Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Май 2016 Кӯришлар: 2024
Печат

 

badaxshon 111Бирлик ва миллий тотувлик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида Суғд вилоятининг Маданият кунлари ўтказилди. Суғд вилояти адабиёт ва маданият соҳаси фаолларидан ташкил топган катта гуруҳ Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига келди. Суғдлик ҳунармандлар, шоиру ёзувчилар гуруҳи, ишлаб чиқаришда фаол бўлган аёллар Бадахшон аҳлига ўз ижодий маҳсулотларининг энг янги намуналарини намойиш қилишди.

Маданият кунлари доирасида Бўстон шаҳрининг А. С. Пушкин номли театри артистлари намойишлар кўрсатишди. "Қўғирчоқ" театри артислари "Гулранг ва хушранг" спектакли билан бадахшонлик томошабинларга завқ-шавқ улашдилар.

Шунингдек, "Зебо" раққосалар ансамбли, "Фалак" фолклор-этнографик гуруҳи, карнайчилар дастаси, "Хандинкамон" театр-студияси артистларининг чиқиши бадахшонликларга манзур бўлди. Таниқли шоир Нурмуҳаммад Ниёзий бошчилигидаги ижодкорлар гуруҳи - Гулноз, Темурмалик Рустамов, ёзувчи Маъруф Бобожон ва бошқалар энг сара асарлари билан бадахшонликларни хушнуд этдилар. 

***

Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Рўшон ноҳиясининг Баррўшон қишлоғи маданий-истироҳат боғида  Суғд вилояти ҳунармандларининг қўлбола маҳсулотлари намойиши бўлиб ўтди. Бу тадбир доирасида суғдлик ҳунармандлар тўқиган атласу адрас, қўлда тўқилган қолин гиламлар, зардўзлик маҳсулотлари, катта маҳорат билан ясалган пичоқлар намойишга қўйилди.

Бўстон шаҳри А. С. Пушкин номли театри артистлари баррўшонликларга "Доғ" спектаклини намойиш этдилар. Қувонарлиси шунда эдики, суғдлик ва бадахшонлик адиблар ва санъаткорлар муштарак адабий-мусиқавий махфил ташкил этишди.

***

Хоруғ шаҳри маданият-истироҳат боғида ўтказилган Суғд вилояти ҳунармандлари намойиши янада кенгроқ миқёсда бўлиб ўтди. Бу тадбир доирасида Суғд вилояти ҳунармандлари маҳсулотларидан ташқари, мамлакатимиз шимолий минтақаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам ўрин олганди. Хоруғ шаҳри маданият-истироҳат боғида ўтказилган намойишда Тоғли Бадахшон мухтор вилояти шаҳар, ноҳия ва қишлоқларидан 15 мингга яқин аҳоли қатнашди.

Маданият боғининг бир бурчагида "Хўжандлигу зарафшонлик келинчак", номли адабий-мусиқали кўрсатув ташкил этилди. Мазкур кўрсатув томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

- Биз билан сафарга чиққанларнинг аксарияти Бадахшонга биринчи келишлари, - деди мазкур дўстлик базмининг иштирокчиси, Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий. - Бу ерга қадам қўйганимиздан буён кулги юзимиздан аримайди. Ҳақиқий бирлик, самимий ваҳдатни мен меҳр-муҳаббат билан суғорилган суҳбатлар, биз - меҳмонхоналарда эмас, балки бадахшонлик дўстларимизнинг уйида тунаётганлигимизда кўраман. Биз бу сафардан сўнг, Бадахшонда ҳар биримизнинг уйимиз бор, деб ҳисоблаймиз. Тоғлик дўстларимизнинг ҳазилу мутойибага мойилликлари эса, ўртадаги барча тушунмовчиликларни кўтара олади…

Суғд вилояти раиси Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси билан биргаликда бир неча фахрий давлат ходимлари уйига ташриф буюриб, давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи номидан уларга совғалар топширганликлари ҳам тадбир иштирокчиларининг руҳиятини кўтарди.

Биринчи май куни Хоруғ шаҳри Исмоил Сомоний номидаги майдондан суғдлик меҳмонларни бадахшонликлар катта иззат-эҳтиром билан кузатиб қўйишди.

 

Ўз мухбир.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

 

Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит

Муфассал...

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2575861

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10181208
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1444
3780
1444
10151415
78301
138877
10181208

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.14
Бугун: 19-10-2026 09:31:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015