Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1586
Печат

 

fifa-17Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) сентябр ойи учун жаҳон терма жамоаларининг янги рейтинг варақасини эълон қилди.

Янги мавқе рўйхатига кўра, 215 очко тўплаган Тожикистон миллий терма жамоаси ўзининг аввалги 144-ўрнини сақлаб қолди.

Футбол мутахассисларининг фикрича, мамлакатимиз бош жамоаси фаолиятида ижобий ўзгаришлар юз бермаган.

Марказий Осиё терма жамаолари ўртасида энг юқори натижага Ўзбекистон терма жамоаси эришган. У эгаллаб турган ўрнидан беш поғона юқорилаб, 49-ўринни ишғол этиб турибди.

Қозоғистон 83, Қирғизистон 108, Туркманистон 116-зинада бормоқда.

Жаҳон рейтингидаги кучли учлик Аргентина, Белгия, Германия давлатлари бош жамоаларидан ташкил топган.

Шунингдек, Колумбия, Бразилия, Чили, Португалия, Франция, Уругвай ва Уэлс терма жамоалари «Топ-10»ликка кирган.

Эслатиб ўтиш жоизки, ФИФА 1993 йилдан бери рейтинг рўйхатини  тузиб келади. Унда терма жамоалар мавқеи кўрсатган натижасига қараб белгиланади.

 

--------------    Кураш    --------------

СОВРИНДОР ЎСМИР ВА ЁШЛАР

Ҳиндистонда курашнинг дзюдо тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё биринчилиги мусобақалари ниҳоясига етди.

«Сариқ қитъа» чемпионатида Тожикистон шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар ўсмир ва ёш спортчилар турнир медаллари совриндори бўлишди.

Ёшлар ўртасида 81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Акмал Муродов ҳал қилувчи финал босқичида имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга эгалик қилди. 

Тожикистон терма жамоаси намояндалари Хуршид Мажидов (+100 килограмм) ва Ҳожимашраб Раҳмонов(90 килограмм)ларнинг чиқишлари бронза медаллари билан тақдирланди.

Ўсмирлар ўртасида 81 килограмм вазн тоифасида курашган дзюдочимиз Жаҳонгир Мажидов фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан мукофотланди.

Қитъа чемпионати мусобақаларида ғолибларга жами 16та медаллар мажмуаси топширилди.

 

======    Жаҳонда    ======

--------------    Шаҳмат    --------------

БУТУНЖАҲОН ОЛИМПИАДАСИ ЯКУНИ

Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида спортнинг шаҳмат тури бўйича аёллар ва эркаклар терма жамоалари ўртасида XXXXII бутунжаҳон олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиада мусобақаларида ҳар икки жинс вакилларидан иборат 10тадан бош жамоа ғолиблик учун ўзаро дона сурди.

Эркаклараро беллашувларда ўн бир имкониятдан 20 очко тўплаган Америка Қўшма Штатлари жамоаси ғолиб чиқди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар эса, Украина ҳамда Россия терма жамоаларига насиб этди.

Аёллар ўртасида эса, хитойликларга тенг келадиган терма жамоа топилмади. Улар бутунжаҳон шаҳмат олимпиадаси ғолиблигини қўлга киритишди.

Полша терма жамоаси ўз тарихида «шов-шув»га сабаб бўладиган натижани қайд этиб, иккинчи поғонага кўтарилди. Украиналиклар кучли учликка нуқта қўйишди.

Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг ноябр ойида Америка Қўшма Штатларининг пойтахти Ню-Йорк шаҳрида шаҳмат бўйича жаҳон чемпионати турнирига старт берилади. Унда амалдаги жаҳон шаҳмат тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен ва россиялик жаҳон чемпионлигига даъвогар Сергей Корякинлар ўз омадларини синаб кўришади.

 

--------------    Футбол    --------------

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

Қитъанинг бир қатор давлатлари стадионларида нуфузли турнир - Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи такрор учрашувлари ўтказилди.

Қатарнинг «Ал-Жаиш» ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Ан-Наср» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик 1:0 ҳисобида қатарликлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи учрашувда ҳам улар 3:0 ҳисобида устунликка эришган эдилар.

Чорак финалнинг қолган учрашувларида қуйидаги натижалар қайд қилинди: «Локомотив» (Ўзбекистон)-«Ал-Айн» (Бирлашган Араб Амирликлари)-0:1(0:0), «Шанхай» СИПГ (Хитой)-«Чонбук Моторс» (Жанубий Корея)-0:0(0:5), «Сеул» (Жанубий Корея)-«Шандонг Лунэнг» (Хитой)-1:1(3:1).

Шундай қилиб, Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалида «Ал-Айн»-«Ал-Жаиш», «Чонбук Моторс»-«Сеул» жуфтликлари бош соврин учун курашни давом эттиради.

Илк учрашувлар 28-29 сентябр, жавоб ўйинлари эса, 18-19 октябр кунлари ўтказилади.

 

-------------    Енгил атлетика    -------------

БОЛТ ЯНГИЛИКНИ КЎЗЛАМАЯПТИ

Сайёранинг тезликда тенги йўқ спортчиси - ямайкалик спринтер (яқин масофага югурувчи) Усейн Болт енгил атлетика бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборди.

Тўққиз карра олимпиада чемпиони бу мусобақаларда янги жаҳон рекордини ўрнатиш нияти йўқлигини изҳор қилиб, шундай деди: -Шунчаки, жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлайман. Жаҳон рекорди ўрнатишнинг эса, вақти ўтди…

Усейн Болт фаолиятида тўртинчи бор - 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинлари мусобақаларида қатнашиш нияти борлигини яшириб ўтирмади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Рамазон – раҳмат ва баракат ойи

 

- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?

- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?

- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?

- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан

Муфассал...

Шеър ҳаёт ҳақиқати ва юксак бадиийликдан яралади

       Муҳарририятимиз почтасига ҳар куни турли мавзу ва жанрлардаги мактублар келиб туради. Республикамиз турли гўшаларидан келаётган ушбу мактубларнинг айримлари соф журналистик бўлса, баъзилари наср ва назмни ташкил қилади. Барчасини ҳам у ёки бу сабаб билан чоп этиш имкони бўлмагани учун, бир қисмига шарҳ бериб ўтишни зарур билдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087214

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151839
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1359
2101
9765
8112414
1359
89570
8151839

Сизнинг IPнгиз: 18.219.66.32
Бугун: 01-05-2025 13:01:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015