Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 2472
Печат

 

prezident8 феврал куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукумати навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда мамлакат Бош вазири ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати аъзолари,

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари, аппарат бошқа масъул шахслари, Тожикистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қошидаги вазирликлар, идоралар, комитетлар, давлат агентликлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Мажлисда дастлаб кадрлар масаласи кўриб чиқилиб, унинг жараёнида Саноат ва тоғ ишлари хавфсизлиги давлат назорати хизмати ҳайъати янги таркиби тасдиқланди.

Тожикистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 январ куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида зикр этилган вазифалар ижроси бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди. Тожикистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 январ куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида зикр этилган вазифалар ижроси бўйича тадбирлар режасига доир сўз юритар экан, Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари  бу йилги Паём кўрсаткичлари ижроси, умуман, мамлакат халқи миллий фазилатлари, ўзликни англаш туйғуларини ривожлантириш ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий тармоқлар тараққиёти, ташқи омиллар таъсирини камайтириш, жаҳон майдонида мамлакатимиз нуфузи ва обрўсини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашини қайд қилди. 

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси халқаро шартномалари тўғрисида», «Тожикистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Жиноий-процессуал кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари маъқулланди ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия қилинди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «Тожикистон Республикаси «Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ҳамда «Тожикистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларига иккита хулосаси маъқулланди ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия қилинди.

Шунингдек, 2016-2020 йиллар Тожикистон Республикаси маданият муассасалари тараққиёти дастури ва Абдураҳмон Жомий шаҳарчаси бош режаси тасдиқланди.

Айни пайтда Абдураҳмон Жомий ноҳияси маркази умумий майдони 739,6 гектар, аҳоли сони 12 минг киши, автомобил йўллари 30 километрни ташкил қилиши ва шунинг учун замонавий шаҳарча қурилиши зарурати туғилгани қайд этилди.

Президент  Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари ва ободончилик, жумладан, маданий-маиший марказлар, турар жойлар ва маъмурий бинолар қурилиши, меъморчилик меъёрларига жавоб берувчи турли соҳа иншоотлари бунёдини кенгайтиришу тезлаштириш, муҳим  тармоқларни ривожлантириш ҳамда маҳаллий тадбиркорларни рағбатлантиришга доир аниқ топшириқлар берди.

Мажлис охирида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукумати аъзолари ва тегишли тузилмалар раҳбарларига яратувчанлик ташаббуси билан боғлиқ ишларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, мамлакатда кўчатлар ўтқазиш бўйича ишларни кенгайтириш ва бошқа режалар бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

У ватанни қутқариб қолди…

 

Истеъдодли тожик шоири Низом Қосим Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга бағишланган бир шеърида “ Миллат бирлиги учун уруш билан урушдинг...” деган ажойиб, оҳорли сифатлашни келтиради.  “уруш билан урушдинг...” ҳаётий мисра.  Уруш ва низоларга чек қўйиб, тинчлик ўрнатган Миллат пешвосининг асл қиёфасини, характерини, тинчликпарварлигини

Муфассал...

Тор созига ҳамоҳанг қалб

 

Бу инсон билан бундан икки йил муқаддам «Истиқлол» қишлоғидаги байрамда учрашган эдик. Қишлоққа кираверишдан то байрам даврасигача бўлган кўчанинг икки томонида ёшу қари байрамона кайфиятда… Яна ҳар ким ўз меҳнат маҳсулини кўргазмага чиқарган. Шунинг ўзидан маълумки, қишлоқда ота-боболаримиз анъаналари давом этмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2585960

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10234341
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6703
6528
24129
10179764
131434
138877
10234341

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 29-10-2026 16:29:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015