Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Октябр 2015 Кӯришлар: 1826
Печат

 

partiyaТожикистон Республикаси Олий суди мамлакат Бош прокурорининг Тожикистон Ислом тикланиш партиясини террорчилик ташкилоти деб тан олиш тўғрисидаги даъвосини қондирди ва унинг фаолиятини республика ҳудудида тақиқлаб қўйди.

Суд ҳукмига мувофиқ, Тожикистонда партиянинг «Нажот» газетаси нашри, партия видеолари, аудио маҳсулотлари, адабиётлари ва қоғозларини тарқатиш ман этилиб, партия сайтига тўсиқ қўйилади.

Суд қарорига биноан, шунингдек, ТИТП фаолиятига доир ҳар қандай материални мамлакатга киритиш тақиқланган.

Мамлакат Бош прокурорининг даъвосида айтилишича, ТИТП раҳбарияти амалга оширишни режалаштирган давлат тўнтариши режасига мувофиқ,  40 нафар қуролланган шахс икки томондан Миллат қасрига, 25 киши Президент ижроия аппаратига, 30 киши Ички ишлар вазирлиги биносига, 25 киши Миллий хавфсизлик давлат комитети биноси, 40 киши эса, Душанбе халқаро аэропортига ҳужум уюштириши керак эди. Шунингдек, қуролланган шахслар Мудофаа вазирлиги биноси, Ички ишлар вазирлиги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, давлат телеканаллари жойлашган Телевидение ва радио комитети, Душанбе ва Ваҳдат шаҳри ички ишлар вазирлиги бошқармаси ва бўлимлари биноларини ҳам қўлга олишни режалаштиргандилар.

Шунингдек, партия идорасидаги текширув жараёнида зўравонлик ва терактга чақирувчи 30 та рисола топилгани таъкидланган. Жумладан, Бош прокурор маълумотига кўра, бу рисолалар қуйидаги мазмунда эди: «Сабр-бардошли бўлинг ва кутинг. Уч-тўрт кунгина вақт қолди. Тайёр туринг. Бошланганидан бизга қўшилишга тайёр бўлинг. Қўлингизда нима бўлса, бирга олинг. Бу қонхўрларни биз ўзларининг қонларига чўктирамиз. Бизда ҳам жангчилар, ҳам сиёсатчилар ва ҳам ҳукмдорлар бор. Ислом дунёси бизни қўллаб-қувватлайди. ИНШООЛЛОҲ, ғалаба биз томонда! Биз билан ҳамқадам бўлинг! Биз бу режимни таг-томири билан қўпориб ташлаймиз. Ғалаба фурсати етади. ТИТП билан бирга бўлинг!»

Мазкур рисолаларда Тожикистон Ҳукумати динга қарши ва қаттиққўл режимга эга тузум сифатида кўрсатилади. Бу эса, ТИТП бугунги давлат сиёсатига қарши чиқаётганини, унинг мақсади мамлакатдаги сиёсий вазиятни издан чиқариш ва Конституцион тузумни қулатишдан иборат эканлигини исботлайди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Булҳавасдай турфа дилбарҳажрида оҳлар чекиб...

 

Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,

Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.

 

Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,

Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.

Муфассал...

МУШТИПАР ОНАМ

 

Куз...

Ташқарида ёмғир ёғади майин,

Кулба ичра маъюс ўтирар бир жон.

Йўлларга термулиб кун давомида,

Кимнидир кутади, кутар у ҳамон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327592

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9202128
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1429
8394
9823
9169854
84507
121442
9202128

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 09:10:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015