Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1744
Печат

 

h fuzaylovТожикистон миллий терма жамоаси «Осиё кубоги-2017» турнирига ҳозирлик кўриш доирасида кетма-кет иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Аввал Туркманистон термасини қабул қилган Ҳаким Фузайлов шогирдлари уюшқоқлик билан яхши савиядаги футбол намойиш этиб, туркманлар дарвозасига учта жавобсиз тўп йўлладилар.

Пойтахтнинг «Истиқлол» ва миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов «хет-трик»ка эришди.

Иккинчи учрашув эса, Афғонистон терма жамоасига қарши ўтказилди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Манучеҳр Жалилов киритган ягона гол Тожикистон термасининг ғалабасини таъминлади. 

Мамлакат терма жамоасининг бош мураббийси Ҳаким Фузайлов журналистларга берган интервюсида бундай ўртоқлик учрашувларини ўтказиш, «Осиё кубоги-2017»дек нуфузли турнирга тайёргарлик кўришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

------------    Кураш    ------------

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ МЕДАЛЛАРИ

Болгария пойтахти София шаҳрида курашнинг самбо тури бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Тожикистон байроғи остида 52, 74 ва 90 килограмм вазн тоифаларида гиламга чиққан Жоми Ҳасан, Ҳамроз Ражабов ва Комроншоҳ Устопириёнлар турнирнинг бронза медали учун кечган беллашувларда рақибларини мағлуб этиб, кучли учликдан жой олдилар.

Шунингдек, мазкур – дунёнинг 80 давлати намояндалари қатнашган  турнирда Акмалиддин Каримов  ва Шамшод Абдуллаевлар 57 ва 100 килограмм вазн тоифаларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йили Мароккода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам Тожикистон вакиллари Акмалиддин Каримов ва Набимуҳаммад Хоркашевлар ўз вазн тоифаларида республикамиз жамғармасига кумуш медалларини келтиришган эди.

 

======    Жаҳонда    ======

---------------    Бокс    ---------------

ЖАНГ ЕКАТЕРИНБУРГДА ЎТАДИ

Касбий бокснинг WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида «муваққат» чемпионлик жанги 2016 йилнинг 17 декабрида Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда «Мир бокса» («Бокс дунёси») промоутерлик кампаниясининг бошлиғи Андрей Рябинский расман эълон қилди. 

Унда россиялик Александр Поветкин ва канадалик Бермейн Стиверн ғолиблик учун рингга кўтарилишади.

Аслида чемпионликка асосий даъвогар Александр Поветкин амалдаги жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер билан жанг ўтказиши лозим эди. Аммо «сеҳрли диёр»лик чарм қўлқоп устасининг жароҳат олгани сабаб, «муваққат» чемпионлик учун жанг ўтказилади. Муштлашувда устунликка эришган боксчи кейинчалик чемпионлик йўлида Деонтей Уайлдер билан ўзаро куч синашади.

---------------    Шаҳмат    ---------------

КУРАШ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида сайёра шаҳмат тожини қўлга киритиш учун жаҳон чемпионати турнирига старт берилди.

Унда шаҳмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ва чемпионликка даъвогар россиялик Сергей Карякинлар ўзаро дона суришмоқда.

Айни пайтда ортда қолган тўрт тур натижаларига кўра, 2:2 ҳисоби қайд қилинган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, чемпионни аниқлаб берувчи турнир 12 партия давом этади. Беллашув мобайнида қайси шаҳматчи 6,5 очко жамғара олса, ўша ғолиб саналади.

Борди-ю, белгиланган муддатда дуранг натижа қайд этилса, 30 ноябр куни қўшимча партия ўтказиш белгиланган.

---------------    Теннис    ---------------

ОЙНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ

WTA (Жаҳон теннис ассоциацияси) аёллар ўртасида октябр ойининг энг яхши спортчисини аниқлаш учун ўтказилган сўров якунини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, сўровда иштирок этганларнинг 55 фоиз овозини тўплай олган словакиялик теннисчи Доминика Цибулкова октябр ойида жаҳоннинг энг яхши теннисчиси, деб тан олинди.

Иккинчи ўрин эса, Полша теннис мактаби тарбияланувчиси Агнешка Радванскаяга (33 фоиз) насиб этди.

Кучли учликка яқинда Сингапурда ўтказилган мавсум якуний турнирининг ғолиби, германиялик Анжелика Кербер (12 фоиз) якун ясади.

---------------    Футбол    ---------------

РОНАЛДУНИНГ ЯНГИ ШАРТНОМАСИ

Португалия терма жамоасининг сардори, «Реал» (Испания) клубининг ҳужумчиси Криштиан Роналду ўз жамоаси билан янги шартнома имзолади.

XXI асрнинг 2021 йилигача мўлжалланган келишувга кўра, Роналду дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди. У ойига 45 миллион фунт меҳнат ҳақи олади ва беш йил бадалида 225 миллион фунт даромад қилади.

Криштиану Роналду «Реал» таркибида Чемпионлар лигаси, Испания кубоги (икки мартадан), Испания чемпионати, УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) ва Испания суперкубоклари мусобақаларида ғолиб чиққан. Уч марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Антониу Гутерриш билан учрашди

 

21 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга

Муфассал...

Халоскор мушук

 

Отамиз овчи эди. Биз - беш нафар ўғилга унинг эски қўшотари ва "мерган" лақаби мерос қолган, холос. Оға-инилардан фақат ўртанчамизга овчиларга хос сабр-тоқат, қунт-ҳафсала, ўқни бехато отиш ўтгандай, қолганларимизга ана шу хислатларнинг юқигина теккан кўринади. Ов баҳона милтиқ талашиш ва отган ўлжаларимиз қонли из қолдирганича ўтиб бўлмас чангалзорга кириб кетганлиги ҳақида мақтанишда бир-биримиздан ўтамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2223513

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8723090
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
706
2653
13538
8692188
65327
93867
8723090

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 05:17:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015