соҳасидаги баъзи нохуш кўринишлар хусусида

Азиз Ватанимиз мустақиллик йилларида ҳар томонлама гуллаб-яшнади. Турли соҳалар ривожу равнақ топди. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ баъзи соҳаларда ҳанузгача камроқ бўлса-да, негатив ҳолатлар кўзга ташланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида бундай камчиликлар кўзга ташланса, бирам хунук кўринарканки…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2269452

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8914428
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2746
3851
22837
8869230
45198
125971
8914428

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 12-12-2025 20:23:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015