Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Апрел 2016 Кӯришлар: 2023
Печат

 

tojikistonn8 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллигини нишонлаш бўйича Ташкилий комитет муштарак мажлиси бўлиб ўтди.  

Тожикистон Республикаси Президенти Матбуот хизматидан маълум қилишларича, мажлис чоғида жорий йил биринчи уч ойи учун давлат бюджети ижросининг бориши, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2015 йил 31 январдан «Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллигини нишонлаш тўғрисида», 2015 йилнинг 19 декабридан «Миллий бирлик куни ва Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллигини нишонлаш бўйича республикавий тантаналарни ўтказиш тўғрисида»ги қарорлари ижроси ҳамда CASA-1000 электр узатиш линияси минтақавий лойиҳаси тамал тошини қўйишга тайёргарлик билан боғлиқ тадбирлар ижроси муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Молия вазири Абдусалом Қурбониённинг ҳисоботида 2016 йилнинг биринчи уч ойлигида бюджет даромад қисми 93,5 фоизга ижро этилиб, бюджетга 3,4 миллиард сомоний маблағ келиб тушгани қайд қилинди. Давлат бошлиғи бир қатор вазирликлар ва ҳукумат идоралари, давлат муассасалари раҳбарларига бюджет даромад қисми ва бошқа тўловларни тўлиқ ижро этиш учун амалий чораларни қўллаш топшириғини берди.

Мамлакат Президенти Бош вазир Қоҳир Расулзода ва республика бошқа масъул шахсларининг давлат улкан байрамларини нишонлашга тайёргарлик ҳақидаги ҳисоботларини тинглар экан, тайёргарлик ишларини кенгайтириш, ободончилик бўйича ишлар олиб борилишини тезлаштириш ва сифатли ўтказиш ҳамда бошқа маданий-сиёсий чоралар ижроси ҳақида аниқ топшириқлар берди.

Бу йирик миллий байрам доирасида мамлакат халқи учун яқин ойларда йиллик ишлаб чиқариш иқтидори 1 миллион 200 минг тонна цементни ташкил қилувчи цемент заводи, йилига 3 миллион дона гипсокартон ишлаб чиқарувчи корхона, Хатлон вилоятининг Ёвон ноҳиясида криолит, фторид алюминийси ва сулфат кислотаси ишлаб  чиқариш корхонаси, Ваҳдат шаҳрида олтин қазиб олиш бўйича корхона, Данғара ноҳиясида 52 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш иқтидорига эга йигирув корхонаси, Фархор ноҳиясида 4 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш иқтидорига эга йигирув корхонаси, Ҳисор шаҳрида йилига 150 минг тонна иқтидорли металлургия комбинати, Ваҳдат-Ёвон темирйўли участкаси, «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази иккинчи корпуси ҳамда бошқа муҳим иншоотлар қурилиб фойдаланишга топширилиши бу муҳим давлат байрамини нишонлаш кунларида муносиб совға бўлиши  қайд қилинди.

Умуман, юбилей йилида саноатни ривожлантириш учун 161 корхона фойдаланишга топширилиб, бу ерда ўн мингдан зиёд янги иш жойлари яратилади.

Миллий байрам арафасида республика шаҳру ноҳияларида 155та таълим муассасалари, 46та спорт иншооти, 8та тиббий муассаса, 9та энергетик иншоот ва 8та транспорт соҳаси иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилади.

CASA-1000 электр узатиш линияси минтақавий лойиҳаси тамал тошини қўйиш билан боғлиқ тадбирлар ижросининг бориши ҳақида мамлакат Энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзоданинг ҳисоботи тингланди. Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳукумат масъул шахслари, тегишли тузилмалар раҳбарларига бу минтақавий даражадаги тадбир ўтказилишига доир аниқ топшириқлар берди.

Мажлис охирида Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Ташкилий комитет аъзолари ва бошқа масъул шахсларга Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллиги ва Миллий бирлик каби муҳим тарихий саналар билан боғлиқ тадбирларни қабул қилиш ҳамда уларнинг бутун мамлакат бўйлаб ижро этилишини халқ тантанали юришини ташкил қилиш орқали ўз вақтида таъминлаш топшириғини берди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

 

10 январ куни Ҳукумат қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.

Фойдали ва бунёдкорлик мулоқоти чоғида суҳбатдошлар Тожикистон пойтахти - Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон

Муфассал...

Раиснинг кўчма қабули

 

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Кўшониён ноҳиясида фуқароларнинг кўчма қабулини ўтказди. Дастлаб вилоят раиси уч нафар меҳнат фахрийларининг уйига ташриф буюриб, уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатди.

Сўнгра давлат ҳокимияти Кўшониён ноҳияси ижроия органи мажлислар залида вилоят раиси фуқароларнинг арзу шикоятларини тинглади. Кўчма қабул жараёнида вилоят ва ноҳия масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578377

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196225
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1505
3672
16461
10151415
93318
138877
10196225

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 07:44:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015