Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 2278
Печат

 

m osif12 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасрида расмий ҳайъат билан Тожикистонга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикаси Энергетика ва сув захиралари федерал вазири Хожа Муҳаммад Осифни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Тожикистону Покистоннинг бугунги кундаги ва келгусидаги ҳамкорлик муносабатлари кенг доирада кўриб чиқилди.  

-  Биз Тожикистону Покистон ўртасидаги дўстлик ва самарали ҳамкорликларнинг келажагига умид билан қараймиз ва барча зарурий саъй-ҳаракатларимизни уларнинг ривожи учун сарфлаймиз, - деб таъкидлади суҳбат чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

Покистон Ислом Республикаси Энергетика ва сув захиралари федерал вазири Хожа Муҳаммад Осиф ҳам ўз навбатида шундай деди: - Ҳақиқатдан ҳам, Сиз муҳтарам Жанобий олийларининг яқинда Покистон Ислом Республикасига қилган давлат сафарингиз жуда самимий ва кўпқиррали ўтди. Ўша бўлиб ўтган самарали суҳбатларда мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама кенг доирадаги масалалар муҳокама этилди ҳамда самарали натижалар қўлга киритилди.

Томонлар икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги қарори асосида таъсис этилган энергетика ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликларга оид  Тожикистону Покистон қўшма ишчи гуруҳининг фаолиятини янада жонлантиришни зарур, деб ҳисоблайди.

Минтақавий аҳамиятга эга бўлган- CASA-1000 электр энергияси узатиш линияси лойиҳасини амалга татбиқ этиш жуда муҳим аҳамиятга эга ҳамда Тожикистон билан ҳамкорликларни янада ривожлантириш ва Покистон сармояларини, жумладан, инфратузилма ва энергетика соҳаларидаги сармояларни жалб этишга ҳар томонлама тайёр эканликлари таъкидланди.

Шунингдек, суҳбат чоғида автомобил ва темир йўллар  қурилиши ҳамда икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиапарвозларни қайта тиклаш, Покистон ширкатларининг Тожикистондаги энергетика, нефту газ ва фойдали қазилмалар ишлаб чиқариш соҳаларига сармоя ўтказишда иштирок этиш, Тожикистон ширкатларини Покистоннинг турли лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, мудофаага доир иқтидорни такомиллаштириш, Афғонистон билан бўлган чегараларимиз ҳимоясини кучайтириш ва терроризмга қарши кураш борасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Сўзлашув охирида Хожа Муҳаммад Осиф Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга: - Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф дастури билан ўтган йили Бадахшонда юз берган кучли зилзила юзасидан Ҳукумат ва Покистон халқининг ҳамдардлигини билдиришни ҳамда Покистоннинг бир миллион АҚШ долларлик инсонпарварлик ёрдамини етказишни истардим,-дея таъкидлади.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲЕЧ КИМ ТУШУНМАС...

 

Бошингга дард тушса, ўзинг биласан,

Бошқалар сезмайди, бағринг тиласан,

Баъзида йиғлайсан, баъзан куласан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

Муфассал...

«Бизга таржимоннинг кераги йўқ, бир-бирларимизни қалбдан тушунамиз…»

 

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар ўзининг янги босқичига чиқиб, дўст ва биродар халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилмоқда.

Жумладан, жорий йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари ва улар доирасида имзоланган ҳужжатлар тўплами, айниқса, муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572090

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10164026
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3691
3733
12611
10119529
61119
138877
10164026

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 14-10-2026 23:16:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015