Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Июн 2016 Кӯришлар: 2030
Печат

majliss

31 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда дастлаб кадрлар масаласи кўриб чиқилди. 

Кейин Хатлон вилояти Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳияси раисининг Тожикистон Республикаси «Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари тўғрисида»ги

Конституцион қонуни ва Тожикистон Республикаси «Шаҳарча ва маҳаллий органларнинг ўз-ўзини бошқариши тўғрисида»ги қонуни ижроси борасидаги ҳисоботи тингланди.

Мажлис ишида Ҳукумат аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, Тожикистон Республикаси «Тўлов хизматлари ва тўлов тизими тўғрисида»ги, Тожикистон Республикаси «Тожикистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, Тожикистон Республикаси «Тожикистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари маъқулланиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун юборилди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикаси «Саноат соҳасида давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ва «Тожикистон Республикаси «Об-ҳавошунослик фаолияти тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид» хулосалари Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия этилди.

Суғд вилояти халқ вакиллари мажлисининг «Суғд вилояти Спитамен ноҳияси Нов шаҳарчаси номини Навкат шаҳарчаси билан ўзгартиришга оид» ва Тожикистон Республикаси «Ўрта умумтаълим муассасалари намунавий низомномаси тўғрисида»ги тавсияларига оид қарорлар лойиҳалари кўриб чиқилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган ва жамиятнинг бошқа муҳим масалаларини ўз вақтида ижро этиш борасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон мажлис сўнгида Ҳукумат аъзолари ва бошқа тегишли вазирлигу идоралар раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ГУЛДАН ГЎЗАЛРОҚДИР ОНАЛАР МЕҲРИ

 

Дариғо, кўп йилким тўкилади қон,

Мусулмон давлатлар аро беомон.

Гуноҳсиз мусулмон сақлаш учун жон,

Мусулмон бўлмаган юртларга томон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Муфассал...

«Восе қўзғолони» - янги сайёҳлик йўналиши

 

Тинчлик   ва миллий бирлик   асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам     Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг декабр ойида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиш таклифини киритди. Паёмда келганидек: - «2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2416806

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9646077
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1185
3006
13160
9612376
13160
132053
9646077

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.227
Бугун: 05-06-2026 07:37:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015