Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2130
Печат

 

n nazarbaev14 сентябр куни Тожикистон Республикасига келган Нурсултон Назарбоевнинг расмий ташрифи Миллат қасри ёнида тантанали кутиб олиш маросимидан бошланди.

Олий мақомли меҳмонни истиқбол олиш учун Миллат қасри ёнидаги майдон тантанали тарзда ясатилиб, Фахрий қоровул ва нафас мусиқа асбоблари оркестри саф тортган эди.

Нурсултон Назарбоевни илиқ кутиб олган мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон уни фахрий минбарга таклиф қилди.

Учрашув маросими Фахрий қоровул қўмондони рапорти ва икки мамлакат давлат мадҳиялари ижросидан бошланди.

Қозоғистон Президентини кутиб олиш тантанали маросими икки мамлакат президентларининг Фахрли қаровул сафи олдидан биргаликда ўтишлари, олиймақом меҳмоннинг Тожикистон Давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, Тожикистон ва Қозоғистон расмий делегациялари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари билан танишув орқали давом этди. 

Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро фойдали ҳамкорликларни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар дастлаб икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги суҳбатлари чоғида муҳокама қилинди. Президентлар Эмомали Раҳмон ва Нурсултон Назарбоев Тожикистон ва Қозоғистон муносабатларини стратегик шерикчилик даражасига чиқариш имкониятларидан қониқиш изҳор қилишди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон суҳбат бошида: - «Биз Сизнинг Тожикистонга ташрифингизга чексиз диққат қаратамиз. Бу ташриф ўз мазмуни ва қамраб оладиган соҳалари билан Тожикистон ва Қозоғистон муносабатларида янги саҳифаларни очишига ишончим комил»,- деди.

Нурсултон Назарбоев: «Мустақилликнинг барча йиллари давомида Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида ҳеч қандай сиёсий ва бошқа муаммолар бўлмаган ва ҳозир ҳам мавжуд эмас. Тожикистондаги барқарорлик ва осойишталикдан биз ҳам манфаатдормиз. Чунки бу  мамлакат биз учун ўта муҳим шерик ҳисобланади. Биз Тожикистон иқтисодий тараққиётини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз»,- деди.

Тор доирадаги суҳбат ва сўнгра икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида бўлиб ўтган расмий сўзлашувлар чоғида ҳарбий-сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Меҳнат муҳожирлигини тартибга солиш, муҳожирлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш йўлида уларнинг вақтинча бўлишлари учун янада қулайроқ ҳуқуқий шароитларни яратиш зарурлиги қайд қилинди.

nazarbaevСуҳбат чоғида асосий эътибор Афғонистон, Яқин Шарқдаги ҳозирги вазият, унинг Марказий Осиё минтақасига салбий таъсирига қаратилди. Шу сабабли, Тожикистон ва Қозоғистоннинг биргаликдаги икки томонлама ва кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

15 сентябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари навбатдаги саммити билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мазмунли суҳбат қурилди.

Расмий учрашувлар ва сўзлашувлар якуни бўйича икки давлат раҳбарларининг бевосита иштироки билан ҳамкорлик тўғрисида 5 та янги ҳужжат имзоланди.

Тожикистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартномаси остига Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевлар имзо  қўйдилар.

Бундан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборотларни техник ҳимоялаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисидаги келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йилнинг 4 майида имзоланган Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтинча ишлаётган Тожикистон Республикаси фуқаролари меҳнат қилаётган муҳожирлар меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Қозоғистон Республикасининг Тожикистон Республикаси ҳудудида вақтинча ишлаётган фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш келишувига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида протокол;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2000 йилнинг 13 июнидан маориф соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида имзоланган келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ҳамда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорликлар тўғрисидаги келишув;

-Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2016-2017 йиллар учун ҳамкорлик дастури.

Матбуот конференцияси чоғида икки давлат раҳбарлари учрашувлар ва сўзлашувлар натижаларидан қониқиш изҳор қилишиб, икки мамлакат дўстона муносабатлари ва ўзаро фойдали ҳамкорликлари истиқболларига юқори баҳо бердилар.

Тожикистонни Қозоғистоннинг муҳим стратегик шериги, дея атаган Нурсултон Назарбоев бундай шерикчиликни келгусида янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини қайд қилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИДА КЕЧГАН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ

 

Ёруғ хона, аммо сокин бӯлишига қарамай, дилгир, каравоту бемор тӯшаги, қондош синглим томирларига қуйилаётган осма уколнинг чак-чаки бу - реанимация.

Палата  четида столу стул, қоғозу қалам, ойнаю тароқ, пилка (тирноқ ранда) ва ҳамширанинг оқ халатли, келбатли жувон билан сӯқаётган чақ-чақи бу - реанимация.

Рӯпарадаги эшик, медбрату медсестра «толпа»си, Янги йил оқшоми, кулги, енгил-елпи ҳазил аралаш сӯкишлар бу - реанимация.

Муфассал...

Кўнглимга бир ёр топмадим…

 

Назм азалдан кўнгил мулки бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Шоир учун ҳар бир инсоннинг ўзи бир китоб. Шеъриятга ошно кўнгиллар оташин сўзлар мубталосига айланиб юришади. Абдуқодир Алимаҳмадовни Турсунзода шаҳрида шеърият, қўшиқ шайдоларининг кўпчилиги яхши танишади, иззат- икром этишади. Абдуқодир Алимаҳмадов узоқ йиллар Турсунзода, қолаверса, республикада донғи кетган «Навбаҳор» ансамблига раҳбарлик ҳам қилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516988

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981671
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
876
3003
876
9960827
17641
100591
9981671

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 07:03:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015